Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/10560 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e03524d-93ca-472a-b36e-1fb9be5a24fc Claim ID PDF Hash 8d89236f8c55c896... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддасининг 1-қисми ФКнинг 735 1 law
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуни 54-моддаси онуни 54 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 025 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь 4-1505-2501/10560-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар *************нинг АТ “*************” манфаатида, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 140 171 646 сўм асосий кредит қарздорлиги, шундан муддати ўтган 55 323 158 сўм қарздорлик, 12 395 895 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 926 160 сўм пеня жами 154 493 701 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш, гаровга қўйилган мулкни реализация қилиш қийматини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили А.Уринбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ************* (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТ “*************” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 140 171 646 сўм асосий кредит қарздорлиги, шундан муддати ўтган 55 323 158 сўм қарздорлик, 12 395 895 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 926 160 сўм пеня жами 154 493 701 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш, гаровга қўйилган мулкни реализация қилиш қийматини белгилашни сўраган. Даъво аризасида палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 21 июль куни №557Y000047-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан даъвогар жавобгарга фаолиятида фойдаланиш мақсадида 400 000 000 (тўрт юз миллион) сўм миқдорида 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 27 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағини бериш мажбуриятини, жавобгар эса, кредит маблағини ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Гарчанд, шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномасига асосан кредит маблағлари ўз вақтида ажратилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарзи ва фоизлари бўйича тўловлар белгиланган муддатларда тўлиқ амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 140 171 646 сўм асосий кредит қарздорлиги, шундан муддати ўтган 55 323 158 сўм қарздорлик, 12 395 895 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 926 160 сўм пеня жами 154 493 701 сўм кредит қарзи юзага келган. Ушбу қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этиш юзасидан юборилган огохлантириш натижаси бўйича қарздорликлар бартараф этилмаган. Натижада, палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.1.3-бандида шартноманинг 4.2.15-бандида белгиланган холатлар юзага келганда кредитор кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши ёки ундириб олиши белгиланган. Шарноманинг 4.2.15-бандида кредит ҳисобига амалга оширилган тўловлар бўйича тўловларнинг тўлиқ ёки қисман етказиб берилмаслиги, шунингдек ишлар ёки хизматларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилмаслиги қарздор томонидан мажбуриятларнинг лозим даражада бажара олмаётганлигидан далолат бериши кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан кредит шартномаси бўйича 140 171 646 сўм асосий кредит қарздорлиги, шундан муддати ўтган 55 323 158 сўм қарздорлик, 12 395 895 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 926 160 сўм пеня жами 154 493 701 сўм қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, мазкур талаб иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Бироқ суд мажлисида даъвогар 2026 йил 14 январдаги 60-10-03/91-сонли маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар суд мажлиси кунига қадар қарздорликни қисман бартараф этиб, 82 530 488 сўм кредитнинг асосий тўловидан қарздорлиги қолганлигини маълум қилди. Шунга кўра, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 82 530 488 сўм кредитнинг асосий тўловини муддатидан олдин ундириш лозим бўлади. Шунингдек, палата даъво талабида ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни ва гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилиш қийматини белгилаб беришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 21 июлда тузилган ва Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мамажонов Латифжон Райимжонович томонидан Sh№1105183 F гербли бланкага расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан кредит шартномаси таъминоти сифатида жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона вилоят РЎ ва ИОБ томонидан 04.07.2023 йил куни берилган G № 1848108-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган SС I Z RG BULL русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 407086ВА, - рақамли двигатель, - рақамли кузов, WS 00000005200206 шасси, Q BELIY рангли, 0 от кучи бўлган юк ташиладиган тиркама ва ярим тиркама турдаги транспорт воситаси гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Юридик шахс — гаровга қўювчи қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошланишидан қатъи назар, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишга ҳақли. Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин. Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади: 1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса; 2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса. Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган барча мол-мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаб қолади. Агар бир нечта ашё ёки ҳуқуқ гаров нарсаси бўлса, гаровга олувчи ўз хоҳишига кўра ана шу барча мол-мулк ҳисобига ёки ашёлар (ҳуқуқлар)дан бирортаси ҳисобига талабини қондириши мумкин, бунда у кейинчалик ҳам гаров нарсасини ташкил этувчи бошқа ашёлар (ҳуқуқлар) ҳисобига талабини қондириш имконини сақлаб қолади. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқорида баён этилганларга асосан, палатанинг ушбу даъво талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган транспорт воситасига қаратиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 21 сентябрь куни расмийлаштирилган олинаётган кредит таъминотига гаровга олинаётган мулкни баҳолаш бўйича дастлабки келишув далолатномасига кўра, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга тегишли Фарғона вилоят РЎ ва ИОБ томонидан 04.07.2023 йил куни берилган G № 1848108-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган SС I Z RG BULL русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 407086ВА, - рақамли двигатель, - рақамли кузов, WS 00000005200206 шасси, Q BELIY рангли, 0 от кучи бўлган юк ташиладиган тиркама ва ярим тиркама турдаги транспорт воситаси қиймати 500 000 000 сўм миқдорида баҳоланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкига қаратиш талабини қаноатлантиришни, ушбу гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилиш қийматини 500 000 000 сўм миқдорида белгилашни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида "Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади" деб белгиланган. Суд, ушбу қонун нормасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 82 530 488 сўм кредитнинг асосий тўловини муддатидан олдин ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган транспорт воситасига қаратишни, гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилиш қийматини 500 000 000 сўм миқдорида белгилашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 3 089 874,02 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 735, 736, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТ “*************” фойдасига жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 82 530 488 сўм кредитнинг асосий тўловини муддатидан олдин ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув 2023 йил 21 июлда тузилган ва Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мамажонов Латифжон Райимжонович томонидан Sh№1105183 F гербли бланкага расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан кредит шартномаси таъминоти сифатида жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона вилоят РЎ ва ИОБ томонидан 04.07.2023 йил куни берилган G № 1848108-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган SС I Z RG BULL русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 407086ВА, - рақамли двигатель, - рақамли кузов, WS 00000005200206 шасси, Q BELIY рангли, 0 от кучи бўлган юк ташиладиган тиркама ва ярим тиркама турдаги транспорт воситасига қаратилсин ва кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 500 000 000 сўм миқдорида белгилансин. Жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 3 089 874,02 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев