Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2004-2501/5023 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID ebf51f54-f37a-48b9-87a5-175e93742e75 Claim ID PDF Hash f19f5fc49096c7e4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 173 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар “*****” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар *****” ва “*****” акциядорлик жамиятига нисбатан тақдим қилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “*****” АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ЯТТ “*****” (бундан буён матнда жавобгар ёки ЯТТ деб юритилади) ва “*****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда суғурта ташкилоти ёки АЖ деб юритилади)дан солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан қарздорлиги 100.000.000 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги 7.520.924,61 сўм, кредитга ҳисобланган (жорий) фоиз қарздорлиги 1.084.931,51 сўм, 875.699,51 сўм миқдоридаги пеня, жами 109.481.555,51 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, суғарта ташкилоти билан тузилган суғурта шартномасига асосан АЖ кредит қарздорлигини тўлаб бериш юзасидан солидар мажбурият олганлигини, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ЯТТ томонидан кредит қарздорлиги тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ҳамда жавобгарлар вакил иштирокини таъминлашмади. Бироқ, Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар билан ЯТТ ўртасида 2024 йил 25 сентябрда тузилган №86-сонли “Бизнесга омад” маҳсулоти бўйича кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 84 ой, яъни 2031 йил 24 сентябргача бўлган муддатга, товуқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида товуқ сеткаларини сотиб олиш учун 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. 2 Кредит шартномаси бўйича мажбуриятни таъминлаш мақсадида суғурта ташкилоти билан 2024 йил 4 апрелда №0100/502/1/2400610-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бош шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур суғурта шартномаси бўйича 2024 йил 30 сентябрда суғурта полис тақдим этилган. Суғурта полисига асосан суғурта суммаси 125.000.000 сўм, суғурта мукофоти 8.750.000 сўм, суғурта амал қилиш муддати 30.09.2024 йилдан 24.09.2031 йилга қадар белгиланган. Даъвогар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда банкка тўлаб борилмаган. Натижада ЯТТнинг 2025 йил 27 ноябрь куни ҳолатида банк олдида кредитнинг асосий қисмидан муддатли қарздорлиги 100.000.000 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги 7.520.924,61 сўм, кредитга ҳисобланган (жорий) фоиз қарздорлиги 1.084.931,51 сўмни ташкил этган. Жавобгарга кредит қарздорлигини ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли банк манфаатида Палата судга жавобгар ва суғурта ташкилотига нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 220 декабрдаги №13/150-сонли қарори 3-бандининг биринчи қисмига асосан банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб 3 чиқиши белгилаб қўйилган. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. Кредит шартномасининг 2.3, 2.6-бандларига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ушбу шартноманинг 1-сонли иловасида кўрсатилган жадвалга асосан Дифференциал усулида тўланади, фоизларни тўлаш муддати ҳар ойнинг 05 санасида деб кўрсатилган. Кредит шартномасининг 4.2.1-бандида қарз олувчининг кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда қайтариш мажбурияти белгилаб қўйилган. Кредит шартномасининг 5.1.4-бандида қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар таҳлил қилинганда, жавобгар кредит қарздорлигини тўлов графигига риоя қилмасдан тўлашни кечиктирилишига йўл қўйиб келган. Мазкур ҳолат иш материалларидаги кредит шартномаси, банкнинг маълумотномаси, банк айланмаси маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Даъво аризасида кредит қарздорлигини суғурта ташкилотидан солидар тартибда ундириб бериш талаби билдирилган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандида ушбу шартнома предмети бўлиб, кредит қайтмаслик хатарини ушбу шартноманинг 1-иловасидаги шаклда расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган суғурта пули доирасида суғурталаш ҳисобланиши, 2.2-бандида суғурта объекти бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни, пеняни сўндириш бўйича қарздор мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоиз, пеняларни қайтмаганлик билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланиши, 2.4-бандида кредит шартномасига асосан суғурта қилдирувчи мазкур шартнома шартлари ва муддатлари доирасида қарздорликни суғурталанган қисмини суғурталовчидан талаб қилиши, 3.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланиши, 5.1-бандида суғурта пули (товони) суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши, 5.2-бандида ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта қилдирувчи бундай ҳолат содир бўлганлиги ҳақида суғурталовчига кредит шартномаси бўйича қарздорнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар 4 бўлган муддат ичида ариза бериши, 10.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши, 5.6-бандида суғурта пули (товони) суғурталовчи томонидан мазкур шартноманинг 5.1-5.4- бандларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда, суғурта қилдирувчига тўлаб берилмаган тақдирда, суғурта пули (товони) амалдаги қонунчилик талабларига асосан, тегишли суднинг қарори асосида мажбурий тартибда ундирилиши, 11.1-бандида ушбу шартнома суғурта мукофоти тўланиш шарти билан уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга кириши ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларни тўлиқ бажаргунгача амалда бўлиши белгиланган. Суғурта шартномасига асосан 107.079.069,29 сўм миқдоридаги суғурта пулини (суғурта суммасини) 2025 йил 6 октябрь кунига қадар тўлаб бериш ҳақида банк томонидан юборилган 2025 йил 17 сентябрдаги №40-03/22463-сонли талабнома АЖ томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 252-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Демак, ушбу ҳолатда банкнинг суғурта ташкилотига нисбатан билдирган талаби асосли бўлиб ҳисобланади. Даъвогар вакилининг судга тақдим этган қарздорлик ҳақида 07.01.2026 йил ҳолатидаги ёзма маълумотномасига кўра судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгарлар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгарлардан солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан қарздорлиги 100.000.000 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги 7.520.924,61 сўм, кредитга ҳисобланган (жорий) фоиз қарздорлиги 1.084.931,51 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгарлардан солидар тартибда 875.699,51 сўм пеня ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 8.3-бандига мувофиқ, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1%и миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10%идан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 5 Пеня суммаси шартнома шартига кўра кредит қарзи кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 400.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини ЯТТнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 2.189.631,11 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарлар *****” ва *****акциядорлик жамиятидан даъвогар АТБ “*****” фойдасига солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан қарзи ***** сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги 7.520.924,61 сўм, 6 кредитга ҳисобланган (жорий) фоиз қарздорлиги *****сўм ва *****сўм пеня ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ “*****”дан даъвогар АТБ “*****” фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ “*****”дан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****