← Назад
Решение #2821998 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 134 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
4 727 символов
4-2001-2502/8633-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2026 йил 14 январ
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, (даъвогар вакили иштирок этмади)
жавобгар раҳбари – З.Жумаев иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг “ gr mir buildings” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар - «Gijduv n rf t nstru ti n» масъулияти чекланган
жамиятидан жами 340167860 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармаси « gr mir buildings” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар - "GIJDUVON ERFE T ONSTRU TION" масъулияти чекланган
жамиятидан 227167860 сўм асосий қарз, 113000000 сўм пеня, жами 340167860
сўм ундиришни сўраган.
Ишни кўриш ввақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан
келишув битими тузилганлигини, уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва келишув битимини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ва иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битими тузиб ҳал этиши,
келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида
ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши
мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар
– « gr mir buildings” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида
“Ёрдамчи
пудратчи”)
ва
жавобгар
–
"GIJDUVON
ERFE T
ONSTRU TION" масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Бош
пудратчи”) ўртасида 2024 йил 10 июнда 2/24-сонли ёрдамчи пудрат
шартномаси тузилган.
Шартнома шартига кўра “Ёрдамчи пудратчи” “Бош пудратчи”га
Олмалиқ шаҳар Увайсийй МФЙ ҳудудидаги қурилаётган 8 та 16 қаватли
уйоларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариб
топшириш, “Бош пудратчи” ишларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олишган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга жами
2547167860 сўмлик пудрат ишлари бажариб топширилган. Жавобгар
бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмаслиги натижасида тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 227167860 сўм асосий қарз,
113000000 сўм пеня, жами 340167860 сўм ундиришни сўраб судга мурожаат
қилган.
Тарафлар ўртасида 2026 йил 14 январда электрон ҳужжат тарзида
тузилган келишув битими мазмунига кўра, жавобгар - "GIJDUVON ERFE T
ONSTRU TION" масъулияти чекланган жамияти 227167860 сўм асосий
қарзни, шунингдек, давлат божини 2026 йил 14 апрелга қадар тўлиқ тўлаб
беришни, даъвогар - « gr mir buildings” масъулияти чекланган жамияти пеня
ундириш талабидан тўлиқ воз кечишни ўз зиммасига олган.
Тарафлар тузган келишув битими Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 134-моддасида белгиланган талабларга зид эмаслиги
сабабли, суд келишув битимини тасдиқлашни ва шу муносабат билан иш
юритишни эса тугатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра, тарафлар ўртасида
келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 130, 131, 195-196- моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
1. Даъвогар – “ gr mir buildings” масъулияти чекланган жамияти ва
жавобгар - "GIJDUVON ERFE T ONSTRU TION" масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2026 йил 14 январда тузилган келишув битими жавобгар –
"GIJDUVON
ERFE T
ONSTRU TION"
масъулияти
чекланган
жамиятининг 227167860 сўм асосий қарзни 2026 йил 14 апрелга қадар тўлаш,
даъвогар - « gr mir buildings” масъулияти чекланган жамиятнинг пенядан
тўлиқ воз кечиш шартида тасдиқлансин.
2. Иш юритиш тугатилсин.
3. Жавобгар - "GIJDUVON ERFE T ONSTRU TION" масъулияти
чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига
6803357,2 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Ажрим қонуний кучга киргач, давлат божини ундириш учун ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров