← Назад
Решение #2821714 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 065 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакиллари ***** (ордер асосида)
ҳамда ***** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида *****” масъулияти чекланган
жамиятидан *****АҚШ доллари асосий қарз, *****АҚШ доллари пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан
8.905 АҚШ доллари асосий қарз, 2.119 АҚШ доллари пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 2026 йил 5 январдаги ажрими билан ишга "Imr n
D v l m nt K mf rt H us " масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қўллаб-қуватлаб, ундаги важларни такрорлаб, таралар воситачилик
шартномаси тузилганлигини, қарздорлик бугунги кунгача бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган палата, учинчи шахс ҳамда жавобгар ишда вакили
иштирокини таъминлашмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Erk l r rti s D v l m nt”
МЧЖ, “Bu r T mir B t n K mbin ti” МЧЖ, "Imr n D v l m nt K mf rt
H us " МЧЖ ўртасида 2025 йил 1 январь куни 1-сонли шартнома (бундан
буён матнда "шартнома" деб юритилади) имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотиб олувчи” (даъвогар) ҳамда
"Воситачи" (жавобгар) ўртасида тузилган 2023 йил 10 январь кунида яшаш
учун мўлжалланган объектларни олди-сотдиси ҳақида икки томонлама
2-сонли шартномага кўра, "Воситачи" ўз зиммасига "Сотиб олувчи"га 16 та
жами 1.049,27 кв.метрдан иборат бўлган квартираларни топшириш
мажбуриятини олган. Воситачи "Сотувчи"га ўзаро тузилган шартномага
асосан тўлаган сумма 3.060.000.000 сўмни ташкил қилади.
Шартноманинг 1.4-бандига мувофиқ, сотиб олувчи квартиралар учун
жами 3.967.690.000 сўмни сотувчига тўлаб бергандан сўнг воситачи сотиб
олувчи олдида квартиралар учун олдиндан тўланган тўлов ва икки
томонлама 2-сонли шартномада кўрсатилганидан фарқли ўлароқ,
квартираларни таъмирсиз ва жиҳозсиз топшириш ҳисобига 8.905 АҚШ
доллари қарз ҳисобланиши, сотиб олувчига 8.905 АҚШ доллари
миқдоридаги қарз эканлигини воситачи қабул қилиши тўғрисида
келишилган.
Шунингдек, шартноманинг 2.11-бандига асосан 1.4-бандида
кўрсатилган сотиб олувчи олдидаги квартиралар учун олдиндан тўланган
тўлов ҳисобига 8.905 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни воситачи
2025 йил 1 апрель кунига қадар тўлаш мажбуриятни ўз зиммасига олган.
Иш ҳужжатларидан аниқланшича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2023 йил 10 январда 2-сонли ҳамда жавобгар ва учинчи шахс ўртасида
2023 йил 6 январда 41-сонли шартномалар тузилган.
Ушбу 2-сонли шартноманинг шартига кўра, жавобгар даъвогарга
жами 16 квартираларни топшириш, даъвогар эса қабул қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлсада,
жавобгар томонидан ўз мажбуриятларини бажаришнинг имкони бўлмаган.
Шу сабабли жавобгар учинчи шахс билан шартнома тузиб, унга кўра,
мазкур қурилиши лозим бўлган 16 та уйни учинчи шахсдан қабул қилиш
ҳамда унга тўловларни амалга ошириш тўғрисида келишилган.
1-сонли шартнома орқали тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тўлиқ тартибга солинган. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги
мажбурияти юзага келган.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотига кўра, жавобгар
томонидан шу кунга қадар қарздорлик бартараф қилинмасдан келинган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор
оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар манфаатида жавобгардан 8.905 АҚШ доллари
асосий қарз, 2.119 АҚШ доллари пеня тўғрисидаги даъво аризаси билан
Палата судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддаси талабларига мувофиқ, Мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда
мажбурият шартномадан келиб чиққан.
236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга
мувофиқ
лозим
даражада
бажарилиши
кераклиги
мустаҳкамланган.
ФК 832-моддага асосан воситачилик шартномаси бўйича бир тараф
(воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан,
бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш
мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши
шарт.
Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича,
гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш
бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам,
воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади.
Воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати
кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки
кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг
манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи
шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай
мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг
ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши
мумкин.
Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам
жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд
даъвонинг 8.905 АҚШ доллари асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгардан 2.119 АҚШ
доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида
келтирилишича, жавобгар тўловларни 7 ойга кечиктирган. Шу сабабли
кечиктирилган қарздорликнинг 2.119 АҚШ доллари миқдорида пеня
ундириш сўралган.
Шартноманинг 3.4-бандига мувофиқ, воситачи сотиб олувчига
шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган қарзни ўз вақтида тўламаганда ҳар
бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,1 фоизи миқдорида
пеня тўлайди.
Мазкур шартнома талабларини инобатга олиб, даъвогар томонидан
пеня тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари
тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши
билан
неустойка
миқдори
номутаносиблигини,
кредиторнинг
манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш
ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг
пеня ундириш талабини қисман, яъни 848 АҚШ долларига
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши
лозимлиги
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 8.905 АҚШ доллари асосий қарз ва 848 АҚШ доллари пеня,
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан
республика бюджетига 2.656.221,77 сўм (12.12.2025 йил ҳолатида 1 АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.047,45 сўмни ташкил қилади)
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ***** АҚШ доллари
асосий қарз, 848 АҚШ доллари пеня, олдиндан тўланган *****сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига *****давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****