← Назад
Решение #2821583 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2257-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари А.Козимжонов (2026 йил 5 январдаги 01-15/1-сонли ишончнома
асосида), жавобгар фермер хўжалик раҳбари З.Насиббоев (шахсни тасдиқловчи
ҳужжат асосида), вакили О.Балтабаева (2026 йил 5 январь кунги ишончнома
асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида
жавобгар “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 14 август куни
тузилган 202101422003203-сонли гаров шартномасига ўзгартириш киритиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси АТБ
“Микрокредитбанк” манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Обод юрт файзи” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 14
август куни тузилган 202101422003203-сонли гаров шартномасига ўзгартириш
киритишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар дастлаб ЧЭКИ
“Ҳамкорбанк”идан кредит олиш учун 2018 йил гаров шартномаси
тузилганлигини, кейинчалик ушбу кредит қарздорлиги гарови билан бирга АТБ
“Микрокредитбанк”ка ўтказилганлигини, 2021 йил август ойида қайтадан гаров
шартномаси тузилганлигини, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
томонидан гаров шартномаси тузиш учун шаблон гаров шартномасидан нусха
олган ҳолда тузилганлиги сабабли эски гаров шартномасида қайд этилган
9559,16 кв.м-ер участкаси умуий қурилиш майдонига эса деган сўзлар қолиб
кетганлигини, аслида ушбу ер майдони мавжуд эмаслигини, жавобгар кредит
маблағларини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганлигини, суднинг 4-1704-2201/1740-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори
ва кучга киргач ижро варақаси берилганлигини, ушбу ҳал қилцв қарори ва ижро
варқада 9559,16 кв.м-ер участкаси умуий қурилиш майдонига эса деган сўзлар
мавжуд эмаслигини, кадастр хужжатида ҳам ушбу сўзлар мавжуд эмаслигини,
гаров шартномасини тузган нотариусга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳолда
жавобгарликка тортилганлиги, нотариал идораси ёпилганлигини, бошқа
нотариус гаров шартномасига ўзгартириш киритиб бера олмаслигини, фақатгина
суд тартибада амалаг ошириши мумкинлигини Андижон вилоят Адлия
бошқармаси маълум қилганлигини, гаров шартномасига ўзгартириш киритиш
бўйича жавобгарга таклиф хати юборилганлигини, лекин жавобгар банк
муассассига келиб шартномага ўзгартириш киритишга рози эканлигини маълум
қилмаганлиги сабабли судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар фермер хўжалиги раҳбар ва вакили суд мажлисида иштирок
этиб, даъво талабига эътирози мавжудлигини, гаров шартномасига ўзгартириш
киритиш бўйича нотариал идорага чақиртирилмаганлигини, гаров шартномасига
ўзгартириш киритиш бўйича таклиф хати келмаганлигини, кредит тўловларини
тўлаш бўйича тўлов жадвали қайта янгитдан тузилганлигини, тўлов жавдали
бўйича тўловларни амалга ошириб келаётганлигини, гаров шартномасини хато
тузилишида жавобгар жамиятнинг айби мавжуд эмаслигини билдириб, давлат
божини даъвогар ҳисобидан ундиришни сўради.
Палата даъво аризада ишни вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Шу
сабабли суд, мазкур иқтисодий ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Ресепубликаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмида, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларида аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича,
жавобгар билан ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Амалиёт бошқармаси (бундан буён
матнда Ҳамкорбанк деб юритилади) ўртасида 2018 йил 27 августда 468-сонли
кредит шартномаси (бундан буён матнда “1-кредит шартнома” деб юритилади)
тузилган, мазкур кредит шартнома бўйича, даъвогар томонидан жавобгарга
80 000 АҚШ доллари миқдорида, 60 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр билан
йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари ажратилган,
жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб
бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал
идораси томонидан 2018 йил 28 апрелда гаров шартномаси тузилган.
