Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5219 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 17a38908-c258-476a-afb7-49a082f3a158 Claim ID PDF Hash 869c856034bdc2ac... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 774 символов
****-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 26 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** АТБ манфаатида жавобгарлар **** масъулияти чекланган жамияти ва ****акциядорлик жамиятидан солидар тартибда кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар ****АЖ вакили Т.Муротқосимов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар **** АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар **** масъулияти чекланган жамияти ва ****акциядорлик жамиятидан солидар тартибда 75.675.000 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 9.010.000 сўм) ва 6.600.000 сўм фоиз қарздорлиги, жами 82.275.000 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар **** МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ****АЖ вакили даъво аризасига инсбатан эътирозлар келтириб, даъвонинг суғурта ташкилотига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар ****АЖ вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 июнда 2032-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгар МЧЖга паррандачиликни ривожлантириш учун бройлер жўжа сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга (шу жумладан имтиёзли даври 3 ой) йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар МЧЖ эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича жавобгар суғурта ташкилоти ва даъвогар суғурта қилдирувчи ўртасида 2025 йил 4 февралда 24-01-38/0000036-2025-сонли суғурта шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгар МЧЖга 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган, бироқ жавобгар МЧЖ томонидан кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоиз тўловларини ўз вақтида тўланмаган. Шунга кўра жавобгар МЧЖнинг 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатида 75.675.000 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 9.010.000 сўм) ва 6.600.000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарларга талабнома хатлари билан мурожаат қилиб, кредит қарзини тўлашни сўраган, бироқ талабнома хатлари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит ва суғурта шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан ушбу шартномада белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк томонидан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Жавобгар МЧЖ кредит шартномаси мажбуриятини бузиб, кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини мунтазам равишда кечиктирганлиги учун муддати ўтган кредит қарздорлигига йўл қўйган. Бинобарин, жавобгар МЧЖнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатида 75.675.000 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 9.010.000 сўм) ва 6.600.000 сўм фоиз қарздорлиги иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар МЧЖдан кредит қарзини ундириш ҳақидаги даъво талаблари асосли ҳисобланади. Бироқ, жавобгар МЧЖ томонидан суд мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит қарзи қисман тўланган, қолдиқ 62.774.788 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 8.229.333 сўм) ва 5.803.622,06 сўм фоиз қарздорлиги, жами 68.578.410,06 сўмни ташкил қилади, бу ҳолат даъвогарн томонидан судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. 2 Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар МЧЖдан даъвогар фойдасига 62.774.788 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 8.229.333 сўм) ва 5.803.622,06 сўм фоиз қарздорлиги, жами 68.578.410,06 сўм ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бироқ, суд даъвогарнинг жавобгар суғурта ташкилотидан кредит қарзини солидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабларини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топади. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Суғурта шартномасининг 2.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, кредит олувчининг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги шартномада кўзда тутилгандан тўловларнинг 90 кун ва ундан ортиқ кечиктирилиши ҳисобланиши белгиланган. Суғурта шартномасининг 4.1-бандига кўра, суғурта қилдирувчига кредит олувчининг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаган қисми миқдоридаги суғурта суммаси суғурталовчи томонидан суғурта товонидан ошмаган миқдорда тўлаб берилади. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули нотўғри танланган, яъни суғурта шартномаси шартлари ва қонун талабига мувофиқ суғурта ҳодисаси вужудга келган тақдирда жавобгар суғурта ташкилотига нисбатан суғурта товонини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Бироқ, тарафлар ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаган. Суғурта шартномасининг 9.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарздор билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта суммаси (товони) миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолатда кредит қарзини тарафлардан солидар тартибда ундириш эмас, балки жавобгар МЧЖнинг кредит қарзини тўлаш бўйича жавобгар суғурта ташкилотининг суғурта пули (товони) ҳисобидан солидар ёки биргаликда жавоб бериши назарда тутилган. Қолаверса, суғурта шартномасининг 4.6-бандига кўра, суғурта суммаси (товони) Суғурталовчи томонидан мазкур шартноманинг 5.1-5.4-бандларида белгиланган тартибда ижтиёрий равишда Суғурта қилдирувчига тўлаб берилмаган тақдирда, суғурта суммаси (товони) амалдаги қонунчилик 3 талабларига асосан тегишли суднинг қарори асосида мажбурий тартибда ундирилиши белгиланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар суғурта ташкилотидан кредит қарзи солидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар МЧЖ зиммасига юклашни, жавобгар МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 1.645.500 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** АТБ фойдасига 62.774.788 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган қарздорлиги 8.229.333 сўм) ва 5.803.622,06 сўм фоиз қарздорлиги, жами 68.578.410,06 сўм ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1.645.500 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4