Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/8028 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Gr nd Di m nd Fruits
Source ID b287f947-ea81-40c9-ba59-3e495b3f6a34 Claim ID PDF Hash 4b2c5e00a97540bd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 111-моддаси ИПКнинг 111 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 8 088 символов
4-1505-2501/8028-сонли иқтисодий иш ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 15 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрь кунидаги 4-1504-2203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган кредит шартномалари бўйича қарздорлик ундирувини жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкларига қаратиш ва гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрь кунидаги 4-15042203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган кредит шартномалари бўйича қарздорлик ундирувини жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкларига қаратиш ва гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилашни сўраган. Палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу моддага асосан суд, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар ва жавобгар суд мажлисининг вақти ҳамда жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакилли иштирокини таъминламадилар. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, тараф билан медиатив келишувга эришиш учун суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Жавобгар вакили дастлабки суд мажлисида низо медиатив келишувга эришиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг дастлабки суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар даъво талабида Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрь кунидаги 4-15042203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган кредит шартномалари бўйича қарздорлик ундирувини жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратиш ва гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилашни сўраган. Бироқ, Риштон туманлараро иқтисодий судида 2022 йилнинг 20 сентябрь кунида 4-1504-2203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” акциядорлик жамияти ҳамда жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” масъулияти чекланган жамияти ўртасида юзага келган низо юзасидан суд муҳокамаси бўлиб ўтмаган ҳамда мазкур низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган. Риштон туманлараро иқтисодий судида 4-1505-2202/2183-сонли иқтисодий иш мазмунан кўриб чиқилган бўлиб, мазкур иқтисодий иш бўйича “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти даъвогар ва “NASI A DURDONALARI” фермер хўжалиги жавобгар ҳисобланиб, мазкур иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори 2022 йил 3 ноябрь куни қабул қилинган. Қайд этилганларга суд, даъвогарнинг Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрь кунидаги 4-1504-2203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган кредит шартномалари бўйича қарздорлик ундирувини жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги талаби иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрь кунидаги 4-1504-2203/2183-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган кредит шартномалари бўйича қарздорлик ундирувини жавобгар “Gr nd Di m nd Fruits” МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, даъвогар даъво аризасида гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш ҳақидаги талабини ҳам билдирган. Даъвогарнинг дастлабки талаби билан гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш ҳақидаги талаби бир-бири билан боғлиқ бўлганлиги, дастлабки талаб бўйича иш юритиш тугатилганлиги сабабли, даъвогарнинг мазкур гаров мулкини бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш ҳақидаги талаби бўйича ҳам иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 май кунидаги 13-сонли қарорининг 22-бандида, иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. ИПКнинг 111-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми бешинчи бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми иккинчи бандига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, палата томонидан даъво аризаси давлат божи тўловисиз тақдим этилган. Қайд этилганларга асосан, суд даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” акциядорлик жамияти манфаатида тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-15052501/8028-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” акциядорлик жамияти ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан устидан тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов