Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2402/1124 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5c221ae1-d338-460a-8231-cc7311a979cb Claim ID PDF Hash 809d876db9537978... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ва мажбуриятларидан фойдалана олиши ФКнинг 918-моддаси ва мажбуриятларидан фойдалана олиши ФК 918 law
ФКнинг 5-моддаси ФКнинг 5 law
ИПК 324-моддаси ИПК 324 law
айъати ИПК 169-моддаси айъати ИПК 169 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
Чунки ФКнинг 914-моддаси Чунки ФК 914 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ИПК 134-моддаси суд ИПК 134 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2402/1124-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Рустамов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Садиков Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 15 январь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Иномов раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” ишлаб чиқариш кооперативининг жавобгар “БББ” акциядорлик жамиятидан 625 000 000 сўм суғурта товони, 93 750 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги қарори устидан “БББ” акциядорлик жамияти ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятларини, жавобгар вакиллари С.Иброхимов ва Н.Болтаев (ишончномалар асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ш.Тиллабоев (раҳбар) ва адвокат А.Усмонов (ордер асосида), суд мажлисини ўтказишга кўмаклашувчи ходим И.Умаровларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида, видеоконференцалоқа (бундан буён матнда ВКА деб юритилади) режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 625 000 000 сўм суғурта товони, 93 750 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 2 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят адлия бошқармаси Давлат хизматлари маркази, Андижон вилоят Статистика бошқармаси, Андижон шаҳар Фавқулотда вазиятлар 1 бўлими ҳамда Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси Ёнғинтехник экспертиза бўлинмаси жалб қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган ва тўланган 7 187 500 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Шунингдек даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 85 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ҳаражатлар ундирилган. Суднинг 2025 йил 8 апрелдаги ажримига асосан мазкур ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Шундан сўнг иш янгидан кўрилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима, 7 187 500 сўм тўланган давлат божи, 34 000 сўм почта харажатлари, шунингдек Олий суд депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ҳаражатлар ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримига асосан ижро жараёнида тарафлар ўртасида 2025 йил 10 июнда тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган, жавобгар ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Ушбу суд ҳужжатлари устидан учинчи шахс томонидан кассация шикояти берилган ва унда “келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида”ги ажримни бекор қилиш ҳамда ҳал қилув қарорига ўзгартириш киритиб бериш сўралган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги қарори билан кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, келишув битими бўйича қилинган барча ундирувлар бекор қилинган ва Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрель кунги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима, 7 187 500 сўм давлат божи” деган жумла “244 016 191 сўм суғурта товони, 36 602 496 сўм жарима, 2 806 191 сўм давлат божи” деб ўзгартирилсин, “давлат божини 4 381 309 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин” деган жумла билан тўлдирилсин деб ўзгартирилган. Мазкур суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган ва унда кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиб беришни сўраган. 2 Жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятга асос қилиб Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима, 7 187 500 сўм тўланган давлат божи ундириш белгилангани, даъвогарнинг 2025 йил 13 майдаги 2-сонли хатига асосан 2025 йил 16 май куни жавобгар бошқаруви суғурта қўмитасининг 76-сонли йиғилиши баённомаси қабул қилиниб, унга кўра суғурталанган мулкка етказилган зарарнинг 42 фоизи миқдорида, яъни 244 016 640 сўм миқдорида суғурта товони аниқлангани ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 16 майда тузилган “Суғурта ҳодисасини тан олинганлиги тўғрисида”ги далолатнома имзоланиб аниқланган суғурта товони шартнома бўйича суғурта қилдирувчи/наф олувчига ўтказиб берилиши келишилгани, шунга кўра наф олувчи банкнинг 2025 йил 23 майдаги 113-сонли хатига асосан 161 970 446,85 сўм “Микрокредитбанк” АТ Андижон филиалига, қолган 82 046 193,15 сўм қисми эса шартнома талабларига кўра даъвогарнинг 2025 йил 30 майдаги 5-сонли хатига асосан 2025 йил 30 май куни тўлаб берилгани, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 июндаги тузилган келишув битими биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги ажрими билан тасдиқланиб, иш юритиш тугатилгани, бироқ, кассация инстанцияси судининг 2025 йил 24 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция суди томонидан ишга низонинг предметига нисбатан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб этилган “ВВВ” МЧЖнинг шикояти қисман қаноатлантирилиб биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими бекор қилиниб биринчи инстанция судининг ундирилиши лозим бўлган пул суммасинин 244 016 640 сўм қилиб ўзгартирган бўлсада, айнан ушбу сумма жавобгар томонидан тўлаб берганлигини инобатга олмасдан ҳисобланган суммани ва 36 602 496 сўм жарима ундириш тўғрисидаги асоссиз қарори қабул қилингани ҳақида важлар келтирилган. Бундан ташқари, учинчи шахс тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорига ва кассация инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги қарорига ўзгартириш киритиб беришни сўраган. Ушбу тафтиш тартибидаги шикоятга асос қилиб уларнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ва 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорига ўзгартириш киритиш орқали уларнинг фойдасига 625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган бўлсада, кассация инстанцияси суди ҳолатга қонунчиликка мовофиқ баҳо бермай қарор қабул қилгани, суғурта шартномасига кўра уларнинг балансидаги нотурар биноиншоот суғурталангани, ушбу суғурта шартномасининг 3-бўлими талабларида кўрсатилган ҳодисалардан қайси бири содир этилган тақдирда кўчмас мулкка етказилган зарарни тўлаб бериш мажбуриятини жавобгар ўз зиммасига 3 олгани, қонунчилик талаблари бўйича уларнинг жамияти суғурта шартномасида мулк эгаси сифатида иштирок этиши лозим бўлган бўлсада, ушбу шартномани тузишга масъул ходимнинг хатоси билан уларнинг жамияти шартномага киритилмай қолгани, лекин бу билан унинг мулкига етказилган талофот бўйича товон ундириш ҳуқуқи чекланмаслиги, қонунчиликка асосан аслида суғурта шартномаси бўйича кимнинг балансидаги мол-мулк суғурта қилинган ва талофат кўрган бўлса ушбу низоли ишда даъвогар бўлиши мумкин бўлиши, ушбу ишда биринчи инстанция суди томонидан даъвогар фойдасига суғурта товони ундирилиб бу билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) талаблари бузилгани, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 918-моддасининг учинчи қисмига кўра, зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси, ҳатто шартнома зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлган суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд шартномада у кимнинг фойдасига тузилгани кўрсатилмаган тақдирда ҳам, зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилган деб ҳисобланиши, ФК 5моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ушбу Кодекс 2моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилиши (қонун ўхшашлиги), кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига (ҳуқуқ ўхшашлигига) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланиши кўрсатилгани, ушбу қонунчилик талабларидан келиб чиқиб уларнинг суғурта шартномасида иштирок этмаслиги уни суғурта шартномасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдалана олиши ФКнинг 918-моддаси кўрсатилилган ҳолатлар бошқа аҳамиятни билдирса, ФКнинг 5-моддасида амалга оширилиши лозим бўлишини, кассация инстанцияси суди уларнинг фойдасига 625 000 000 сўм товон пули ва 46 875 000 сўм жарима ундириш талабни рад этганлигини қонун талаблари билан ифодалмагани, шунингдек “Тараққиёт ва таҳлил” МЧЖнинг 2025 йил 10 май кунги баҳолаш ҳисоботига кўра, талофат етган жамиятнинг мулки 580 992 033,92 сўмлиги аниқланган бўлиб, бу мақбул далил бўлсада, асоссиз равишда жавобгарнинг оғизаки кўрсатмасидан келиб чиқиб зарарнинг 42 фоизи, яъни 244 016 640 сўмни жавобгардан ундиришни лозим топгани ҳақида важлар келтирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан жавобгар ва учинчи шахсларнинг тафтиш тартибидаги шикоятлари иш юритувга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 24 ноябрда 06-10/25-47842-сон хат билан ушбу иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун 4 Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Иш Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 5 декабрдаги ажримига асосан иш юритувга қабул қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламадилар. ИПК 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тафтиш шикоятини уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятда қайд этилган важларни тўлиқ такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс вакили тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, биринчи ва кассация инстанцияси судларининг қарорларига ўзгартириш киритиш орқали жавобгардан уларнинг фойдасига 625 000 000 сўм товон пули ва 46 875 000 сўм жаримани ундириш бўйича қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, гарчи даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмасада, даъводан тўлиқ воз кечиши тўғрисида 2025 йил 12 январдаги 36сонли аризаси билан судлов ҳайъатига мурожаат қилганлигини билдириб, уни ишда иштирок этувчи шахслар вакилларига таништирди. Жавобгар вакили даъвогар вакилининг аризасига эътирози йўқлигини маълум қилди. Учинчи шахс вакили даъвогар вакилининг аризасига эътироз билдириб, уни оқибатсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ИПК 169-моддаси талабига асосан даъвогарнинг аризасини ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилишни лозим топди. Жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Учинчи шахс вакили тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириб, биринчи ва кассация инстанцияларининг қарорларини ўзгартириб беришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. 5 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан “Микрокредитбанк” АТБ Амалиёт бўлими ўртасида 2020 йил 28 июлда 1081-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2020 йил 28 июлда “Кўчмас мулкни гаровга қўйиш тўғрисида”ги шартномаси тузилиб, унга асосан учинчи шахсга тегишли Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Суджаат кўчаси, 88-уйда жойлашган “Тикувчилик цехи бино иншооти” гаровга қўйилган. Шунингдек даъвогар, жавобгарнинг Андижон вилоят филиали ва “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали ўртасида 2020 йил 24 июлда 2/20/06-сонли “Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурта қилиш” шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, банк кредити таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулк 625 000 000 сўмга суғурталаниб, 2020 йил 24 июлда 0375311-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Учинчи шахсга тегишли бўлган Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Суджаат кўчаси, 88-уйда жойлашган “Тикувчилик цехи бино иншооти”да 2021 йил 7 августда ёнғин ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин натижасида бинонинг ўзи ва унинг ичида жойлашган дастгоҳлар ёниб зарарланган. Гаров мулки ҳисобланган бинода ёнғин ҳодисаси юз берганлиги сабабли даъвогар жавобгарга 2021 йил 10 августда алоқа хати билан мурожаат қилиб, ёнғин ҳодисаси рўй берганлиги сабабли суғурта қопламасини қоплашда ёрдам беришни сўраган. Аммо, суғурта қўмитасининг 2023 йил 28 февралдаги 256-сонли баённомаси билан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2023 йил 6 февралдаги қарори ҳамда суғурта шартномасининг 4.1банди 6-хатбошисига асосан суғурта ҳодисаси деб тан олинмасдан суғурта товонини тўлаш рад этилган. Шунга қарамай суғурта қўмитаси томонидан суғурта товонини тўлаш бўйича муносабат билдирилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартноманинг 3.1-бандига кўра, суғурталовчи (иш бўйича жавобгар) суғурта қилдирувчига (иш бўйича даъвогарга) ёки наф олувчига (банкка) ёнғин натижасида гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланиши оқибатида етказилган бевосита зарарларни қоплаб бериши белгиланган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг суғурта суммаси 625 000 000 сўм қилиб белгиланган ва гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурта полиси тақдим этилган. Ваҳоланки, суғурта шартномасининг 8.3.2-бандига кўра, суғурталовчи суғурта қилдирувчидан суғурта ҳодисаси тўғрисида ёзма хабарномани кутмай, суғурта ҳодисаси тафайли етказилган зарарларни кўриб чиқишга ва баҳолашга киришиш ҳуқуқига эга. Ҳал қилув қарори қабул қилингач, тарафлар ўзаро келишувга эришиш жараёнида суғурта қўмитаси аъзолари ва мутахассислари, шунингдек “Тараққиёт ва Таҳлил” МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан ёнғинга учраган гаров мулки объекти кўздан кечирилган ва суғурта ҳодисаси жараёни бўйича ўрганиш ўтказилган. 6 “Тараққиёт ва Таҳлил” МЧЖнинг 2025 йил 10 май кунги баҳолаш ҳисоботига кўра, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Суджаат кўчаси, 88уйда жойлашган “Тикувчилик цехи бино иншооти”га ёнғин натижасида жами 580 992 033,92 сўм зарар етганлиги аниқланган. Ишни кўриш жараёнида биринчи инстанция суди даъво талаби суммаларига аниқлик киритмасдан, жавобгарнинг важларига етарлича эътибор қаратмай, суғурта шартномасининг 9.1-банди талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази Андижон вилояти бўлими томонидан берилган далолатномага кўра, ёнғин ҳодисаси туфайли етказилган зарар бўйича хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида берган хатига асосан, етказилган зарар суммасига аниқлик киритмасдан, суғурта товони пулини ва жарима суммасини тўлиқ асосли деб топиб, шартномада кўрсатилган гаров объектини жами суғурта қиймати суммаси 1 487 742 000 сўм, уни 42% қисми, яъни суғурта товони суммаси 625 000 000 сўм, уни 15% жарима суммаси 93 750 000 сўм эканлигидан келиб чиқиб, гаров мулкига ёнғин натижасида етказилган зарар миқдорига аниқлик киритмасдан, 625 000 000 сўм тўлиқ суғурта товони суммасини ва 93 750 000 сўм жаримани 50% қисми 46 875 000 сўмни ундириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Чунки ФКнинг 914-моддасига кўра, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Шахсий суғурта шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонунчиликда назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт. Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий суғуртаси) назарда тутилиши мумкин. ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги 7 муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. Жавобгарнинг суғурта қўмитаси томонидан мазкур суғурта ходисаси жараёни кўриб чиқилган ва 2025 йил 15 май куни 76-сонли йиғилиш қарори қабул қилинган. Унга кўра, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги, суғурталанган мулкларга етказилган зарар миқдори 580 992 000 сўм эканлиги, шартнома шартларига кўра, аниқланган суғурта товони суммаси(яъни аниқланган зарар суммасини 42% қисми) эса 244 016 640 сўм эканлиги тасдиқланган. Бу ҳақда 2025 йил 16 май куни “Суғурта ходисасининг тан олинганлиги тўғрисида”ги далолатнома имзоланган. Бинобарин, даъво талабидаги 625 000 000 сўм суғурта товони суммасини 244 016 640 сўм қисми асосли, қолган қисми асоссиз ҳисобланади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар суғурта товонини тўлашдан бош тортганлиги сабабли 15 фоиз миқдорида, яъни 93 750 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.4-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан асоссиз қисман ёки тўлиқ воз кечган томон бошқа томонга ўзи тўлашдан воз кечган ёки бош тортган суммадан 15 фоиз миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. Ушбу ҳолатда жавобгар суғурта қўмитасининг 2023 йил 28 февралдаги 256-сонли баённомаси билан суғурта ҳодисаси деб тан олинмасдан суғурта товонини тўлаш рад этилган. Биринчи инстанция суди 93 750 000 сўм жаримани тўлиқ асосли деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддаси талабларидан келиб чиқиб, (50%) қисман 46 875 000 сўм ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Суғурта шартномасининг 5.1 банди талабидан келиб чиқилса, ушбу 244 016 640 сўм суғурта товони суммасини 15% қисми 36 602 496 сўмни ташкил этади. Демак, даъвогарнинг 93 750 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво талабини 36 602 496 сўм қисми асосли, қолган қисми асоссиз ҳисобланади. Ушбу ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида даъвогар билан жавобгар ўртасида келишув битими тузилган. 8 Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими шартларига кўра, ҳал қилув қарорида назарда тутилган суғурта товони, жарима, давлат божи ва почта харажатини ундириш масаласи даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 24 июль куни имзоланган 2/20/06-сонли “Гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш” шарномасининг 11.8-банди ва баҳолаш ташкилотининг баҳолаш ҳисоботига ва ўзаро тузилган далолатномага асосан, ФКнинг 936моддаси талабларидан келиб чиқиб ундирилиши белгиланган. Яъни, суғурта ташкилоти 244 016 640 сўм тан олинган суғурта товонини даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини, даъвогар эса ҳал қилув қарорида белгиланган жавобгардан 625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима, 7 187 500 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта ҳаражатлари ундирирувидан воз кечиш мажбуриятларини зиммаларига олганлар. Мазкур келишув битими Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримига асосан тасдиқланиб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатилган. Жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Бироқ биринчи инстанция суди даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган қарздорликни ўзаро тақсимлаш ҳақидаги тузилган келишувни, гарчи суғурта шартномаси бўйича биринчи навбатдаги наф олувчи ҳисобланган “Микрокредитбанк” АТБ ва гаров эгаси “Дилором Ашурова” МЧЖ келишув битими тузишда иштирок этмаган бўлсада, низо бўйича келишувга эришилган деб баҳолаб, учинчи шахс ҳуқуқ манфаатларига таъсир этиши мумкинлигини инобатга олмаган холда, келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмасдан, келишув шартлари ажримни хулоса қисмида кўрсатмаган ҳолда тасдиқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли Пленум қарорининг 2-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади” деб, 7-бандида “Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин, шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди”-деб, 13-бандида “Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи 9 шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади”-деб, 17-бандида эса “Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим”-деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди “Микрокредитбанк” АТБ суғурта шартномаси иштирокчиси эканлиги, биринчи навбатдаги наф олувчи шахслиги, ишга жалб этилган “Дилором Ашурова” масъулияти чекланган жамиятини эса мулк эгаси эканлиги, наф олувчи ва шартнома иштирокчиси бўлмасада, келишув битимини тасдиқлаш натижасида уларнинг ҳуқуқ манфаатларига ушбу келишув битими таъсир этиши мумкинлиги, пул маблағлари ҳам келишув шартларига кўра ишда иштирок этмаган ва ишга жалб этилмаган шахсларга йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, келишув битимини тасдиқлашни рад этиши ва ҳал қилув қарорини ижросини белгиланган тартибда давом эттириш ҳақида кўрсатма бериши лозим эди. Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш, 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорини хулоса қисмидаги “625 000 000 сўм суғурта товони, 46 875 000 сўм жарима, 7 187 500 сўм давлат божи” деган жумлани “244 016 191 сўм суғурта товони, 36 602 496 сўм жарима, 2 806 191 сўм давлат божи”-деб ўзгартириш, “давлат божини 4 381 309 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин”-деган жумла билан тўлдириш, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш, ҳамда келишув битими бекор қилинганлиги сабабли у бўйича қилинган барча ундирувларни бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Тафтиш тартибидаги шикоятларда келтирилган ва суд мажлисида билдирилган важлар кассация инстанциясида муҳокама этилган бўлиб, кассация инстанцияси суди ўз қарорида ушбу важларга қўшилмаганлигини қонунчилик билан батафсил асослаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятига қуйидаги асосларга кўра қўшилмасликни лозим топди: - жавобгар суғурта қўмитасининг 2023 йил 28 февралдаги 256-сонли баённомаси билан суғурта ҳодисаси деб тан олинмасдан суғурта товонини тўлаш рад этилган. Зотан, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 10.4-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан асоссиз қисман ёки тўлиқ воз кечган томон бошқа томонга ўзи тўлашдан воз кечган ёки бош тортган суммадан 15 фоиз миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган; - кассация инстанцияси суди жавобгар суғурта қўмитасининг 2025 йил 15 май куни 76-сонли йиғилиш қарорига кўра, суғурталанган мулкларга етказилган зарар миқдори 580 992 000 сўм эканлигидан ва шартнома 10 шартларига кўра, аниқланган суғурта товони суммаси(яъни аниқланган зарар суммасини 42% қисми) эса 244 016 640 сўм эканлигидан келиб чиқиб, ушбу товон суммасининг 15 фоизи мидорида, яъни 36 602 496 сўм жарима ҳисоблаган. Гарчи даъвогар ишни тафтиш инстанцияси суди муҳокамасида иштирок этмаган бўлсада, судлов ҳайъатига 2025 йил 20 ноябрда 30-сонли фикрнома билан тақдим этиб унда жавобгар (суғурталовчи) томонидан банк (наф олувчи) ва даъвогар (суғурта қилдирувчи)га суғурта товони тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли жавобгарга нисбатан эътирози мавжуд эмаслигини билдирган. Жавобгар вакилининг келишув битимига асосан тўловларни тўлаб берганлиги даъво аризасини қаноатлантиришни рад бўлиши ҳақидаги важлари асоссиз. Сабаби, келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ҳужжати кассация инстанцияси томонидан бекор қилинган. Кассация инстанцияси биринчи инстанция суди дастлаб, ҳал қилув қарори қабул қилинган даврда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилинганлиги, иш ҳолатларига тўғри баҳо берилгналигини текширади. Мазкур ҳолатда жавобгар суд ҳужжатининг ижро жараёнида ҳам даъвогар билан келишувга эришиш имконияти мавжуд. Шунингдек судлов ҳайъати, учинчи шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятига қуйидаги асосларга кўра қўшилмасликни лозим топди: - суғурта шартномаси учинчи шахс (мулкдор) фойдасига эмас, наф олувчи (банк) фойдасига тузилган. Яъни суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурталовчи (иш бўйича жавобгар) суғурта қилдирувчига (иш бўйича даъвогарга) ёки наф олувчига (банкка) ёнғин натижасида гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланиши оқибатида етказилган бевосита зарарларни қоплаб бериши белгиланган. Зеро, ФК 917-моддасининг биринчи қисмига кўра, мол-мулк унинг асралишидан қонунчиликка ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига, унинг мулкдори, молмулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, ижарачи, пудратчи, сақловчи, воситачи ва бошқа шу кабилар фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин. ИПКнинг 72-моддаси кўра, далилларни мақбуллигига доир норма келтирилган бўлиб унга кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга биноан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятларда келтирилган бошқа важлар билан ҳам келишмайди, шунингдек кассация инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ва процессуал қонун талабларига риоя қилинган деб ҳисоблайди ҳамда қарорни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 11 ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Шунга кўра судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган ва суд мажлисида билдирилган важларни кассация инстанция судининг қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар ва учинчи шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятларини қаноатлантиришсиз, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, учинчи шахс ҳисобидан республика бюджетига ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 3 593 750 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни, жавобгар томонидан тўланган 3 593 750 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда учинчи шахс томонидан 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб уларнинг зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг даъводан воз кечиши ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад тўғрисида ажрим чиқаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 72, 118, 324, 3244, 3246 - 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “БББ” акциядорлик жамияти ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятларни қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 24 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 3 593 750 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. “БББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. 12 Ижро варақалари берилсин. “БББ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 3 593 750 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб уларнинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган муддатда тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси А.Иномов ҳайъат аъзолари Ш.Тўхтабоев А.Мухиддинов 13