Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9267 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ce14b3e5-675e-4a93-a823-6d5b9ebf533f Claim ID PDF Hash eb31bac4ee8c0d26... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 134-моддаси ИПК 134 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 116 символов
4-2001-2503/9267-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Раҳматова раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан 26.193.321 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Тухтаев (ишончнома ва буйруқ асосида), жавобгар вакили Ж.Нарзиев ( ишончнома асосида) нинг иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 26.193.321 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво предметини ўзгартириш ҳақида талаб билдириб, даъво аризадаги жавобгардан асосий қарз ундиришни сўраганлиги, бироқ даъво асоси бўлган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, мазкур шартнома Ғазначилик бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли шартнома бўйича асосий қарз эмас, балки ортиқча тўланган суммани ундиришни сўради. Шунингдек, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлигини иш юзасидан келишув битими тақдим қилиб, келишув битимини тасдиқлашни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, жамият ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарганлигини билдириб, келишув битимини тасдиқлашни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган учинчи шахс иштирокини таъминламади. Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 157-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Суд, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириши қонунчиликка зид эмаслигини ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни қабул қилишни лозим топади Шунингдек, тарафлар томонидан келишув битими тақдим қилиб, келишув битимини тасдиқлашни сўраган. ИПК 134-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 1) унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса; 2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; 3) у шарт асосида тузилган бўлса. Суд, тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги талаби унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлганлиги, Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси томонидан имзоланмаганлигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 октябрь куни лот 20-сонли субпудрат шартномаси имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1-бўлимига асосан, жавобгар А-380 а “Бухоро халқа йўли“ автомобил йўлининг 0-16,5км қисмини қайта қуриш 2-босқич (8.816.5км) ишларни бажариш мажбуриятини олган, даъвогар эса ҳақиқатда бажарилган ишни қабул қилиш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 13-14-бандларига кўра, “Пудрадчи” “Субпудрадчи”га шартнома умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. “Пудрадчи” томонидан “Субпудрадчи”га аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштиришва ишлар бажариш жадваллари асос ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартномага асосан жами 342.658.612 сўмлик пул маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига кўчирилган. Бироқ, жавобгар томонидан мажбуриятлар кисман бажарилиб, 316.465.291 сўмлик ишлар бажарилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 26.193.321 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг берган маълумотномасига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи бандига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306сонли қарори 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим” деб тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 2.3-бандида “Судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади” деб тушунтириш берилган. Тарафлар томонидан шартнома тузилмаган бўлса-да, тарафлар шартномавий муносабатга киришган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан олдиндан тўланган 26.193.321 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 26.193.321 сўм иш ҳужжатлари, тўлов тошириқномалари, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатномаси, даъвогарнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Суд мазкур ҳолатда даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 26.193.321 сўмни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгардан тегишли давлат божи ва почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин. Тарафларнинг келишув битими тасдиқлашдан рад қилинсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 26.193.321 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан Республика бюджетига 523.866.42 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья А.Раҳматова