Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7428 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Водий саноат фахри
Source ID 97ff6c28-d451-46fa-a68e-64a05b263dbe Claim ID PDF Hash be0f09e9d0c0e408... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 492 символов
4-1703-2501/7428-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Кенгаш вакили А.Сидиқов (2026 йил 6 январь кунги 01/05-08-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этишмади, Андижон вилоят фермерлар кенгаши "Улуғнорлик Лочинбек ери" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 244 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) "Улуғнорлик Лочинбек ери" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)ни манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 244 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакили иштирок этиб, фермер хўжалиги раҳбари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини, жавобгарга фъючерс шартномаси асосида 63 920 кг пахта хомашёси топширилганлигини, шундан жавобгар томонидан 127 840 000 сўм терим пули, 18 292 200 сўмлик маҳсулотлар берганлигини, шартномада топширилган пахта хомашёсини 80 фоизини уч кун ичида тўлаб бериш кераклиги белгиланганлигини, лекин тўлов тўлиқ амалга оширмаганлигини, 2025 йил 30 декабрь куни жавобгар томонидан 242 000 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, кенгаш вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йилда “Пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича” 46076сонли ва 65125-сонли “Фъючерс” шартномалари тузилган, 46076-сонли шартнома бўйича 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи 7 750 000 сўм, 65125-сонли шартнома бўйича 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи 8 000 000 сўм деб белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида, сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлови маблағларнинг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрь кунига қадарли сотувчини 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб беради деб келишилган. Тарафлар ўртасида тузилган фъючерс шартномалари бўйича фермер хўжалиги 63 920 кг 492 497 894 сўмлик пахта хомашёсини жавобгарга 2025 йил октябрь ойида топширган, мазкур пахта хомашёларни топширилганлиги тақдим этилган счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди. Ушбу маблағнинг 80 фоизи 393 998 315,2 сўмни ташкил этмоқда. Жавобгар томонидан фермер хўжалигига терим пуллари учун 127 840 000 сўм маблағларни ўтказиб берган, шунингдек пахта хомашёларни етиштириш учун 18 292 200 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, жавобгар томонидан 2025 йил 30 декабрь куни якуний маблағ деб 242 000 000 сўм маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Суд кунига жавобгарнинг 5 866 115,2 сўм қарздорлиги қолмоқда. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 866 125,2 сўм қарздорликни ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддасини бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида, мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Қайд этилган қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 4 880 000 сўм давлат божи, Фермерлар кенгаши 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 356, 418, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: "Улуғнорлик Лочинбек ери" фермер хўжалиги фойдасига 5 866 115,2 сўм қарздорлик ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Андижон вилоят фермер кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4 880 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Асқаров