← Назад
Решение #2821623 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
2 580 символов
4-1504-2501/15695-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
Фаргона туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Ф.Тожибоев (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “H t ns r”
МЧЖ манфаатида жавобгар “F r gr x rt 555” МЧЖдан 223 416 596 сўм
асосий қарз, 111 708 298 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “H t ns r” МЧЖ манфаатида судга мурожаат
қилиб, “F r gr
x rt 555” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 223 416 596 сўм асосий қарз, 111 708 298 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган
2026 йил 14 январдаги медиатив келишувни тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига
кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал
этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида
хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Мазкур медиатив келишув Ўзбекистон Республикасининг “Медиация
тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ тузилган. Тарафлар келиб чиққан
низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “H t ns r”
МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар
томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг
устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.
Судья
А.Акбаров