Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/7751 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ULUGNORD ULUGBEK YERI
Source ID a503d2e7-df32-40e6-acea-709b41f012c3 Claim ID PDF Hash 51a5fc0479ba051f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/7751-сонли иқтисодий иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов, даъвогар Улуғнор туман прокуратурасининг “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “ULUGNORD ULUGBEK YERI” фермер хўжалигидан 2 381 402 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Улуғнор туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ULUGNORD ULUGBEK YERI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 381 402 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 270529-сонли “Юридик шаҳслар учун электр таъминоти” тўғрисида шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 2 381 402 сўм асосий қарздан қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгардан 2 381 402 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, қаноатлантириш лозим бўлади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 381 402 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ULUGNORD ULUGBEK YERI” фермер хўжалигидан даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 2 381 402 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ULUGNORD ULUGBEK YERI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Рустамов