Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/23081 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7e8748b2-df49-4e73-927c-241249c67d88 Claim ID PDF Hash ba3f4b20efdef45d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси тисодий процессуал кодекси 203-4 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 936 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь 4-1501-2502/23081-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова, даъвогар **********************нинг жавобгар «**********************» масъулияти чекланган жамиятидан 5 752 208 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **********************си (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «**********************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 752 208 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида Фарғона туманида ташкил этилган “Машъал” саноат зонасининг 40-41-42лотидаги 2300 кв. метр ер участкасини инвестиция мажбуриятини бажариш шарти билан ижарага бериш бўйича 2025 йил 03 январь куни 47/25-сонли шартнома имзоланган. Ушбу шартнома бўйича 2025 йил 31 декабрь ҳолатига жами қарздорлиги 5 752 208 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 2.1-бандида “Ижарага олувчи” томонидан ер участкасини ижараси бўйича тўловларни ҳар ой учун, шу ойнинг 10-санасигача 100% олдиндан тўлиқ “Ижарага берувчи”нинг ҳисоб рақамига тўлаб бериши белгиланган. Жавобгар «**********************» масъулияти чекланган жамияти шартнома шартларини бузган ҳолда, шартномада кўрсатилган тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. 2 Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар мулк ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 752 208 сўм ижара тўловларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлиги учун шартноманинг 4.1-бандига асосан кечиктирилган тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида 2 000 000 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб китоби тақдим этилган. Бироқ, жавобгар шартноманинг ушбу шартларига риоя қилмасдан, тўлов муддатларини асоссиз кечиктириб келган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 752 208 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар **********************си фойдасига жавобгар «**********************» масъулияти чекланган жамиятидан 5 752 208 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова