Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9414 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e45171d-71c9-4ba2-9f24-0d9603ba7b65 Claim ID PDF Hash 765bc4a0485ed377... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 687 символов
*****-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар раҳбари *****, вакили ***** (ордер асосида), жавобгар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида), учинчи шахс вакили ***** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *****” акциядорлик жамияти ҳамда “*****нисбатан ***** 2025 йил 17 январдаги 52-сонли баённомаси асосида жамиятга нисбатан ҳисобланган 43.938.969 сўм жарима (қарздорлик)ни асоссиз деб топиб, бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” акциядорлик жамияти (матнда жавобгарлар деб юритилади) га нисбатан "*****" МЧЖнинг 2025 йил 17 январдаги 52-сонли баённомаси асосида жамиятга нисбатан ҳисобланган 43.938.969 сўм жарима (қарздорлик)ни асоссиз деб топиб, бекор қилишни сўраган. Суднинг 2026 йил 5 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ҳамда вакили даъвони қувватлаб, ундаги асослар ҳамда важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасини тан олмасдан, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили, жавобгар мутахассиси томонидан хатоликка йўл қўйилиб, газ ҳисоблагич ускунасини "*****" МЧЖга юборганлигини, "Технопарк" МЧЖ зарар ҳисоблаш ваколатига эга эмаслигини билдирди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 30130751812-сонли икки томонлама шартнома тузилган. 2025 йил 30 сентябрда жавобгар мутахассиси томонидан комплексга тегишли бўлган "Ost n" G-10 русумли GR037122009642-сонли газ ҳисоблагич ечиб олиниб стандарт талабларига мослигини текшириш мақсадида "Технопарк" МЧЖга юборилган. "Технопарк" МЧЖнинг хулосасида амалдаги меъёрий ҳужжатларга жавоб бермаслиги аниқланган. "Ҳудудгаз" АЖ томонидан хулосадан келиб чиқиб, жами 43.939.969 сўм жарима ҳисобланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ( матнда ИПК деб юритилади) 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, иқтисодий суд – тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги, шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши келишилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги, мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги, мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги, мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги, мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги тўғрисидаги, зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги, агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги, назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади. ИПК 110-моддасининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд "Технопарк" МЧЖнинг 2025 йил 17 январдаги 52-сонли баённомаси асосида жамиятга нисбатан ҳисобланган 43.938.969 сўм жарима (қарздорлик)ни асоссиз деб топиб, бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши керак. Суд, низо судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 878.780 сўм давлат божини қайтаришни ва 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 110, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ “ ҚИЛДИ: *****-сонли иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган *****сўм давлат божи маълумотномага асосан d ni S rt Q ldirg' h” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин. 3 Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****