← Назад
Решение #2821964 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 31 | — | law | |
| ЕКнинг | 911 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ЕКнинг | 91 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| банди ва | 303 | — | law |
Текст решения
16 588 символов
4-1504-2502/10874-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Имомов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – Ф.Миров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар М.Умматова ва
Ф.Мировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари И.Р. (фуқаролик паспорти асосида),
вакили А.А. (2025 йил 1 августдаги 13-сонли ишончнома ва
2024 йил 1 октябрдаги 40-сонли ордер асосида), жавобгар “ХХХХ” фермер
хўжалигининг
вакиллари
Ғ.Ш.
(2026
йил
5
январдаги
20/25-сонли ишончнома асосида), Р.М. (2026 йил 5 январдаги
001-сонли ордер асосида), “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Я.
(2026 йил 5 январдаги 01-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс Ёзёвон туман
ҳокимлиги
вакили
Б.К.
(2026
йил
14
январдаги
02-10//29-сонли ишончнома асосида), кадастр агентлиги Фарғона вилоят
бошқармаси Ёзёвон туман бўлими вакили Х.Ш.нинг иштирокида, даъвогар
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “ХХХХ” фермер
хўжалиги ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан мажбурий
тартибда чиқариш, ноқонуний қурилмани буздириш ва экинларни кўчириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, жавобгарлар “ХХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятлари
асосида ишни, суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган Ёзёвон тумани, “Гулистон” қишлоқ
фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонидан “ХХХХ” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда биринчи жавобгар деб юритилади)ни мажбурий чиқариш
ва унга бу ерга ноқонуний қуриб олган қурилмасини ўз ҳисобидан буздириш ва
экин (терак ва б.)ларини кўчириш (олиб чиқиб кетиш) мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича бошқа жавобгар “ХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб
юритилади)ни ишда иштирок этиш учун жалб этган.
Суднинг 2025 йил 6 августдаги ажрими билан Ёзёвон туман ҳокимлиги ва
Кадастрлар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Ёзёвон туман бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талб билан арз қилмайдиган учинчи
шахлар сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан биринчи жавобгар томонидан касссация
шикояти берилган ва унда биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида
қўлланилиши керак бўлган қонун нормаларини қўлламаганлигини, иш
ҳолатлари батафсил ўрганиб чиқилмаганлигини, туман ҳокимлигининг 2014 йил
23 январь кунги қарори билан жавобгарга “автомобилларга сиқилган газ қуйиш
шаҳобчасига ажратилган ер майдонига қўшимча мотель қуришга ер ажратиш
ҳақида” 40-сонли қарори қабул қилинган бўлса-да, мазкур қарор
2025 йил 19 майга қадар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилмаган бўлганлигини, низоли ер майдони қишлоқ хўжалигида
фойдаланиладиган ер майдони бўлганлиги сабабли Фарғона вилоят
ҳокимлигининг 2023 йил 18 январдаги “Ёзёвон туманида бўш турган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 8-11-0-Q-сонли қарори билан яна жавобгарга
бириктириб берилганлигини, янги узоқ муддатли ер ижара шартномаси асосида
Давлат кадастрлар палатасининг 2023 йил 24 январдаги 15:05:000006690-сонли
реестр рақами билан 6,096 гектар ер майдони жавобгарга давлат рўйхатидан
ўтказиб берилганлигини, бу ҳақда гувоҳнома мавжуд бўлса-да, Кадастрлар
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 19 майдаги
15:05:40:02:01:0295-сонли кабастр рақами билан тумандаги қишлоқ хўжалик
харитасининг 703-контурида жойлашган 3,0 гектар ер майдони ғайриқонуний
равишда даъвогарга давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлигини, жавобгарнинг
гувоҳномаси бекор қилинмаганлигини, суд ушбу ҳолатга эътибор бермасдан
ишни бир томонлама кўриб чиққанлигини, Ёзёвон туман ҳокимининг жавобгарга
ер ажратиш тўғрисидаги 2014 йил 23 январь кунги 40-сонли қарори қонунчилик
талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини важ келтириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
сўралган.
Шу билан бирга иккинчи жавобгар ҳам судга кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида
қўлланилиши керак бўлган қонун нормаларини қўлламаганлигини, иш
ҳолатлари батафсил ўрганиб чиқилмаганлигини, иккинчи жавобгар ишга асоссиз
жалб қилинганлигини, Кадастрлар Палатаси Фарғона вилоят бошқармаси судга
юзаки ва нохолисона хулоса тақдим этганлигини, биринчи инстанция суди ушбу
хулосани қабул қилиб, хатоликка йўл қўйганлигини, ишни бир томонлама ва
нохолис кўрганлигини важ келтириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида биринчи жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларини такрорлади, кадастрлар палатаси Ёзёвон туман
бўлимининг хатини тақдим қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Иккинчи жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларини қувватлаб,
ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Даъвогар вакили биринчи инстанция суди ишни ҳар томонлама ва тўлиқ
ўрганиб чиққанлигини, жавобгар даъвогарга ер ажратиш ҳақидаги Ёзёвон туман
ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвоси юзасидан даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилганлигини, ушбу ҳал қилув қарори
юзасидан жавобгар тафтиш инстанциясига ҳам шикоят қилганлигини, бироқ
тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилганлигини билдириб, кассация
шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ёзёвон туман ҳокимлиги вакили низоли ер майдони қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер тоифасига киришини, ҳақиқатда даъвогарга ер ажратиш ҳақида
қарор мавжудлигини билдириб, даъвони ҳал этишни судга ҳавола қилди.
Кадастрлар палатаси Фарғона вилоят Ёзёвон туман бўлими вакили, низоли
ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер тоифасига киришини, ушбу ер
майдонини даъвогарга ажратиш ҳақида қарор мавжудлигини маълум қилиб,
даъвони ҳал этишни судга ҳавола қилди.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, биринчи ва иккинчи жавобгар,
даъвогар, учинчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ёзёвон туман ҳокимининг 2014 йил
23 январдаги 40-сонли қарори билан туман ер муносабатларини тартибга солиш
комиссиясининг далолатномаси тасдиқланиб, даъвогарга автомобилларга
сиқилган табиий газ қуйиш шоҳобчаси қуриш учун ажратилган ер майдонига
703-сонли контурдан қўшимча мотель (овқатланиш, маданий дам олиш, алоқа,
тиббий ёрдам, майда техник хизмат кўрсатиш ва транспорт воситаларини
ювишни
таъминлаш
бўйича
комплекс
хизматлар
кўрсатиладиган,
автотуристларнинг дам олиши учун мўлжалланган йўл инфратузилмасини ва
сервисининг комплекс бинолари ва иншоотлари) қуришга 3,0 га ер майдони
ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб
юритилади)нинг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига
бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Туман ер муносабатларини тартибга солиш комиссиясининг
далолатномаси ва ер участкасининг схемаси (плани)га кўра, қўшимча мотель
қуришга ажратиб берилган 3,0 га ер майдони 703-сонли контурда жойлашган
бўлиб, унинг чегаралари шимол томондан биринчи жавобгарга қарашли ер
майдони билан, жануб томондан Тошкент-Ўш автомобиль йўли билан, шарқ
томондан АГТКШга ажратилган ер майдони билан, ғарб томондан биринчи
жавобгарга қарашли теракзор билан белгиланган.
ЕК 32-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ер участкасининг
тасдиқланган плани ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг
ажралмас қисми бўлиб қолади.
Даъвогарга ҳоким қарори асосида 2025 йил 19 майда қўшимча мотель
қуришга ажратиб берилган 3,0 га ер майдонига бўлган ҳуқуқлар (ҳуқуқ тури доимий фойдаланиш) давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма
берилган.
ЕК 33-моддасининг биринчи қисмида кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган
ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат эканлиги белгиланган.
Ишда мавжуд далилларга кўра, учинчи шахсларнинг кўрсатмаларига
асосан бугунги кун ҳолатига даъвогарнинг бутун ер участкасига ёки унинг бир
қисмига бўлган ҳуқуқи бекор қилинмаган.
Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармасининг 2025 йил
10 сентябрдаги хизмат текшируви хулосасидан маълум бўлишича, иккинчи
жавобгар даъвогарга тегишли бўлган ер майдонининг 722,37 м2 қисмини
ўзбошимчалик билан эгаллаб, унда 204,14 м2 иморат қуриб олган.
Мазкур ҳолат бўйича Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят
бошқармасининг ҳаракатлари устидан шикоят қилинмаган.
ЕКнинг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино
ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни
белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф
қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш
объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ
тармоқларига улаш тақиқланади.
Даъвогарга тегишли бўлган ер майдонининг қолган қисмини эса биринчи
жавобгар ўзбошимчалик билан эгаллаб олган.
Суд мажлисида биринчи жавобгар вакиллари низоли ер майдонида
тераклар экилганлигини, бироқ ушбу ер майдони биринчи жавобгарга қайтадан
бириктирилганлигини, ижара шартномаси мавжудлигини, у давлат рўйхатидан
ўтганлигини важ келтириб, даъвогар низолашаётган ҳудудда теракларнинг
мавжудлигини тасдиқлади.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш жараёнида биринчи ва
иккинчи жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирган важларини мақбул
далиллар билан исботлаб бермади.
Шу билан бирга биринчи жавобгар томонидан низоли ер майдони ўзига
тегишлилигини тасдиқловчи мақбул далилларни тақдим этмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунингдек, биринчи инстанция суди биринчи жавобгарнинг ўзига ва
даъвогарга тегишли бўлган ер майдонларининг устма-уст тушиши ҳақидаги
важини рад этган.
ИПК 73-моддасининг учинчи қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг
ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни
кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий
суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга
тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Низоли ер майдони билан боғлиқ Ёзёвон туман ҳокимининг 2014 йил
23 январь кунги 40-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий
иш бўйича маъмурий суднинг 5-1501-2505/160-сонли иш бўйича қабул қилган
суд ҳужжатига кўра, даъвогарга ажратиб берилган ер майдонига нисбатан
биринчи жавобгарнинг ҳуқуқи мавжуд эмас ҳамда уларга тегишли бўлган ер
майдонлари устма-уст тушмаслиги қайд этилган.
ЕКнинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси
ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят
ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг учинчи
қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг
қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозимлиги, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган.
Судлов ҳайъати қайд этилган ҳолатлар даъвогарнинг даъво талабларини
асосли эканлигини тасдиқлайди деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, кассация
инстанциясиси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини
тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асосли
қарор қабул қилган деб ҳисоблайди ва биринчи инстанция судининг хулосалари
билан келишади.
Биринчи жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари биринчи
инстанция суди ишни бир томонлама ва нохолис кўрганлиги, қонунчилик
ҳужжатларини нотўғри қўллаганлиги, Ёзёвон туман ҳокимининг қарори
қонунчилик талабларини бузган ҳолда қабул қилинганлигига асосланса-да,
маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан биринчи
жавобгарнинг даъвогарга ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш рад этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, ер участкаси даъвогарга тегишли
бўлганлиги сабабли унинг талаблари асослидир.
Шу билан бирга иккинчи жавобгар томонидан даъвогарга тегишли
ҳудудда қурилмаларга эгалиги кадастрлар палатаси томонидан тасдиқланган
бўлиб, ушбу ҳолат иккинчи жавобгарнинг биринчи инстанция суди уни асоссиз
равишда ишга жавобгар сифатида жалб қилганлиги ҳақидаги важларини ҳам
инкор этади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятларини
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикоятлари учун олдиндан
тўланган 41 200 сўмдан почта харажатини жавобгарлар зиммасида қолдиришни,
уларнинг ҳар биридан республика бюджетига 5 625 000 сўмдан давлат божи ва
солидар тартибда Олий суд депозит ҳисоб-рақамига 103 000 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
297, 299, 301-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 303-моддасига асосланиб,
судлов ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятлари қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни кассация тартибида кўриш учун “ХХХХ” фермер хўжалиги ва
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилсин.
Республика бюджетига:
- “ХХХХ” фермер хўжалигидан 5 625 000 сўм давлат божи; ундирилсин.
- “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 5 625 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
“ХХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб-
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
Ф.Миров