← Назад
Решение #2821925 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 233 символов
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2501/22399-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома асосида) С.Атажанов, жавобгар вакили
(ишончнома асосида) И.Маҳмудовларни иштирокида, даъвогар Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар - Фарғона вилоят Адлия бошқармаси
ҳисобидан 30 389 676 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Фарғона вилоят Адлия
бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 30
389 676 сўм ижара тўловини ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 13
январь кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув
йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро
медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17- моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида медиатор Х.Ҳакимов иштирокида
2026 йил 13 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18- моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”,
деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши
лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” - деб
кўрсатилган.
Шу сабабли суд,
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини
ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев