Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/3121 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5274e6d0-ae2b-4b8f-864f-cef1177a0335 Claim ID PDF Hash b530be03af253d90... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 43-моддаси онуни 43 law
тисодий процессуал кодекснинг 278-моддаси тисодий процессуал кодекс 278 code_article
мазкур Кодекснинг 118-моддаси мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/3121-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Абдураимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва У.Бузурходжаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакиллари Ш.Ахунжанов, А.Назаров (2026 йил 12 январь кунги 17/21-сонли ишончнома асосида), “ qt n ft il” масъулияти чекланган жамияти вакили-адвакат А.Эгамбердиев (2025 йил 18 ноябрь кунги 316259-сонли адвокатлик ордери асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “ qt n ft il” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикояти, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “ qt n ft il” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)ги нисбатан қўлланилган 20 950 350 сўм молиявий санкция ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан жавобгарга қўлланилган 20 950 350 сўм молиявий санкцияни ва судга олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати аризачи фойдасига ҳамда 419 007 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилган. Мазкур биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгар хисобидан 20 950 350 сўм молиявий санкция қўллаш қисмининг дизел ёнилғи қисми учун 10 074 750 сўм қўлланилган молиявий санкция қисмини бекор қилишни сўраган. Апелляия шикоятида, биринчи инстанция судининг Ўзбекистон Республикасининг 2024 Йил 7-августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 43-моддасида ишлаб чикарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофик бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари суюлтирилган углеводород газини реализация килиш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб кўрсатилганлигини, аризачининг мутаҳасислари томонидан қабул қилган қарорида 21 751 200 сўмлик 2014 литр 1-92 русумли автобензин ва 20 149 500 сўмлик 1919 литр дизел ёнилғиси 41 900 700 сўмлик махсулотлар тарқатилганлиги кўрсатилганлигини, бироқ биринчи инстанция суди томонидан хақиқатдан хам ушбу махсулотлар тарқатилганлиги холатларига батафсил аниқлик киритилмаганлигини, махсулотни айнан қанча миқдори сифатсиз эканлигини аниқламасдан барвақт тўхтамга келганлигини, фақат тарқатилган қисминигина сифатсиз деб хатоликка йўл қўйганлигини, суд ишни кўришда, 2014 литр 1-92 русумли автобензин ва 1919 литр дизел ёнилғиси айнан қаерда сифатсиз махсулотга айлантирилганлиги, яъни етказиб берувчи томонидан сифатсиз махсулотга қайда айлантирилган ёки айлатирилмаганлиги холатлари шаффоф холда аникламаганлигини, Андижон вилояти Давлат солиқ бошкармасининг 2025 йил 21 июль кунги 32-75691-сонли маълумотда жавбгарга карашли шахобчада ўрнатилган онлайн назорат касса машинасига жамият томонидан 2025 йил 01 апрель кунидан 15-апрел кунига қадар 1970 литр миқдорда етказиб бериш киймати билан 21 279 072 сўмлик А1-92 маркали бензин реализация килинганлиги, ушбу давр реализация мобайнида жамият ёнилғиси дизел томонидан қилинмаганлиги” маълум қилинганлиги каби важларни баён қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикояти қувватлаб, шикоятдаги важларини такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари апелляция шикоятига эътироз билдириб, апелляция шикоятини рад этишни, жавобгарга тегишли шахобчада белгиланган тартибда молиявий текшириш ўтказилганлигини, текширишда қонунда белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилганлигини, гарчи жавобгар ҳал қилув қарорини дизел қисми бўйича эътирозлар билдрсада, бироқ ушбу дизел махсулоти шахобчага келиб тушган хужжатлар асосида ва текшириш кунида мавжуд махсулотни қролган қисми бўйича далолатнома тузилганлигини, бундан ташқари текшириш натижаси юзасидан қабул қилинган қарорларга нисбатан маъмурий судида кўрилганлиги бироқ жавобгарнинг аризаси рад этилганлиги ва ушбу қарорлар юқориинстанцияларида ҳам ўзгаришсиз қолдирилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қангоатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳаль қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати аризачи ва жавобгар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ходимлари томонидан Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 14 апрелдаги 01-18-02-17/29-161-сонли буйруғига асосан, жавобгарда нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига риоя этилиши борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширув жараёнида, жавобгарга қарашли АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифат ва миқдори жихатдан истеъмолчиларга тўғри етказилиши ўрганиш мақсадида, шахобчадаги 1,2,4-сон сиғимлардан мос равишда i-80, i-92, русумли автобензинлар ҳамда дизел ёнилғилардан намуналар олинган. Олинган намуналар белгиланган тартибда лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун, Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясига юборилган ҳамда лабораториянинг хулосасига кўра, намуналар учун олинган i-92 русумли автобензин ’z DSt 3031:2015 давлат стандарти талабларига мос келмаслиги аниқланиб, 21 751 200 сўмлик 2 014 литр i-92 русумли автобензин ва 20 149 500 сўмлик 1 919 литр дизел ёнилғиси, жами 41 900 700 сўмлик маҳсулот тарқатилганлиги маълум бўлган. Юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгарга қарашли АЁҚШга санкция қўллаш тўғрисидаги Ўзэнергоинспекциясининг 2025 йил 23 апрелдаги 342сон қарори қабул қилиниб, унга асосан жавобгарга 20 950 350 сўм молиявий санкция қўлланилиб, ушбу жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган. Мазкур қарор жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, бироқ қўлланилган молиявий жароима ихтииёрий тўловини амалга оширмаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан 20 950 350 сўм молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган Ёнилғи- энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш- сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлишлиги белгиланган. Шу боис, даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрель куни 342-сонли қарор билан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига асосан, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи яъни 20 950 350,50 сўм молиявий санкция қўлланилган. Жавобгар қонун талабларини бузганлиги ва молиявий санкцияни ихтиёрий равишда тўламаганлиги аризачи вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги қарор, далолатнома, тилхат ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, биринчи инстанция суди аризачининг талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўҳтамга келган. Шунингдек, жавобгарнинг апеляция шикояти ва унинг иловасида ҳамда апелляция суд мажлисида иштирок этган вакилининг эътирозларида, даъво талабининг дизел ёқилғи қисми бўйича қўлланилган молиявий жарима учун эътироззлар билдирса-да, бироқ апелляция судлов ҳайъати мазкур эътирозларга қўшилмайди. Боиси, гарчи аризачи мутаҳасислари томонидан ўтказилган текширувда дизел ёқилғи текшириш ўтказилган кунларда сотувга чиқарилмаганлиги қайд этилган бўлса-да, бироқ текширувда 4-сонли сиғимдаги дизел ёқилғиси ўлчаш натижасида 3 091 литр миқдорда дизел ёқилғиси мавжудлиги, ушбу сиғимга охирги марта 10 аперель куни 2 250 литр қолдиқ мавжуд бўлганлиги, 64-сонли юк хати билан 2 760 литр дизел ёқилғиси қабул қилиб олинганлиги, охирги марта қабул қилинган дизель ёқилғисидан ўрганиш кунига қадарли 1 919 литр дизель ёқилиғиси тарқатилган маълум бўлган. Бундан ташқари, юқоридаги аризачи мутахасислари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текширишда қўлланилган молиявий жарима тўғрисида қабул қилинган қарор устидан жавобгар томогнидан берилган даъво ариза Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво ариза қаноатлантириш рад этилган. Юқоридагиларга кўра, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг апелляция шикояти бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаритиришга ёки бекр қилишга асослар етарли эмас деб хисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 278-моддасида, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бунинг билан, апелляция судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 210 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта ҳаражатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276-278-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилади: “ qt n ft il” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 ноябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун тўланган 210 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати “ qt n ft il” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи Ҳайъат аъзолари /имз Т.Атабаев О.Садиков У. Бузурходжаев