← Назад
Решение #2821959 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 357 | — | code_article | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 441 символов
4-1503-2501/7314-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар
прокурори катта ёрдамчиси О.Холматовнинг қатнашувида, даъвогар вакили
Д.Фозилов (2026 йил 2 декабрь кунги 439-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, жавобгар иштирокисиз, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги “----------------” давлат муассасаси, жавобгар “----------------”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 21655200 сўм асосий қарз, 7000000
сўм пеня ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги ишни суд, ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги “ ----------------” давлат муассасаси – ижарага берувчи (келгусида
даъвогар деб юритилади) ва “----------------” масъулияти чекланган жамияти –
ижарага олувчи (келгусида жавобгар деб юритилади), ўртасида 03.01.2025 йил
куни 35/25-оа-сонли, ер участкаси ёки бино иншоотни ижарага бериш бўйича
шартнома тузилган. Ушбу ижара шартномасига кўра, Бешариқ тумани, Бахмал
МФЙда ташкил этилган “Бахмал” КСЗнинг 5 та лотдаги умумий майдони 5000
кв.м бўлган ер участкасини 31.12.2025 йил кунига қадар ижарага берилган.
Шартноманинг 1.1-бандида бир ойлик ижара суммаси 1804600 сўм этиб
белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан, ер участкасининг ижараси
бўйича тўловларни ҳар ойнинг 10-санасигача олдиндан 100 фоиз олдиндан
тўлаш белгиланган.
Бироқ жавобгар ижара тўловларини тўлиқ амалга оширмасдан келган.
Даъвогар томонидан, тўловларни тўлаши ҳақида жавобгарга юборилган
талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “---------------” давлат муассасаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “---------------” масъулияти чекланган жамиятидан 21655200 сўм асосий қарз, 7000000
сўм пеня ва суд харажатлари ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги
боис, суд низони даъвогар ва жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
деб топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, судга ҳужжатлар тақдим
қилиб, жавобгар ижара объектидан фойдаланиб келганлигини, ижара объекти
далолатнома орқали, жавобгарга топширилганлигини, жавобгар томонидан
қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ўз фикрини баён этиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг ҳамда прокурор фикрини
тинглаб, суд мажлисидаги кўргазмаларини, тақдим қилган ва ишдаги
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра,
мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига
мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 3-январь кунида ер участкасини ижраси бўйича 35/25-оа-сонли
шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар Бешариқ тумани,
Бахмал МФЙда ташкил этилган “Бахмал” КСЗнинг 5 та лотдаги умумий майдони
5000 кв.м бўлган ер участкасини ижарага бериш мажбуриятини, жавобгар эса,
ижара ҳақи тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 9-бандини 2-қисмида, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга
келиши тушунтирилган.
Ижара объекти далолатнома орқали жавобгар корхонага топширилган.
Ижара объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан,
объект жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ҳамда томонлар томонидан
имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 357-моддасига
мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун
мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси шартлари жавобгар
томонидан бузилиб, ижара ҳақидан бўлган тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмасдан қарздорликка йўл қўйилган.
Ижара шартномасининг 1.1-бандида ижара ҳақи учун тўловлар тўлаш
муддати ва тақсимоти белгиланган бўлиб, ушбу тақсимотга кўра, жавобгар
томонидан ижара ҳақлари тўлиқ тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида жами 21655200 сўм қарздорлик келиб чиққан.
Ушбу қарздорлик даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш
ҳужжатлари билан билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъвони 21655200 сўм асосий қарз ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида 7000000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, “Ижарага
берувчи” томонидан ижара тўлови ўз вақтида тўламаса “Ижарага олувчи”га ҳар
бир кун кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоиз
миқдорида пеня тўлаши, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ошмаслиги белгиланган бўлса-да, иш ҳолатлар бўйича ижара тўловини “Ижарага
олувчи” тўлаши белгиланган.
ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги
сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ
бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг
маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий
умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда
аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома
тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро
муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг
кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Бу ҳолатда суд шартноманинг 4.1-бандида техник хатолик туфайли
тарафлар ўрни алмашиб қолган деб ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Бу ҳоалатда суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятни бажариш
даражасини ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня миқдорини
1 300 000 сўмга камайтиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари даъвогар судга даъво ариза киритишда 573104 сўм давлат
божи тўлаши лозим бўлсада 412000 сўм давлат божи тўлаганлиги аниқланди.
Демак даъвогар судга даъво ариза киртишда давлат божини 161104
(573104-412000=161104) сўм кам тўлаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 21655200 сўм асосий қарз, 1300000 сўм пеня,
412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ва Давлат бюджетига 161104
сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 357, 535моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “----------------” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан,
даъвогар
Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “----------------” давлат
муассасаси фойдасига 21655200 сўм асосий қарз, 1300000 сўм пеня, 412000 сўм
давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “----------------” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Давлат бюджетига 161104 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда, Фарғона
туманлараро иқтисодий суди орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов