Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/7701 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Холисхон Довруғи
Source ID b49bf0bd-d5d4-4ba8-92cf-20ac7dec0182 Claim ID PDF Hash 0f5ae42474102bb8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ФК 468-моддаси зР ФК 468 law
зР ФК 474-моддаси зР ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
зР ФК 470-моддаси зР ФК 470 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7701-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаров раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Андижон шаҳар прокурор катта ёрдамчиси А.Алимов ва даъвогар жамият вакили С.Махамадалиева (ишончнома асосида)лар иштирокида, Бўстон туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Холисхон Довруғи” фермер хўжалиги ҳисобидан 61 938 103 сўм асосий қарздорлик ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Бўстон туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Холисхон Довруғи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 61 938 103 сўм асосий қарздорлик ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик бошқармалари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Прокурор катта ёрдамчиси ва даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этишиб, қарздорликдорлик қопланмаганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта алоқа хизмати орқали ва шахсан юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили суднинг ишни тайинлаш хақидаги ажримини олган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқорида баён этилганларга кўра суд иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда ғазначилик бошқармаси вакиллари ишни иштирокисиз кўришни сўрашган ва шартномлар бўйича субсидия маблағлари ажратилмаганлигини маълум қилишган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, прокурорнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги фикрини, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, низо тарафлар ўртасида тузилган электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги 180342-сонли шартномасининг мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Даъвогар билан жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра (1.1-бандига асосан) даъвогар-корхона тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар-истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга белгиланган меъёрларда электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги натижасида 01.12.2025 йил куни ҳолатига истеъмол қилинган электр энергия учун 61 938 103 сўм қарздорликдорлик юзага келган. Ушбу суммаларни иҳтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликдорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қарздорликдорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, қарздорликдорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 238 762,06 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 468, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Холисхон Довруғи” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 61 938 103 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар - “Холисхон Довруғи” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 238 762,06 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров