Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/9065 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3540b729-e224-4d74-88ed-bcc5eb931291 Claim ID PDF Hash c37bf113ef10c59b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 73-моддаси нинг 73 law
Текст решения 10 171 символов
4-1502-2502/9065-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБга нисбатан 2023 йил 27 июнь кунги 01 сонли олди-сотди шартномасининг 1.2 бандидан 0001 литрда кўрсатилган иссиқхона биносини чиқариб ташлаш, шартномага ўзгартириш киритиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакиллари-ХХХ (раҳбар, распорт асосида), Ў.Акбаров (ордер асосида), жавобгар вакиллари-Д.Махаматов, Р.Рахматов (ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2023 йил 27 июнь кунги 01-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)нинг 1.2 бандидан 0001-литрда кўрсатилган иссиқхона биносини чиқариб ташлаш, шартноманинг 2.1-бандидан объектнинг баҳоси (ҚҚС) бирга умумий баҳоси 5 934 557 937,28 сўм деб белгиланган шу суммадан 2 791 386 987 сўмни ва шартномада кўрсатилган ҚҚС 635 845 493,28 сўмдан 378 166 438,44 сўмни чиқариб, объектнинг баҳосини 2 765 004 511,84 сўм деб белгилаш тўғрисида шартномага ўзгартириш киритишни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида берган тушунтиришида даъвони қувватлаб, шартноманинг 1.2-бандидаги 0001-литрда кўрсатилган иссиқхона биноси шартнома объектига тушиб қолганини, аммо у олингунига қадар бузиб ташланганлигини, бу тўғрисида ЖИБ Данғара туман судининг ҳукми мавжудлиги ва у қонуний кучга кирганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида берган тушунтиришида даъвога эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга баҳо бериб, қуйидаги ҳолатларга кўра даъво аризасини рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 27 июнь куни кўчмас мулк олди-сотдиси (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) ҳақида 01-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси, 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоотлари кўчмас мулкини жавобгарга сотиши ва мулк қилиб топшири, жавобгар эса ушбу кўчмас мулкни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиши лозим бўлган. Шартноманинг 2.1-бандида кўчмас мулкни қўшимча қиймат солиғи билан бирга умумий баҳоси 5.934.557.937,28 сўмни ташкил этиши, шартноманинг 2.2бандида эса 5.934.557.937,28 сўмни шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов (36 ой муддатда, 4 фоиз устама ҳақ тўлаш ҳамда асосий қарздорликни тўлашга 6 ой имтиёз асосида) жадвалига асосан жавобгар тўлаб бориши назарда тутилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида кўчмас мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган вақтдан бошлаб, кўчмас мулкка эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини жавобгарга топширган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.4-бандида шартноманинг шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилиши, шартномага киритиладиган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 384-моддасининг иккинчи қисмида бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар жавобгарга шартномага ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифини берган бўлса-да, жавобгар унга бундай ваколатга юқори турувчи коллегиал органи розилиги зарурлигини, унинг розилигини олгач қўшимча хабар берилишини маълум қилган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Суд даъвогарнинг шартнома тузишдаги низодаги мавжуд бўлмаган 0001литрдаги мулкни гўёки шартнома объектига киритиб қўйилгани важи билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги шартнома 2023 йил 27 июль куни тузилган бўлиб, шартноманинг 1.4-бандига кўра ушбу мулк шартнома шартига кўра мажбуриятни бажаришнинг таъминоти сифатида жавобгарда гаровда турган деб ҳисобланиши ва шу куни ушбу мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳамда унинг баҳосини келишиш далолатномаси ҳам тузилиб мазкур далолатномаларда ҳам 0001-литрдаги мулклар мавжудлиги кўрсатилган. Кўчмас мулк объектини топшириш далолатномасининг 2-бандида ҳам топшириш-қабул қилиш далолатномасининг тузиш вақтида тарафлар томонидан эътироз