← Назад
Решение #2821506 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 298 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 086 символов
4-2003-2501/4107-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 15 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, ХХХ вакили ХХ (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгарлар ХХХ, ХХХ, ХХХдан
солидар тартибда 113 751 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 33 000 000
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 146 751 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Бухоро туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХ (матнда даъвогар деб юритилади) Бухоро вилоят бошқармаси
Шофиркон филиали ҳамда ХХХ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021
йил
9
мартда
11-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар
жавобгарга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан, 36 ой муддатга
460 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга
илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ҳамда
ХХХ
ўртасида
2021
йил
9 мартда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Шунингдек, даъвогар,
жавобгар ҳамда ХХХ ўртасида 2022 йил 1 сентябрда 1-сонли кафиллик
шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномаларга мувофиқ қарз олувчи кредитни ўз вақтида
қайтариш тўғрисидаги мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда қарз олувчига берилган имтиёзли субсидия маблағини ҳамда
унинг мулкини кредитни сўндиришга қаратганидан сўнг кредитнинг
сўндирилмай қолган қисми бўйича қарзни кафил(лар) банкнинг талабига
биноан кредит бўйича тўловларни қолган қисмини ҳисоб варағидаги
маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва
жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган кредит фоизини ўз вақтида
тўламаганлиги тўғрисидаги асос билан судга мурожаат қилиб,
жавобгарлардан солидар тартибда 113 751 000 сўм муддати ўтган кредит
қарзи ва 33 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 146 751 000
сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган даъвогар, ХХХ ва ХХХ суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит шартномаси
бўйича мажбуриятларини бажариш муддати ҳамда кафиллик шартномаси
муддати тугаганлигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит ва кафиллик шартномаларидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Аниқланишича, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги ҳамда
кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш муддати тугаганлиги
соси билан Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, 125 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 10 000 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 135 000 000 сўмни жавобгарлардан
солидар тартибда ундиришни сўраган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 31 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига жами 135 000 000 сўм кредит қарзи ундирилган.
Даъвонинг жавобгарлардан солидар тартибда ундириш қисми кўрмасдан
қолдирилган (4-2003-2402/1074-сонли иш).
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар айнан ушбу асос
билан такроран судга мурожаат этиб, жавобгарлардан солидар тартибда
113 751 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 33 000 000 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ваҳоланки, мазкур иш доирасида ундириш сўралган жами
146 751 000 сўмнинг 135 000 000 сўмлик қисми яъни, 113 751 000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 10 000 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги суднинг 4-2003-2402/1074-сонли иши бўйича қабул қилинган
2024 йил 31 майдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан ундирилган.
Бундан кўринади-ки, мазкур иш бўйича ундириш сўралган даъво
суммасининг 123 751 000 сўмлик қисми бўйича иқтисодий судининг айни бир
шахс ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд. Ушбу қарор
бугунги кунда қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли
судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва
айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Демак, мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг 113 751 000 сўм муддати
ўтган кредит қарзи ва 10 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
жавобгардан ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб
ҳисоблайди.
ФК 744-моддасининг учинчи қисмига кўра, кредит бўйича қарздорликни
ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида
кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу
Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
Демак, мазкур ҳолатда суднинг 4-2003-2402/1074-сонли иши бўйича
қабул қилинган 2024 йил 31 майдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан
125 000 000 сўм кредит қарзи ундирилганлиги сабабли ушбу суммага
нисбатан фоизлар ҳисобланиши тўхтатилиши лозим бўлган. Бироқ, банк
томонидан асоссиз равишда фоизлар ҳисобланган.
Шу сабабли суд даъво талабининг қолган 23 000 000 сўм муддати ўтган
фоиз суммасини жавобгардан ундириш тўғрисидаги талабини ҳам
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида кредит қарздорлигини жавобгарлардан
солидар тартибда ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 4.1-бандига
кўра, кредит мажбуриятларини бажариш муддатлари тугаган кундан бошлаб
бир йил мобайнида кафилга нисбатан банк даъво қўзғатмаган тақдирда
кафиллик бекор бўлади.
Кредит шартномаси 2021 йил 9 мартда тузилган бўлиб, ушбу
шартноманинг 1.4-бандига кўра, кредит шартномаси 3 (уч) йил мобайнида
амал қилиши белгиланган. Яъни, кредит шартномаси мажбуриятларини
бажариш муддати 2024 йил март ойида тугаган. Шартнома муддати
узайтирилмаган. Шу билан бирга, банк кредит мажбуриятларини бажариш
муддатлари тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан
даъво қўзғатилган.
ФКнинг 298-моддаси учинчи қисмига асосан шартномада кўрсатилган
кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай
муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида
кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий
мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин
бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор
кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга
нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.
Даъвогар томонидан кафил(лар)га нисбатан кредит мажбуриятларини
бажариш муддатлари тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида даъво
қўзғатилмаганлиги сабабли суд даъво аризасида талаб қилинган суммани
ХХХ ва ХХХдан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги қисмини
қаноатлантиришни рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55, 130-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 293, 736,
744-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180- моддаларига асосан
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабинининг 113 751 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
10 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ХХХдан ундириш қисми бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Даъво талабининг қолган 23 000 000 сўм муддати ўтган фоиз суммасини
ХХХдан ундириш ҳамда кредит қарзини ХХХ, ХХХдан солидар тартибда
ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
ХХХдан ХХ фойдасига 2 935 020 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев