Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2004-2501/5027 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID df396741-fa1e-4f6a-85f0-db6c9d7ae1c7 Claim ID PDF Hash dbcd9992b2ecae10... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 398 символов
4-2001-2502/9466-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Махсудованинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Н.Наимова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар " rsi n Pl us" масъулияти чекланган жамиятидан 39.032.917 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Наманган ҳудудий филиали манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " rsi n Pl us" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 39.032.917 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан кейин ҳам жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар ишда ўзининг вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосланиб, иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида “улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, таъминотчи корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун тўловни лозим даражада амалга оширмаган. Натижада жавобгар 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида даъвогар олдида 39.032.917 сўмга қарздор бўлиб қолган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 39.032.917 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш камида 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига асосан энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Жавобгарнинг қарздорлиги иш ҳужжатларидаги солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа далиллар билан тасдиқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 780.658,34 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар " rsi n Pl us" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 39.032.917 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар " rsi n Pl us" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 780.658,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья М.Махсудова