← Назад
Решение #2821533 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7641-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Кенгаш
вакили О.Полотов (2026 йил 8 январь кунги 12-сонли ишончнома асосида)
ва жавобгар жамият вакили М.Базарбаев (2026 йил 7 январь кунги 07-0126-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар вакили иштирок
этмади, Шахрихон туман фермерлар кенгаши "Махмуджон сара донлари"
фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “Саховат текс кластер”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9 110 804 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Шахрихон туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш”
деб юритилади) "Махмуджон сара донлари" фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)ни манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Саховат текс кластер” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 9 110 804 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Кенгаш вакили иштирок этиб, жавобгар билан 2025
йил февраль ойида фъючерс шартномаси тузилганлигини, ушбу шартнома
бўйича жавобгар молиялаштириб берганлигини, жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилганлигини, мазкур даъво аризани ким
тайёрлаганлигини билмаслигини, пеняни хисоб китобини тақдим эта
олмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, фермер
хўжалиги билан фъючерс шартномаси тузилганидан бошлаб пахта
хомашёсини етиштириб топширилгунга қадарли фермер хўжалигини ўз
вақтида молиялаштириб берганлигини, фермер хўжалиги томонидан
топширилган пахта хомашёларнинг якуний маблағларини ўтказиб
берганлигини билдириб, кенгаш томонидан пеняни хисоб китобини тақдим
этаомлаганлиги ва фермер хўжалиги иштирок этмаганлиги сабабли
даъвони рад қилиб беришни сўради.
Даъвогар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд даъвогар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар
ўртасида 2025 йилда “Пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича” 31745сонли ва 73917-сонли “Фъючерс” шартномалари тузилган, ушбу
шартномалар бўйича 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи 8 000 000 сўм деб
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида, сотиб
олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлови
маблағларнинг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб
3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг
31 декабрь кунига қадарли сотувчини 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб
беради деб келишилган.
Тарафлар ўртасида тузилган фъючерс шартномалари бўйича фермер
хўжалиги 45 038 кг 343 009 408 сўмлик пахта хомашёсини жавобгарга 2025
йил 9-26 октябрь кунлари топширган, мазкур пахта хомашёларни
топширилганлиги тақдим этилган счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди.
Ушбу маблағнинг 80 фоизи 274 407 526,40 сўмни ташкил этмоқда.
Жавобгар томонидан фермер хўжалигига терим пуллари учун
81 068 400 сўм маблағларни ўтказиб берган, шунингдек пахта
хомашёларни етиштириш учун 39 324 468 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилган. Жами пахта хомашёсини топширгунга қадарли 120 392 868 сўм
молиялаштирилган.
Лекин суд мажлиси якунига қадарли кенгаш вакили ва даъвогар
вакили даъводаги 355 кун кечиктирилганлигини исботлаб бераолишмади
ва 9 110 804 сўм пеняни қайдай хисоб китоб қилганлиги бўйича хисоб
китобни тақдим эта олишмади.
Суд, кенгаш ва даъвогар томонидан даъво талабини исботлаб бера
олишмаганлиги ва ҳисоб китобни тақдим эта олишмаганлиги сабабли
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат
доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга
асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни
ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим
этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши
қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб
ҳисобланади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини ундирмасликни лозим
топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига асосан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли Пленум Қарорини 17-бандида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш
ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Қайд этилган қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд,
тарафлардан давлат божини ундирмасликни, Шахрихон туман фермерлар
кенгаши томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон вилоят фермер кенгаши томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Тарафлардан давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров