← Назад
Решение #2822000 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 538 | — | law |
Текст решения
7 830 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2501/22411-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) С.Атажоновни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар Қува тумани Марказий шифохонасидан 153
824 269 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қува тумани Марказий
шифохонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 153 824
269 сўм ижара тўлови ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризаси
бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда жавобгарни 8 534 071 сўм
ижара тўловидан қарздорлиги аниқланганлиги сабабли даъвони ушбу қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар ва учинчи шахаларни суд мажлиси куни
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг
иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори 58-банди ижросини
таъминлаш мақсадида, давлат мулкларини ижара шартномаси тузмай
фойдаланишга берилганлик ҳолати бўйича 2024 йил 10 декабрь кунги давлат
мулки объектини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган.
Ушбу далолатнома ва унинг иловасига мувофиқ, жавобгарга нисбатан 153
824 269 сўм ижара тўловлари ҳисобланган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган ушбу ҳисобланган ижара тўловини
ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 538-моддасига кўра, мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи
шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни
ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи
бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14
декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандининг биринчи хатбошисига
кўра, Давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдо платформасида электрон
онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18сон қарори билан тасдиқланган «Е-аикзюп» электрон савдо платформасида
электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
Ушбу Низомнинг 19.-бандига кўра, Ижарага берувчи томонидан давлат
мулкини савдо платформасида ижарага бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2018
йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини
сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш
учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда
ташкил этилади.
Низомнинг 49.-бандига кўра, Балансда сақловчи ижарага берилган мулкка
нисбатан ижарага берувчининг хабардорлигида ўзига берилган шартномавий
ҳуқуқларини амалга оширади ҳамда мажбуриятларни бажаради.
Низомнинг 58-бандининг биринчи хатбошисига кўра, Давлат мулкини
(унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара
шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган
мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага
берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни
мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун
ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш
талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади.
Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд
тартибида ундирилишига асос бўлади деб белгиланган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 153 824 269
сўм ижара тўловини ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган 2026 йил 9 январь кунги 44-1сонли маълумотномасига кўра, 04.11.2024 йилда 926042/123-24-сонли
шартноманинг 2027 йилга қадар бўлганлиги сабабли Қува тумани, Тахтакўприк
МФЙ, М.Ахрор кўчасидаги 147 ва 3680 кв.метр майдонга ҳисобланган
145 290 198 сўм ижара тўлови суммаси чегирилганлиги сабабли даъво аризаси
бўйича 8 534 071 сўм ижара тўлови бўйича қарздорлик вужудга келганлиги
сабабли жавобгардан ушбу ижара тўловини ундириш лозимлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолатларни инобатга суд, даъвогарнинг, жавобгар ҳисобидан 153
824 269 сўм ижара тўловини ундириш талабидан 8 534 071 сўм қисмини асосли
деб ҳисоблаб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 8 534 071 сўм ижара
тўлови, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 170 681,42 сўм давлат божи ундиришни ва даъвони рад
этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги
сабабли ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш
марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига жавобгар Қува
тумани Марказий шифохонаси ҳисобидан 8 534 071 сўм ижара тўлови, 41 200
сўм почта харажати, жами 8 575 271 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Қува тумани Марказий шифохонаси ҳисобидан 170 681,42 сўм
давлат божи Республика бюду^т*
Ишда иштирок этувчь^г™
устидан шу суд орцали Фа/£
судлов ҳайъатига апелляция ъ
Раислик этувчи:
чаин-
'-1^1 муддат
\дининг и
ҳақли.
ичида ҳал қилув қарори
тисодий ишлар бўйича
Т.Маматожиев