бўлмаганлиги, 3-бандида қабул қилувчи томонидан кўчмас мулкнинг ҳолатига эътироз бўлмаганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, даъвогарнинг 2023 йил 5 сентябрдаги 95720310-сонли буюртмасига асосан Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилояти бошқармасининг Данғара тумани филиали томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унда ҳам низодаги мулклар мавжудлиги қайд этилган ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестрига ўзгартириш киритилмаган. Тарафлар ўртасидаги низони кўриб чиқиш жараёнида “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ Қўқон банк хизматлари бошқарувчиси бўлиб ишлаган фуқаро ХХХ ва фуқаро ХХХларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва ЖИБ Данғара туман судининг 1-1509-2501/23 сонли жиноят иши юзасидан 2025 йил 14 апрель куни қабул қилган ҳукмига қўра, ХХХ ва ХХХлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) турли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, уларга нисбатан жазо қўлланилганлиги аниқланди. Мазкур ҳукмнинг Қ.Ҳайитовга оид қисмида “ХХХ 2021 йил 5 июлдан 2024 йил 17 майга қадар “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ Қўқон банк хизматлари бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, ўз вазифасига лоқайдлик ва виждонсизлик билан қараши ва тегишли чора тадбирларни кўрмаганлиги натижасида мазкур бино-иншоотларни “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ раҳбари ХХХ билан кредит асосида сотиб-олмоқчи бўлган судланувчи ХХХ томонидан иссиқхона жойлашган ер майдонининг 0001-литеридаги 3.151.386.987 сўмга баҳоланган гидропоника туридаги иссиқхона биноси ва қурилмалари 2023 йил май ойининг охиридан 2024 йил июнь ойи охирига қадар бўлган вақт оралиғида иссиқхона бузиш билан шуғулланувчи усталар жалб қилиниб, буздирилиб, фуқаролар ХХХ ва ХХХга 38.000 АҚШ долларига (436.126.0000 сўм) сотиб юбориб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган”лиги, мазкур ҳукмнинг фуқаро ХХХга оид қисмида эса “ХХХ ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, “ТАШКИЛОТ НОМИ” ХКнинг кредит қарздорлиги эвазига аукцион савдоларига чиқарилган Данғара тумани, Найманча МФЙ, Тангриқул қишлоғида жойлашган иссиқхона бино-иншоотлари сотилмаганлигини билиб, мазкур иссиқхона бино-иншоотларини кредит шартномаси асосида “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ раҳбари ХХХ билан бирга сотиб олиш ҳақида дастлаб “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарларига мурожаат қилиб, иссиқхона бино-иншоотлари ўрнида турар-жойлар барпо қилиниши ҳақида лойиҳаларни кўрсатиб, сотиб олишга келишиб, иссиқхона жойлашган жойга банк ходимлари билан келиб, жойнинг собиқ эгалари ва қўриқчиси ХХХга банк ходимлари иссиқхона ХХХга ўтганлигини ва иссиқхонанинг янги эгаси эканлигини айтилганидан фойдаланиб, иссиқхона бино иншоотларини “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ Қўқон банк хизматлари маркази балансига қабул қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаган бўлсада, иссиқхона жойлашган ер майдонининг 0001- литерида жойлашган 3.151.386.987 сўмга баҳоланган гидропоника туридаги иссиқхона биноси ва қурилмаларини 2023 йил май ойининг охиридан 2023 йил июнь ойи охирларига қадар бўлган вақт оралиғида иссиқхона бузиш билан шуғулланувчи усталарни жалб қилиб, буздириб, Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар ХХХ ва ХХХга 38.000 АҚШ долларига (436.126.0000 сўм) сотиб юбориб, ушбу пулларнинг 360.000.000 сўмини “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг “ЖАВОБГАР НОМИ” АТБ Қўқон банк хизматлари марказидаги жамиятнинг устав фондини шакллантириш учун тўлаб, қолган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган”лиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддасига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Демак, даъвогар раҳбари ХХХ томонидан низодаги объектнинг бузилганлиги ҳақида аввалдан хабардор бўлган ва хабардор бўлиши лозим бўлган ҳолат ҳисобланади. Бу ҳолатлар эса, шартномани ўзгартиришга асослар мавжуд эмаслигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 2.060.000 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов