Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2893 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 20505c26-27d6-4dce-8c1a-6687daa9a674 Claim ID PDF Hash 79fa26c5f7770f0c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 295-моддаси ФКнинг 295 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2893-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармасининг жавобгар - “Q r vl r rr nd si t m rq izm ti” МЧЖ ҳисобидан 60 000 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили - Ш.Турдиев (ишончнома асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси (кейинги ўринларда Даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Q r vl r rr nd si t m rq izm ti” МЧЖ (кейинги ўринларда Жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 60 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида “Микрокредитбанк” АТБ жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвогар жавобгарга ажратилган кредит юзасидан кафил бўлганлиги сабабли унинг ҳисобидан кредит қарздорлиги ундириб олинганлигини, бунинг натижасида даъвогарга етказилган зарарни регресс тартибда ундириш мақсадида судга даъво аризаси киритилганлигини таъкидлаб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс ишда ўз ишончли вакили иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини билдирилмади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли қарорининг (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сонли қарори деб юритилади) 1-бандига кўра томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари қуйидаги босқичларда “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллабқувватлаш” жамғармасига миллий валютада 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилиши белгиланган: 1-босқичда - 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар 2022 йил 1 январга қадар; 2-босқичда - 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар 1-босқич маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги натижаларига кўра 2022 йил 1 июнга қадар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сонли қарорининг 2-банди “б” кичик бандида мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағлар тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, томорқачилик лойиҳаларини кредитлаш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида белгиланган шартлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши, бунда “Томорқа хизмати” МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши белгиланган. Шу асосга кўра “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда даъвогар ўртасида 2022 йил 4 мартда 2022/3-сонли депозит гарови шартномаси тузилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сонли қарорига асосан тузилган “Микрокредитбанк” ва даъвогар ўртасидаги 2018 йил 21 июндаги 01/01-02/18- сонли Бош келишувга асосан “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг ҳар бирига 300 000 000 (уч юз миллион) сўмгача гаровсиз берилиши режалаштирилган кредитларнинг таъминоти сифатида даъвогар ўз маблағларини гаров сифатида депозитга жойлаштириши, “Микрокредитбанк” АТБ эса ушбу маблағларни депозитга гаров сифатида қабул қилиши ва ушбу маблағлар ҳисобидан “Томорқа хизмати” МЧЖларга кредит ажратилишини таъминлаши белгиланган. Шу муносабат билан, жавобгар ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ ўртасида 2022 йил 16 мартда №32-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 300 000 000 сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида тасдиқланган 2022 йил 28 февралдаги N-02/39-сонли кафиллик шартномаси тақдим этилган бўлиб, унга кўра даъвогар тижорат банки орқали жавобгарга ресурс ажратиши ва жавобгарнинг ушбу маблағи ҳисобидан жалб этадиган кредит тўловларини (кредит фоизлари ва пенялари бундан мустасно) тўлаш бўйича кафиллик мажбуриятини олган. Бунда даъвогар томонидан ажратиладиган ресурс ва жавобгар томонидан жалб этиладиган кредит маблағи 300 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) ФК 744-моддасининг биринчи қисмида кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Шунингдек, жавобгар кредит шартномасига кўра ҳам олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, бироқ кредит шартномасида белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 2022 йил 4 мартдаги депозит гарови шартномаси ҳамда 2022 йил 28 февралдаги кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг депозит ҳисоб рақамидан 2025 йил 5 июнда 60 000 000 сўм пул маблағини жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлигини сўндириш учун ушлаб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ФКнинг 295-моддасига кўра мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтиши, кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФК 254-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки шартномаларда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган қарздор ўз улушини чегириб ташлаб, бошқа қарздорларга тенг улушларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Шунга кўра, жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида амалга оширмаганлиги, банк эса ўз навбатида тарафлар ўртасидаги битимларга асосан унинг кредит қарздорлигини даъвогарнинг депозит ҳисоб рақамидан ушлаб қолганлиги сабабли даъвогарда ушбу пул маблағларини регресс тартибида ундириш ҳуқуқи вужудга келган. Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг тушунтиришлари ҳамда ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Баён қилинганларга асосан, суд даъвогар томонидан билдирилган даъво талаби асосли деган хулосага келиб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклатишни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексиниг 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар - “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Q r vl r rr nd si t m rq izm ti” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси фойдасига 60 000 000 сўм зарар, 1 200 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан тарафлар бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев 4-1702-2501/2893-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармасининг жавобгар - “Q r vl r rr nd si t m rq izm ti” МЧЖ ҳисобидан 60 000 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили - Ш.Турдиев (ишончнома асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексиниг 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар - “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Q r vl r rr nd si t m rq izm ti” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси фойдасига 60 000 000 сўм зарар, 1 200 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан тарафлар бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев