← Назад
Решение #2821966 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 478 | — | code_article |
Текст решения
12 486 символов
4-2006-2501/4914-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 14 январ
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси
А.Саноев котиблигида, даъвогар вакиллари – Ш.Сафаров ва Ж.Файзиевлар (ишончнома
асосида), (жавобгар вакили иштирок этмади), низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб биллан арз қилмайдиган учинчи шахслар – “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят
бошқармаси вакили – Н.Шарапов (ишончномага асосан, Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили – Д.Давронов (ишончнома асосида), “Ҳудудгаз” ГТБ мутахассиси, метролог –
Б.Давронов (ишончномасиз) иштирокида даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик
жамиятининг жавобгар – “Имидж текстил” масъулияти чекланган жамиятидан
96961075 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Имидж текстил” масъулияти чекланган жамиятидан
96961075 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгар 2023 йил 12 январда
табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб
келаётганлиги аниқланганлигини ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилганлигини,
2023 йил январ ойида 16 сутка мобайнида ўзбошимчалик билан ноқонуний уланганлиги
учун жавобгарнинг 2 дона сув иситиш қозони учун унинг лойиҳа-смета ҳужжатларига
асосан иситиш қозонининг ўртача газ сарфи учун 165665 метр куб миқдорида газ сарфи
ҳисобланиб, 109339085 сўм зарар ҳисобланганлигини ва бу ҳақда 2023 йил 08 февралда газ
корхонаси ходимлари томонидан маълумотнома расмийлаштирилганлигини, жавобгар
ҳисобланган ушбу зарар суммасиини тўлиқ тўлаб берганлигини, кейинчалик, яъни 2025
йил 18 сентябрда “Ўзэнергоинспекция”нинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
ходимлари А.Матимуродов ва Ш.Аҳроровлар томонидан филиалда текширув
ўтказилгганлигини, текширувда юқорида ҳисобланган зарар филиал ходимлари томонидан
асоссиз равишда нотўғри ҳисобланганлигини, яъни ушбу даврда 312576 метр куб газ
ҳисобланиши лозимлигини ва зарар миқдори шунга мос равишда 206300160 сўмни ташкил
қилганлигини, орадаги фарқ 96961075 сўмни ташкил қилганлигини, ушбу қайта ҳисобкитоб далолатномаси асосида судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар ушбу
суммани тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
“Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят
ҳудудий бошқармаси ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасининг топшириғига асосан “Ромитангаз” филиалида
текширув ўтказишганлигини, ўтказилган текширувда филиал ходимлари томонидан
“Имидж текстил” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил январ ойи учун асоссиз
равишда 16 суткага иситиш қозонинг соатлик газ сарфи камайтириб кўрсатилиб, номаълум
0.53 коэффицентни қўллаган ҳолда 165665 метр куб газ сарфи ҳисобланганлигини,
ваҳоланки, иситиш қозонининг 24 соат ишлаши ҳисобидан 312576 метр куб газ сарфи
ҳисобланиши лозим бўлганлигини, шу сабабли, ушбу давр учун 206300160 сўм газ сарфи
ҳисоблаб берилганлигини, чунки ўша пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган
Қоидаларнинг 123-125-бандларида 24 соат ҳисобидан газ сарфи ҳисобланиши
белгиланганлигини, текширув давомида оралиқ далолатнома тузилганлигини маълум
қилиб, кўрсатма беришган.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси мутахассиси Н.Шарапов “Ромитантумангаз” ГТБ ходимлари томонидан
истеъмолчи томонидан аномал совуқ даврида табиий газга киритилган чекловлар сабабли,
газ таъминоти тўхтатилганлигига қарамай, ўзбошимчалик билан 2023 йил январ ойида 16
сутка мобайнида ноқонуний фойдаланганлигини аниқланганлигини, ушбу ҳолатда иситиш
қозонининг соатлик сарфи миқдорида газ сарфи ҳисобланишини, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс –
“Узтрансгаз” АЖ Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ муттахассиси метролог
Б.Давронов ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан 2023 йил январ ойида табиий газдан
узилган бўлишига қарамай, 16 кун мобайнида ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиб
келганлиги аниқланганлигини, жавобгарда мавжуд иситиш қозонининг ўртача кунлик
сарфи миқдорида газ сарфи ҳисобланганлигини, 0.53 коэффицент иситиш қозонининг
ўртача кунлик сарфини билдиришини, ушбу коэффицент иситиш қозонининг лойиҳа
ҳужжатида акс этганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божини ва почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ
томонидан жавобгар – “Имидж текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 12
январдан бошлаб ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб
келаётганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. 2023 йил 08
февралда жавобгарга қарашли ишлаб чиқариш корхонасида ҳаво ҳароратининг аномал
совуганлиги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг бир маромда табиий газ билан
таъминлаш мақсадида табиий газ таъминоти тўхтатилганлигига қарамай истеъмолчи
томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланиб табиий газдан
ноқонуний фойдаланганлиги учун 2023 йил 12 январдан 2023 йил 29 январга қадар жами
16 суткага мавжуд газ жиҳозларининг 24 соат қувват билан жами 110940 метр куб газ қайта
ҳисоб-китоб қилинган (0.53 коэффицент қўллаган ҳолда). Бу ҳақда 2023 йил 08 февралда
маълумотнома расмийлаштирилган.
Кейинчалик, “Ўзэнергоназоратинспекцияси” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ Ромитан
туман филиалида текшириш ўтказилиб, юқорида кўрсатилган газ сарфи ҳисоб-китоби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20118 йил 12 январдаги 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”га зид равишда
асоссиз соатлик газ сарфи камайтириб кўрсатилганлиги ва номаълум 0.53 коэффицент
қўлланилганлиги важи билан Қоидаларнинг 123-125-бандларига мувофиқ иситиш
қозонининг 24 соат миқдорида 16 сутка учун 312576 метр куб газ сарфи қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, газ сарфи учун 206300160 сўм ҳисобланган ва бу ҳақда 2025 йил 18 сентябрда
қайта ҳисоб-китоб далолатномаси расмийлаштирилган.
Даъвогар қайта ҳисоб-китоб натижасида жавобгардан тўланмай қолган
96961075 сўм зарарни ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 477-моддаси биринчи қисмида
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддаси иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу
параграф қоидалари қўлланади.
2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий
газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 11-бобида табиий газдан фойдаланиш қоидалари
бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг
123-бандида истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган
тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар
бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан
ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ
қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади:
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш;
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини
ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга
олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича
аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан
мустасно;
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш
режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.
Юқоридаги
Қоидаларнинг
125-бандида
эса
истеъмолчилар
(маиший
истеъмолчилардан ташқари) томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу
хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари
қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан
фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб
чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Демак, жавобгар ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб ундан фойдаланганда
истеъмол қилиган газ ҳажми нархи газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида
тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилиши сабабли,
даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб
топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 468, 477, 478, 985моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
180- моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига жавобгар – "Имидж текстил"
масъулияти чекланган жамиятидан 96961075 сўм зарар ва олдиндан тўланган 41200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “Имидж текстил” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетига 1939221,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция (кассация) тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров