Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1868 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый St nd rt K mf rt lit
Source ID c1ef9a5c-28c7-401c-b89d-2e6a367f70f4 Claim ID PDF Hash de48b7e7ff4cc00b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1868-сонли иш судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 14 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н.Бурхонов (2025 йил 30 ноябрдаги 85-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «St nd rt K mf rt lit” масъулияти чекланган жамиятидан 8 416 811 сўм асосий қарз, 4 208 405 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «St nd rt K mf rt lit” масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 8 416 811 сўм асосий қарз, 4 208 405 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан маҳсулот олди-сотдиси бўйича шартнома тузилганлиги, шартномага кўра жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган бўлса-да, жавобгар тўловлар бўйича қарздорликка йўл қўйганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 10 февралда А-119-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 1 176 000 000 сўм бўлган алкагол маҳсулотларини сотиш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлар. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 29 мартда UT-2594-сонли ҳисоб-фактурага асосан 12 890 671 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан 4 473 860 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 8 416 811 сўм қарздорлик баратаф этилмаган. ФК 386-моддасига кўра, о[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Олди сотди] лди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгардан 8 416 811 сўм ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 416 811 сўм ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилганлиги учун 4 208 405 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1.1-бандига кўра, жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлаши, аммо жариманинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 2 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 416 811 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 386, 419-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «St nd rt K mf rt lit” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 416 811 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов