← Назад
Решение #2821524 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 200 | — | law | |
| онуннинг | 211 | — | law | |
| онуннинг | 212 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law |
Текст решения
12 087 символов
4-2006-2501/4864-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 15 январ
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида аризачи – жисмоний шахс
Ражабова Ирода Исматовнанинг (ЖШИР:42711891110034) тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва қарзни таркибий жиҳатдан
ўзгартириш тартиб-таомилини қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни (аризачи иштирок этмади), кредитор – АТБ
“Алоқабанк” вакили – К.Аслонов (ишончнома асосида) иштирокида
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи - жисмоний шахс Ражабова Ирода Исматовна
(ЖШИР:42711891110034) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва ўзига
нисбатан қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини
қўллашни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган аризачи суд мажлисига иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган аризачи аризасидаги важларни
такрорлаб, қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини ишлаб
чиққанлигини ва молиявий бошқарувчига тақдим этганлигини маълум
қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор – АТБ “Алоқабанк” вакили
банк кредитор сифатида кредиторлар йиғилишида иштирок
этмаганлигини, қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси
кредиторлар билан келишилмаганлигини ва кредиторлар томонидан
маъқулланмаганлигини, аризачи ойлик иш ҳақи қарзни таркибий
жиҳатдан ўзгартириш режасида белгиланган ойлик тўловларни
тўлашга етмаслигини, ундирув кредит эвазига сотиб олинган
автомобилга қаратилган бўлиб, мажбурий ижро бюроси томонидан
онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниши қонунчиликда
белгиланганлигини, аризачи кредитни қайта капиталазиция қилиш
бўйича мурожаат қилмаганлигини, аризани қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган кредиторлар – Жондор туман солиқ инспекцияси ва Бухоро
вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига
вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган молявий бошқарувчи суд мажлисига иштирок этмади.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган молиявий бошқарувчи суднинг
иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим ва қарздорга нисбатан даъво
талаблар қабул қилиниши бошланганлиги тўғрисида эълонни “Биржа”
газетасида чоп эттирганлигини, ўзининг фаолияти давомида
қарздорнинг мол-мулкини қидириш учун ваколатли органларга сўров
хатлари билан мурожаат қилганлигини, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ
ягона ахборотлар маълумотлар базасига кўра, фуқаро И.И.Ражабова
номига 2023 йилда ишлаб чиқарилган, ранги кулранг, “EXEED LX LUXURY”
русумли, давлат рақам белгиси 80Y785ZA бўлган автотранспорт
воситаси қайд этилганлиги, биринчи кредиторлар йиғилиши
2025 йил 20 ноябр куни соат 11-00да чақирилганлигини, бироқ
кредиторлар қатнашмаганлигини, шу сабабли, кредиторлар реестри
қарздорнинг
(аризачининг)
маълумотларига
асосан
шакллантирилганлигини, 2025 йил 12 декабр ҳолатида 301986160 сўмни
ташкил қилганлигини, шундан АТБ “Алоқабанк” олдида 289494500 сўм,
маъмурий жарималар ва давлат бои 12491660 сўмни ташкил қилишини,
аризачи И.И.Ражабова қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш
режасини тақдим этганлигини, унга кўра, жами 301986162 сўм
миқдоридаги кредиторлик қарзи 36 ой муддатга тенг тақсимланган
ҳолда, ҳар ойда 8388504,5 сўмдан тўлаб бориш имкони мавжудлигини,
аризачи “Ҳазорман чўли” фермер хўжалигида расмий меҳнат фаолияти
билан шуғулланишини, ойлик иш ҳақи 500000 сўмни ташкил қилишини,
шу сабабли, фуқаро Ф.Ю.Иззатов (аризачининг қариндоши) ойлик
тўловларни тўлаб беришга ёрдам бериш тўғрисида кафиллик хатини
тақдим этганлигини маълум қилиб, қарзни таркибий жиҳатдан
ўзгартириш режасини қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд, кредитор вакилини тинглаб, иш ҳужжатлари ва молиявий
бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини аризачидан ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун деб юритилади) 195-моддасига
кўра, қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир
эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари
юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс
томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан
талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини
ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги
аломатлари ҳисобланади.
Қонуннинг 200-моддаси учинчии қисмига кўра, суд жисмоний
шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
натижаларига кўра жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан
ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажримни;
жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва жисмоний шахснинг молмулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорни;
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул
қилади.
Қонуннинг 211-моддасида жисмоний шахснинг қарзини таркибий
жиҳатдан ўзгартириш режасини суд томонидан кўриб чиқиш тартиби
белгиланган бўлиб, ушбу модданинг бешинчи қисмида агар жисмоний
шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси кредиторлар
йиғилиши томонидан маъқулланмаса, суд ушбу режани режани амалга
ошириш жисмоний шахснинг барча кредиторлари талабларини тўлиқ
ҳажмда қаноатлантириш имконини берганда;жисмоний шахснинг молмулкини сотиш натижасида, шунингдек унинг ўртача олти ойлик
даромади миқдори кредитор ва тегишли ваколатли орган талабларининг
камида эллик фоизини қаноатлантирганда тасдиқлашга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Қонуннинг 212-моддасида жисмоний шахснинг қарзини таркибий
жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлашни рад этиш учун асослар
белгиланган бўлиб, унга кўра, жисмоний шахснинг қарзини таркибий
жиҳатдан
ўзгартириш
режаси
ушбу
Қонуннинг 208моддаси талабларига жавоб бермаса; жисмоний шахснинг қарзини
таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида кредиторларни ва тегишли
ваколатли органни ушбу шахснинг мулкий ҳолатида юз берган жиддий
ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш тартиби белгиланмаган бўлса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси
ушбу Қонун талабларига мувофиқ кредиторлар йиғилиши томонидан
тасдиқланмаган бўлса, бундан ушбу Қонуннинг 211-моддаси бешинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; жисмоний шахснинг
қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида ва унга илова
қилинадиган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш
режасининг шартлари ушбу Қонунга ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга зид бўлса суд жисмоний шахснинг қарзини таркибий
жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида
қарор қабул қилади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи –
фуқаро
РАЖАБОВА
ИРОДА
ИСМАТОВНА
(ЖШИР:42711891110034)нинг 2025 йил 19 сентябр ҳолатида жами
кредиторлик
қарзи
317085468 сўмни: шундан АТБ “Алоқабанк” олдида 303969225 сўм
(ФИБ Ромитан туманлараро судиннинг 2025 йил 07 январдаги
2-2006-2402/9293-сонли иш бўйича), Бухоро вилоят иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси олдида 12919368 сўм (ФИБ Ромитан
туманлараро судининг 2025 йил 07 январдаги 2-2006-2402/9293-сонли
иш бўйича) ва 196875 сўм (маъмурий жарималар бўйича) ташкил
қилган.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ ягона ахборотлар маълумотлар
базасига кўра, фуқаро И.И.Ражабова номига 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, ранги кулранг, “EXEED LX LUXURY” русумли, давлат рақам
белгиси
80Y785ZA бўлган автотранспорт воситаси И.И.Ражабовага тегишли.
Молиявий бошқарувчи З.Сафаров томонидан кредиторлар
биринчи йиғилиши 2025 йил 20 ноябр кунига чақирилган, бироқ
кредиторлар қатнашмаган.
Молиявий бошқарувчи томонидан кредиторлар реестри
аризачининг аризасида кўрсатилган маълумотлар асосида тузилган.
нга кўра, 2025 йил 12 декабр ҳолатида жами кредиторлик қарзи
301986160 сўмни, шундан АТБ “Алоқабанк” олдида 289494500 сўмни,
маъмурий жарима ва давлат божи 12491660 сўмни ташкил қилган.
Демак, аризачи томонидан судга ариза тақдим этилгандан сўнг,
мажбуриятларни бажаришга киришилган.
Аризачи – И.И.Ражабова томонидан молиявий бошқарувчига
қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси тақдим этилган ва унга
кўра, жами 301986160 сўмлик кредиторлик қарзи 36 ой муддатга тенг
миқдорда бўлинган ҳолда, ҳар ойда 8388504,5 сўмдан тўлаб бориш
кўрсатилган.
Аризачи – И.И.Ражабова “Ҳазорман чўли” фермер хўжалигида
доимий фаолият кўрсатишини маълум қилган бўлиб, “Адолат” АКТ
интеграция маълумотларига кўра, унга 2025 йил 01 январдан 2025 йил
01 ноябрга қадар ҳар ойда 500000 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи
ҳисоблаб келинганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, аризачи қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш
режасида белгиланган ойлик тўловларни тўлашда ёрдам бериш учун
фуқаро Ф.Ю.Иззатовнинг кафиллик хатини илова қилган.
Мазкур ҳолатда, аризачи И.Ражабованинг ўртача ойлик иш ҳақи
миқдори кредиторлар талабларининг камида эллик фоизини
қаноатлантирмайди, қонунчиликда уни биргаликда ёки кафиллик
хатига асосан қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини
бажариш белгиланмаган.
Бундан ташқари, ариза берилгандан сўнг, мажбуриятларнинг
қисман
бажарилиши
ва
кредиторлик
қарзининг
қисман
қопланганлиги ҳолати аризачини тўловга қобилиятли деб
ҳисоблашга асос бўлади.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд, аризачи томонидан тақдим
этилган қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси уни амалга
ошириш
барча
кредиторлар
талабларини
тўлиқ
ҳажмда
қаноатлантириш имконини бермаслиги, жисмоний шахснинг ўртача
олти ойлик даромади миқдори кредитор талабларининг камида эллик
фоизини қаноатлантирмаслиги, жисмоний шахснинг қарзини таркибий
жиҳатдан ўзгартириш режасида кредиторларни ушбу шахснинг мулкий
ҳолатида юз берган жиддий ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш
тартиби белгиланмаганлиги сабабли, уни тасдиқлашни ва аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Қонуннинг 26-моддаси иккинчи қисмида жисмоний шахсга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга
ариза берган аризачи томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш
учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари
ўтказилиши белгиланган.
Аниқланишича,
аризачи
томонидан
суднинг
депозит
ҳисобварағига 2025 йил 17 октябрда 1994000 сўм, 2025 йил 27 октябрда
4885300 сўм, жами 6879300 сўм молиявий бошқарувчи учун ҳақ тўлаган.
Демак, аризачидан молиявий бошқарувчининг ойлик иш ҳақи учун
2017700 сўм ((1271000 сўм х 7 баравар) – 1994000 сўм – 4885300 сўм)
суднинг депозит ҳисобрақамига ундириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 26, 195, 200, 208, 211, 212-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
176-180,
210-моддаларига асосан, суд
Қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи – Ражабова Ирода Исматовна (ЖШИР:42711891110034)
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи
Ражабова
Ирода
Исматовна
(ЖШИР:42711891110034)дан суднинг депозит ҳисобрақамига 2017700
сўм суд харажати (молиявий бошқарувчи ойлик иш ҳақи) ундирилсин.
Суд харажатини ундириш учун ижро варақаси берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар
фаолиятини таъминлаш департаменти Бухоро ҳудудий бўлими
зиммасига: суд харажати амалда ундирилгандан сўнг молиявий
бошқарувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш учун 8897000 сўм маблағни
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси ҳудудий бўлинмасининг
махсус ҳисобварағига ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят
судига шикоят берилиши мумкин.
Судья
Н.Зоиров