Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5208 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком Ответчик / Подсудимый
Source ID aec91096-b2ac-418e-b5ac-caa1701a3b5b Claim ID PDF Hash 8f371caa07f0c6cb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ишни ИПК 2034-моддаси ишни ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения 5 653 символов
4-2006-2501/5208-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Н.Сатторов, даъвогар “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 599 993,55 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)дан 599 993,55 сўм қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Суд томонидан юқоридаги қонун нормасига асосан 2025 йил 26 декабрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримга асосан Палатанинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд, ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, ишончнома асосида АЖнинг Бухоро филиали ҳамда жавобгар ўртасида 2023 йил 27 июнда 1930114742-сонли телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши тўғрисида Абонент шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Шартномага кўра, Абонент (жавобгар) ушбу шартномага ёки берилган ҳисоб-фактура асосида ҳар ойда Оператор (даъвогар) томонидан ҳисоб-фактура берилган кундан бошлаб, уч банк куни ичида шартномада кўрсатилган операторнинг шахсий (электрон) ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан оператор томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлайди. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарга телекоммуникация (интернет) хизматларини кўрсатган бўлсада, бироқ жавобгар кўрсатилган телекоммуникация (интернет) хизматлари учун тўловни лозим даражада амалга оширмаган. Натижада 2025 йил 17 ноябрь ҳолатида даъвогар олдида 599 993,55 сўмга қарздор бўлиб қолган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар манфаатида Палата судга жавобгардан 599 993,55 сўмлик кўрсатилган телекоммуникация (интернет) хизматлари бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган. Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома, ўзаро солиштирма далолатнома билан тасдиқланади. Судга даъво аризаси берилганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан: - даъвогар “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти фойдасига 599 993,55 сўм қарз ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья А.Н.Сатторов