Ушбу гаров шартномасида, жавобгар “Обод юрт файзи” фермер хўжалигига
тегишли Андижон вилояти, Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида
жойлашган 9,37 гектар майдонда жойлашган, “А” литеридаги бир қаватли икки
хонали сут соғиш биноси, умумий қурилиш майдони 1332,16 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метр, “А1” литердаги умумий қурилиш
майдони 227,5 кв.метрдаги сут блоги, шудан умумий фойдаланиш майдони
185,78 кв.метр, “Б” литердаги бир қаватли бир хонали Бузоқхона умумий
қурилиш майдони 442,5 кв.метр, шудан умумий фойдаланиш майдони 393,60
кв.метр, “А” литердаги бир қаватли бир хонали Молохона умумий қурилиш
майдони 903,0 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 856,96 кв.метр,
“Б” - литердаги бир қаватли бир хонали Молхона умумий қурилиш майдони
1548,0 кв.м, шундан умумий фойдаланиш майдони 1480,96 кв.метр, “Г”
литердаги икки қаватли икки хонали қоравулхона умумий қурилиш майдони 46,0
кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 54,72 кв.метр, “Г1” литердаги
умумий қурилиш майдони 10,0 кв.метрдаги айвон, “Д” литердаги умумий
қурилиш майдони 110,08 кв.метрдаги навес, умумий қурилиш майдони 74,40
кв.метрдаги ўрама девордан иборат (Чорвачилик фермаси)нинг биноиншоатлари гаровга қўйилган.
Шунингдек, жавобгар билан “Ҳамкорбанк” ўртасида 2019 йил 8 август куни
586-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “2-кредит шартнома” деб
юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартнома бўйича, даъвогар томонидан
жавобгарга 300 000 000 сўм миқдорида, 60 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр
билан йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари
ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз
вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Олтинкўл туман 1-сон
давлат нотариал идораси томонидан 2019 йил 9 августда гаров шартномаси
тузилган, унга кўра, жавобгар “Обод юрт файзи” фермер хўжалигига тегишли
Андижон вилояти, Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган
9,37 гектар ер майдонда жойлашган, “А” литеридаги бир қаватли икки хонали
сут соғиш биноси, умумий қурилиш майдони 1332,16 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метр, “А1” литердаги умумий қурилиш
майдони 227,5 кв.метрдаги сут блоги, шудан умумий фойдаланиш майдони
185,78 кв.метр, “Б” литердаги бир қаватли бир хонали Бузоқхона умумий
қурилиш майдони 442,5 кв.метр, шудан умумий фойдаланиш майдони 393,60
кв.метр, “А” литердаги бир қаватли бир хонали Молохона умумий қурилиш
майдони 903,0 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 856,96 кв.метр,
“Б” - литердаги бир қаватли бир хонали Молхона умумий қурилиш майдони
1548,0 кв.м, шундан умумий фойдаланиш майдони 1480,96 кв.метр, “Г”
литердаги икки қаватли икки хонали қоравулхона умумий қурилиш майдони 46,0
кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 54,72 кв.метр, “Г1” литердаги
умумий қурилиш майдони 10,0 кв.метрдаги айвон, “Д” литердаги умумий
қурилиш майдони 110,08 кв.метрдаги навес, умумий қурилиш майдони 74,40
кв.метрдаги ўрама девордан иборат (Чорвачилик фермаси)нинг биноиншоатлари гаровга қўйилган.
Мазкур шартнома бўйича уч томонлама даъвогар, жавобгар ва Ҳамкорбанк
ўртасида кредитор ҳуқуқ(талаб)ларини бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича
2021 йил 15 июль куни 1894-сонли ён бериш шартномаси тузилган. Ён бериш
шартнома бўйича даъвогар “Ҳамкорбанк”ка 2021 йил 16 июль куни 1 019 000 000
сўм маблағлар ўтказиб берилган, мавжуд иккита кредит линияси бўйича тўлов
жадваллари тузилган, ушбу жадвалда кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб
борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов
муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган.
Бунинг натижасида 2022 йил 8 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит
қарздорлигидан 460 452 027,58 сўм, фоизидан 225 555 362,02 сўм қарздорлик
юзага келган. Мазкур қарздорликлар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабабли
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январь куни 4-17042201/1741-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув
қарорига асосан қарздорликни ундириш ва гаров мулкига қаратиш кўрсатилган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳар иккала гаров шартномасида ҳам 9559,16 кв.мер участкаси умуий қурилиш майдони мавжуд бўлмаган.
Шунингдек, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 11 август куни
2016-сонли “Парранда тухумини ва гўштини етиштириш ва Бройллер зотли
жўжаларни, тухум етиштирувчи жўжалар ҳамда озуқа-ем ва паррандачилик
дастгохлари сотиб олиш” учун кредит шартномаси (бундан буён матнда
“шартномаси” деб юритилади) тузилган. ушбу кредит шартнома бўйича,
даъвогар томонидан жавобгарга 3 950 000 000 сўм миқдорида, 24 ой муддатга,
3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида
кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов
жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
“Обод юрт файзи” фермер хўжалиги ажратилган кредит қарздорликни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 август куни тузилган 2016-сонли
кредит шартномасига асосан 2021 йил 14 август куни тузилаётганда гаров
шартномасида нотариус томонидан қилинган техник хатолик туфайли Андижон
вилояти, Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган 93 700
кв.метр майдонда жойлашган, деган сўздан кейин шаблон тариқасида бошқа
гаров шартномасидаги 9559,16 кв.метр-ер участка қурилиш майдонига эга деган
сўзларни ўчирилмаганлиги натижасида ушбу сўзлар гаров шартномасида қолиб
кетган ва гаров шартномаси тарафлар томонидан имзоланган ва мухр билан
тасдиқланган.
Жавобгар томонидан ушбу кредит шартнома бўйича юзага келган
қарздорлигини ўз вақтида бартараф этмаганлиги сабабли 2022 йилда даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, Избоскан туманлараро иқтисодий
судининг 4-1704-2201/930-сонли иши бўйича 2022 йил 19 сентябрь куни ҳал
қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорида, “Обод юрт файзи”
фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 1 128 571 428
сўм муддат ўтган кредит қарздорлиги, 293 851 141,55 сўм фоиз қарздорлиги,
муддат келмаган 2 633 333 334 сўм кредит қарздорлиги ва 24 000 сўм почта
харажатини ундириш, ундирувни жавобгар фермер хўжалигига тегишли
Андижон вилояти, Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган
93.700 кв.метр майдонда жойлашган, 9559,16 кв.метр-ер участка қурилиш
майдонига эга “А” литеридаги бир қаватли умумий қурилиш майдони 1332,16
кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метрдаги сут соғиш биноси,
“А1” литердаги умумий қурилиш майдони 227,5 кв.м, умумий фойдаланиш
майдони 185,78 кв.метрдаги сут блоги, “Б” литердаги бир қаватли умумий
қурилиш майдони 442,5 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 393,60
кв.метрдаги Бузоқхона, “А” (0001) литердаги бир қаватли умумий қурилиш
майдони 903 кв.метр умумий фойдаланиш майдони 856,96 кв.метрдаги
Молохона, “Б” (0002)- литердаги бир қаватли умумий қурилиш майдони 1548
кв.м, умумий фойдаланиш майдони 1480,96 кв.метрдаги Молхона, “В” (0003)
литердаги 621 кв.метрдаги Навес, “Г” (0004) литердаги бир қаватли умумий
қурилиш майдони 46 кв.метр умумий фойдаланиш майдони 54,72 кв.метрдаги
Қоравулхона, “Г1” (0005) литердаги 10 кв.метрдаги навес, “Д” (0006) литердаги
110,08 кв.метрдаги навес, қурилиш майдони 74,4 кв.метрдаги ўрама девордан
иборат (Чорвачилик фермаси)нинг бино-иншоатларга қаратилсин деб
кўрсатилган. Мазкур ҳал қилув қарори 2022 йил 20 октябрь куни қонуний кучга
киргач ижро варақаси берилган.
Даъвогар томонидан ижро харакатларини олиб бориш учун 2023 йил
7 сентябрь куни Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлимига ижро
варақасини топширган. Электрон маълумотлар базада жавобгар жамиятнинг
кадастр маълумотларида 9559,16 кв.метр-ер участка қурилиш майдони мавжуд
эмаслиги, аукцион савдога чиқаришни имкони бўлмаганлиги сабабли хато ва
камчиликларни бартараф этиш бўйича Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман
бўлими томонидан ижро варақаси ундирувчига қайтарилган.
Қачонки, Избоскан туманлараро иқтисодий суднинг 4-1704-2201/930-сонли
иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори бўйича чиқарилган ижро
варақасини ижро қилишни имкони бўлмаганлиги ва ушбу ижро варақа
қайтарилганидан сўнг даъвогар вакили йўл қўйилган хатоликни билган.
Шундан сўнг даъвогар томонидан 2023 йил 17 ноябрь куни хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Позилов Замирахон Нематжоновга ва
2024 йил 23 август кунги Андижон вилоят Адлия бошқармасига гаров
шартнонмасидаги хатоликни батараф этиб беришни сўраб алоқа хати билан
мурожаат қилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Позилов Замирахон
Нематжонов нотариуси тугатилганлиги сабабли жавоб берилмаган, Андижон
вилоят Адлия бошқармаси 2024 йил 12 сентябрь куни жавоб хатисида Андижон
шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус З.Позилова томонидан
2021 йил 14 август куни 20240142203203 реестр рақами билан тасдиқланган
гаров шартномасига ўзгартириш киритиш учун қўшимча келишув битими
тузилиши кераклиги, ўзгартириш киритишни бошқача тартибда амалга
оширишни имкони бўлмаган тақдирда ёки амалга оширилган нотариал
харакатдан норози бўлган тақдирдагина белгиланган тартибда судга шикоят
қилиш мумкинлигини маълум қилган.
Таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 декабрь куни кредит
шартнома бўйича қўшимча келишув тузилган бўлиб, тўлов жадвали 2023 йил 10
август кунига қадарли узайтирилган ва муддати ўтган қарздорлик бўйича тўлов
жадваллари тузилган. Ушбу келишувнинг 1.3-бандида, жавобгарга ажратилган
кредит маблағлари бўйича кредит таъминоти сифатида тақдим этилган
жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа
маҳалласида жойлашган 93.700
кв.метр майдонда жойлашган чорвачилк
фермеси бино-иншоатлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга
тақдим этиш ва нотариал тартиба расмийлаштиришга келишилган.
Олтинкўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Б.Бердибеков томонидан 2025 йил 2 июль куни тузилган кредит шартномасига
шартноманинг муддатини 2023 йил 10 август кунига қадарли узайтириш
тўғрисида ўзгартириш китириб берган бўлсада, бироқ гаров шартномаси
тузилмаган ёки гаров шартномасига ўзгартириш киритилмаган.
Даъвогар Андижон вилоят Адлия бошқармасининг жавоб хатисидан сўнг
2025 йил 28 октябрь куни жавобгарга гаров шартномага ўзгартириш киритиш
бўйича банк муассасасига келишини ва шартномага ўзгартириш киритиш
юзасидан қўшимча келишув тузиш бўйича таклиф хати юборган.
Лекин жавобгар томонидан гаров шартномасига ўзгартириш киритиш
бўйича банк муассасасига келмаган ва шу билан бирга гаров шартномасига
ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча келишув ҳам имзоланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси 2026 йил 7 январь кунги судга тақдим этган маълумотномасида,
тугатилган нотариал идоранинг хужжатларига ўзгартириш киритиб бериш
Нотариал палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ваколатига
кирмаслигини билдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан
кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги
726-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган “Нотариуслар томонидан кўчмас
мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг
Маъмурий регламенти”ининг 61-бандига кўра, нотариал тасдиқланган битимни
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосий битимга қўшимча келишув тузиш
йўли билан амалга оширилади.
Суд қайд этилган ҳолатлар ва қонун нормаларига асосан даъвогарнинг
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
талабини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда,
номулкий хусусиятлардаги даъво аризалардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баробари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382,
384-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” билан “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 14 август куни тузилган 202101422003203-сонли гаров
шартномасига ўзгартириш киритилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” билан “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 14 август куни тузилган 202101422003203-сонли гаров
шартномасининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги
-“Обод юрт файзи” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилояти,
Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган 93.700 кв.метр
майдонда жойлашган, 9559,16 кв.метр-ер участка қурилиш майдонига эга “А”
литеридаги бир қаватли умумий қурилиш майдони 1332,16 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метрдаги сут соғиш биноси деган сўзлар
-“Обод юрт файзи” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилояти,
Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган 93.700 кв.метр
майдонда жойлашган, “А” литеридаги бир қаватли умумий қурилиш майдони
1332,16 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метрдаги сут соғиш
биноси деб тўғри ўқилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” билан “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 14 август куни тузилган 202101422003203-сонли гаров
шартномасининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги
-“Обод юрт файзи” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилояти,
Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган 93.700 кв.метр
майдонда жойлашган, 9559,16 кв.метр-ер участка қурилиш майдонига эга “А”
литеридаги бир қаватли умумий қурилиш майдони 1332,16 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метрдаги сут соғиш биноси деган сўзлар
-“Обод юрт файзи” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилояти,
Балиқчи туман Сиза ҚФЙ Халфа маҳалласида жойлашган 93.700 кв.метр
майдонда жойлашган, “А” литеридаги бир қаватли умумий қурилиш майдони
1332,16 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1272,50 кв.метрдаги сут соғиш
биноси деб ўзгартирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” билан “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 14 август куни тузилган 202101422003203-сонли гаров
шартномасининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Обод юрт файзи” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 41 200 сўм почта харажати:
Республика бюджетига 4 120 000 давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддатларда шу
суд орқали Андижон вилоят судига шикоят (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Асқаров