Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/11542 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Lumin g s il Ответчик / Подсудимый Янги маҳаллий йўллар
Source ID c23fb052-730a-4256-acc3-803379b2d1ce Claim ID PDF Hash ef952aa7ee8fa350... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПКнинг 93-моддаси ИПКнинг 93 law
ИПК 94-моддаси ИПК 94 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 795 символов
Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Г.Холматова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев 4-1502-2502/11542-сонли иқтисодий иш ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, даъвогар “Lumin g s il” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Янги маҳаллий йўллар” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 700 071 078.01 сўм асосий қарз, 74 133 540 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими ҳамда ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Lumin g s il” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Янги маҳаллий йўллар” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 700 071 078.01 сўм асосий қарз, 74 133 540 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек даъвогар судга даъвони таъминлаш чорасини қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ўзининг ҳисоб рақамида мавжуд пул маблағларини сарфлаб юбораётганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг барча банклардаги ҳисоб рақамларини чиқиш қисмини хатлаб қўйишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг асосий қарздорлик суммаси миқдоридаги барча ҳисоб рақамлардаги пул маблағлари иш бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилингунига қадар хатланган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 700 071 078.01 сўм асосий қарз, 18 000 000 сўм пеня, 7 431 106 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 310 940,18 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, даъвогар томонидан судга тарафлар ўртасида мавжуд қарздорлик бўйича таққослаш далолатномаси ёки қарздорликни тан олинганлигини тасдиқловчи бирон бир ҳужжат судга тақдим этилмаганлигини, суд томонидан ҳам қарздорлик бир томонлама кўриб чиқилиб ҳал қилинганлигини, даъвогар учта шартнома бўйича талаб билдирган бўлса-да, бироқ суд иккита шартнома бўйича муҳокама қилиб, битта шартномани муҳокама қилмаганлигини, бундан ташқари суд томонидан пеня суммасини камайтиришда ҳам қонун нормаси талабига риоя қилмаганлигини, даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгарга етиб келмаганлигини, бунинг натижасида пеня суммасининг кўпайиб кетишига даъвогарнинг ўзи сабабчи бўлганлигини, бироқ суд бу ҳолатларни инобатга олмаганлигини, шунингдек суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими ҳам айнан ҳал қилув қарори қабул қилинган санада қабул қилиниб ҳатоликка йўл қўйилганлигини баён қилиниб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирмади. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Апелляция судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими ҳамда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Тарафлар ўртасида 2025 йил 15 июнь куни 23-сонли, 2025 йил 30 июнь куни 32-сонли, 2025 йил 9 июль куни 38-сонли нефт маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга битум маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган битум маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 23-сонли шартнома бўйича 476 236 000,23 сўмлик битум маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 246 330 220,56 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 229 905 779,67 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. 32-сонли шартнома бўйича 141 000 000,08 сўмлик битум маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича тўловлар амалга оширилмаган. 38-сонли шартнома бўйича 529 166 000,26 сўмлик битум маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 200 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 329 166 000,26 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар мазкур шартномаларнинг 5.1-бандида агар сотиб олувчи сотувчига тўловларни ўз вақтида тўлашни кечиктирса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши ва тўлашлиги тўғрисида келишилган. Шу боис, жавобгар томонидан маҳсулот қиймати ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогар мазкур шартномаларнинг 5.1-банди талаби ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан 23-сонли шартнома бўйича 229 905 779,67 сўмни 0,1%и=229 905 сўм*кечиктирилган 120 кун=27 588 600 сўм, 32-сонли шартнома бўйича 141 000 000,08 сўмни 0,1%и=141 000 сўм*кечиктирилган 120 кун=16 920 000 сўм, 38-сонли шартнома бўйича 329 166 000,26 сўмни 0,1%и=329 166 сўм*кечиктирилган 120 кун=29 624 940 сўм пеня ҳисоблаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 700 071 078.01 сўм асосий қарз, 74 133 540 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият–фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддаси талабларига кўра эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб бериш шартномалари шартларига кўра тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида юқоридаги учта шартнома бўйича жами 700 071 078.01 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 7-моддасига кўра, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалариҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати иш ҳолатларини ўрганган ҳолда биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормалари талаблари ҳамда Пленум қарорида белгиланган тавсияларни инобатга олган ҳолда, даъвогарнинг етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар ҳисобидан 700 071 078.01 сўм асосий қарздорлик суммасини ундириш талабини қаноатлантириб тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан етказиб берилган маҳсулот қиймати ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 74 133 540 сўм пеня ундириш талабини ҳам билдирган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридаги шартномаларнинг 5.1-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов муддатлари кечиктирилганда тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, судлов ҳайъати даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Зеро судлов ҳайъати, юқоридаги Пленум Қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, биринчи инстанция суди талаб қилинган пеня суммасини 18 000 000 сўмгача камайтирганлиги, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этганлиги ҳолатларини тўғри ва асосли тўҳтамга келган деб ҳисоблайди. Шунингдек жавобгар биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни сўраган. ИПКнинг 93-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Даъвогар 2025 йил 25 ноябрь кунги суд мажлисида судга даъвони таъминлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг қарздорлик суммаси миқдорида хисоб рақамларини хатлаш орқали даъвони таъминлаш чорасини кўришни сўраган. ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чораси ҳисобланади. Даъвогар ўзининг аризасида жавобгар томонидан шартномада белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан ҳисоб-рақамидаги пул маблағларини сарфлаб юбораётганлиги сабабли, даъвони таъминлаш чорасини кўрмаслик келгусида суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлиги учун даъвони таъминлаш чораларини кўриш зарурлигини билдирган. Даъвогарнинг келтирган важлари ҳамда юқоридаги норма талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг ҳисоб-рақамларини чиқиш қисмини ҳатлаш тўғрисида ажрим қабул қилиб тўғри тўҳтамга келган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган 32-сонли шартномани суд ўзининг ҳал қилув қарорида муҳокама қилмаганлиги, фақатгина 23-сонли ҳамда 38-сонли шартномаларни муҳокама қилган ҳолда мазкур шартномалардан келиб чиққан қарздорликни ундирганлиги, талабнома тартибига риоя қилинмаганлиги ҳолатларига суд баҳо бермаганлиги каби ҳамда апелляция шикоятидаги бошқа важларига ҳам қўшилмайди. Гарчи биринчи инстанция суди ўзининг ҳал қилув қарорида 32-сонли шартномани кўрсатиб ўтмаган бўлса-да, бироқ даъво талабида 32-сонли шартномадан келиб чиққан қарздорлик суммаси 141 000 000,08 сўм муҳокама қилинган ва натижаси бўйича ҳал қилув қарорида жавобгардан мазкур қарздорликни ҳам ундириш белгиланган. Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Амалдаги процессуал қонунчиликка биноан, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. ИПКнинг 278-моддасига кўра эса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати суд харажатларини муҳокама қилиб, апелляция шикояти қаноатлантирилмаганлиги, жумладан жавобгар апелляция шикояти билан судга мурожаат қилишда олдиндан 41 200 сўм почта харажатларини тўлаб мурожаат қилганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан тўланган суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан апелляция инстанцияси суди учун кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олган ҳолда республика бюджетига 3 871 023.09 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “Янги маҳаллий йўллар” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Янги маҳаллий йўллар” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “Янги маҳаллий йўллар” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 871 023.09 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят, прокурор (протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова