← Назад
Решение #2822045 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 59 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
9 133 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/21995-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
У.Шарафидинов (ишончномага асосан), муваққат бошқарувчиси вакили Х.Тўйчиев
(ишончномага асосан)лар иштирокида, аризачи **********************нинг
қарздор «**********************» хусусий корхонасини умумий тартибда
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи ********************** (бундан буён матнда кредитор деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «**********************»
хусусий корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) тўлов
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий
тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 декабрь кунги тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи
Т.Искандаров тайинланган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили ҳисобот тақдим қилиб, бажарилган
ишлар бўйича ахборот бериб, қарздорнинг мол-мулкларини, дебитор-кредиторларини
аниқлаш бўйича юборилган сўровномаларга асосан олинган жавоб хатларига кўра,
қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмагани, аризачи кредитор томонидан
кредиторлар йиғилишида қатнашмаганлиги, мол-мулки мавжуд бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида кредитор томонидан ариза киритилишида
суднинг депозит ҳисоб рақамига суд бошқарувчига ҳақ тўланмаганлиги, қарздорнинг
дебиторлари ундируви ҳал этилмаганлиги сабабли, «**********************»
хусусий корхонасига нисбатан жорий қилинган тўловга қобилиятсизликка доир иш
юритувини тугатишни билдирди.
Суд мажлисида аризачи ********************** вакили ариза бўйича
тушунтириш бериб, қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги сабабли ариза талабларини қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб
топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздордан вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 18 июлдаги 1-1501-2202/2575-сонли ҳал қилув қарори билан АТБ Бизнесни
ривожлантириш банки фойдасига 09.03.2021 йилги 11-сонли кредит шартномасига
бўйича 300 666,67 АҚШ доллари миқдорида кредит ва унга ҳисобланган
қарздорликларни ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш белгиланган. Суд
томонидан 2022 йил 18 августда қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида
ижро варақаси берилган.
Мазкур ижро варақаси бўйича МИБнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан
ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилиб, қарор чиқарилган, ижро харакатлари
олиб борилган, лекин ундиришни имкони бўлмаган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан кейин матнда – Қонун)нинг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча
тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил
этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги
тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган
аломатлар мавжуд бўлганда, қарздорни тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор ҳақли.
Қонуннинг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, Суднинг қарздорни банкрот
деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Шунга кўра суд, қарздор фаолиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва кредиторнинг қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим деган
хулосага келади.
Бундан ташқари, Қонуннинг 59-моддаси 3-қисмига кўра, суд, қарздорнинг
тўловга қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан уни
банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, суд
харажатлари, шу жумладан тўлов муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб
тўланадиган давлат божи бўйича харжатлар, Қонунинг 53 ва 54-моддаларида
назарда тутилган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш
харажатлари, суд бошқарувчига ҳақ тўлаш харажатлари судга қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этган
кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларни талабларига
мутаносиб равишда тақсимланиши белгиланган.
Шунга кўра, муваққат бошқарувчига кузатув даврида бажарилган ишлар учун
меҳнатга ҳақ тўлашнинг 2 (икки) баробари, яъни 1 271 000х2=2 542 000 сўм
кредитордан ундиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини эшитиб, **********************нинг қарздорни умумий
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун
ҳуқуқий асослар етарли эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни,
аризачи томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 7, 43, 45, 55-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 36, 118, 176 ва
179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи **********************нинг аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Аризачи
**********************
томонидан
тўланган
1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Аризачи ********************** ҳисобидан муваққат бошқарувчи
Т.Искандаров фойдасига меҳнатга ҳақ тўлашнинг 2 (икки) баробари, яъни 2 542 000
сўм иш ҳақи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/21995-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
У.Шарафидинов (ишончномага асосан), муваққат бошқарувчиси вакили Х.Тўйчиев
(ишончномага асосан)лар иштирокида, аризачи **********************нинг
қарздор «**********************» хусусий корхонасини умумий тартибда
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 7, 43, 45, 55-моддаларига
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 36, 118,
176 ва 179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи **********************нинг аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Аризачи
**********************
томонидан
тўланган
1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Аризачи ********************** ҳисобидан муваққат бошқарувчи
Т.Искандаров фойдасига меҳнатга ҳақ тўлашнинг 2 (икки) баробари, яъни 2 542 000
сўм иш ҳақи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Махмудова