Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1829 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60353cef-53c7-4a44-a8bc-2001f2bc1784 Claim ID PDF Hash 792973f4d7b9d3b9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1829-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Ашуров (2026 йил 7 январь кунги 3-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ё.Хожибобоев (2026 йил 14 январь кунги 05-сонли ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Келажак магистрали” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан 915 382 682,24 сўм асосий қарздорлик, 274 614 804 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Келажак магистрали” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 915 382 682,24 сўм асосий қарздорлик ва 274 614 804 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Моиля бош бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган, Андижон шаҳар прокуратураси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан шартнома 1 111 080 000 сўмлик асфалът маҳсулотларини тайёрлаш бўйича маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, жавобгарга 915 382 682,24 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли талабнома юборилганлигини, талабномага жавоб берилмаганидан сўнг судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, судга даъво аризаси берилганидан сўнг жавобгар томонидан 2025 йил 25 декабрь куни 850 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлигини, ҳозирда 65 382 682,24 сўм қарздорлиги қолганлигини билдириб, даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатда ҳам даъвогар билан шартнома тузганлигини, шартнома бўйича даъводаги сумма доирасида асфалътни тайёрлаш учун маҳсулотлар олинганлигини, иқтисодий аҳволи яхши бўлмаганлиги, кортатека-2да қарздорлиги мавжудлиги сабабли даъводаги қарздорликни ўз вақтида бартараф эта олмаганлигини, 2025 йилнинг якуни бўйича 850 000 000 сўм маблағларни ўтказиб берганлигини, қолган қарздорликни бартараф этиш чораларини кўраётганлигини билдириб, даъводаги пеня қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар томонидан амалга оширилган тўловларни ва жавобгар бюджет ташкилоти эканлигини инобатга олиб, қолган асосий қарздорликни ундиришни, пеняни эса қаноатлантиришини рад этишни сўради. Андижон вилоят Ғазналик бошқармаси суд мажлиси бошлангунга қадарли ёзма фикрнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйҳатдан ўтказилиши талаб этилмайдиган шартнома эканлигини билдирган ҳолда суд мажлисини вакилнинг иштироксиз кўришни сўраган. Суд мажлиси ҳақида Андижон вилоят Иқтисодий ва Молия бош бошқармаси ва Палата хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этишмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170моддасига асосан, Палата, Андижон вилоят Иқтисодий ва Молия бош бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг фикрларини тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида асосий қарздорликни қисман қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 сентябрда “Маҳсулот етказиб бериш тўғрисида” 86/1сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, 2024 йил 8 октябрь куни 212-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан “Асфалът мелький” ва “Асфалът порыстий” 778 532 682,24 сўмлик, 2024 йил 10 октябрь куни 224-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан “Анион битум эмулсияси” 59 500 000 сўмлик, 2024 йил 5 декабрь куни 224-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан “Анион битум эмулсияси” 77 350 000 сўмлик жами 915 382 682,24 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Таъкидлаш жоизки, шартномани 2.2-бандида, олинадиган маҳсулот учун олдиндан 50 фоиз миқдорида аванс тариқасида, қолган 50 фоизини 10 календан кундан ошмаган миқдорида тўловларни амлага ошириш кераклиги кўрсатилган. Гарчанд олдиндан аванс тариқасида 50 фоиз миқдорида аванс маблағлари жавобгар томонидан амалга оширилмаган бўлсада, даъвогар маҳсулотларни берган, лекин жавобгар томонидан шартнома шартларини бузган ҳолда олинган маҳсулот қийматларини умуман тўлаб бермаган. Шундан сўнг даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 1 декабрь куни қарздорликни бартараф этиб қўйиш тўғрисида талабнома юборилган, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганидан сўнг 2025 йил 15 декабрь куни судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлиси жараёнида жавобгар томонидан 2025 йил 25 декабрь куни яъни судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг 850 000 000 сўм маблағларни 1193-сонли тўлов топшиирқномаси асосида даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Суд кунига 65 382 682,24 сўм қарздорлиги қолмоқда. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланмаган 65 382 682,24 сўм қарздорликни ундиришни, қолган қисмини тўланганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зотан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартнНодирбек келажак нуриа бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Суд даъво талабидаги 274 614 804 сўм пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда жавобгар томонидан 850 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлиги, кортатека-2да қарздорлиги мавжудлиги, жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги ҳамда даъвогар дебиторлик ҳақдорликни ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги сабабли сўралган пенянинг 40 000 000 сўм қисмини қаноатлантиишни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорини 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. ФКнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисида”ги 1154-сонли Фармонининг 2-бандида, товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтганидан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисоблансин деб кўрсатилган. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 23 799 949,72 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186- моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан; Даъвогар “Келажак магистрали” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 382 682,24 сўм асосий қарздорлик, 40 000 000 сўм пеня 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан; Республика бюджетига 23 799 949,72 сўм сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров 4-1706-2501/1829-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Ашуров (2026 йил 7 январь кунги 3-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ё.Хожибобоев (2026 йил 14 январь кунги 05-сонли ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Келажак магистрали” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан 915 382 682,24 сўм асосий қарздорлик, 274 614 804 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан; Даъвогар “Келажак магистрали” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 382 682,24 сўм асосий қарздорлик, 40 000 000 сўм пеня 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан; Республика бюджетига 23 799 949,72 сўм сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров