← Назад
Решение #2822065 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
16 165 символов
4-1501-2501/17035-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - Т.Маматожиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Одилов (2026 йил 5 январдаги
1-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили Н.Шахобидинов (2025 йил
10 декабрдаги 19-сонли ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида,
даъвогар “B t n Unistr En rg ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“F rg’ n Sh ms F zi” масъулияти чекланган жамиятидан 454 048 000 сўм
асосий қарз, 90 809 600 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрь кунги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, жавобгар “F rg’ n Sh ms F zi” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“B t n Unistr
En rg ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“F rg’ n Sh ms F zi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)дан 454 048 000 сўм асосий қарз ва 90 809 600 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат
қилган.
Кассация шикоятида жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини, суд
мажлисларидан
хабари
бўлмаганлигини,
ишни
кўришда
иштирок
этмаганлигини, суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози эканлигини,
хусусан биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмай туриб ҳал
қилув қарори қабул қилганлигини, ҳал қилув қарорида жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этиб, маҳсулотлар қабул қилиб олганлигини тан
2
олинганлиги баён қилинганлиги кўрсатилганлигини, бироқ суд мажлисида
жавобгар вакили иштирок этмаганлигини, даъвогардан маҳсулотларни қабул
қилиб олинганлиги ҳақида кўрсатма берилмаганлигини, суд томонидан иш бир
томонлама даъвогарнинг важлари ва тақдим қилинган маълумотларига
асосланиб қарор қабул қилинганлигини, бироқ даъвогар томонидан даъво
талабини асословчи ҳисобварақ-фактура, транспорт юк хати ва бошқа
бухгалтерия ҳужжатлари судга тақдим қилинмаганлигини, маҳсулотнинг
қиймати топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида эмас, балки
ҳисобварақ-фактура асосида ҳисобга олинишини, бироқ даъвогар томонидан
мақбул далиллар тақдим қилинмаганлигини билдириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, тушунтиришларида унда баён қилинган важларни келтириб
ўтди ва судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, тушунтиришларида шикоят асоссиз эканлигини,
биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди
ва судлов ҳайъатидан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати маърузачи судьянинг маърузасини ҳамда ишда иштирок
этувчи
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги
тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс
ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга)
ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ўрталарида тузилган
маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар (етказиб берувчи) ҳамда жавобгар
(сотиб олувчи) ўртасида 2025 йил 24 февраль кунги 10-сонли маҳсулот етказиб
бериш тўғрисидаги шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга юк хатларга
асосан темир бетон таянчлар ва траверслар етказиб берилган бўлса-да, бироқ
жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу
етказиб берилган 454 048 000 сўмлик маҳсулотлар қиймати учун тўловлар
амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 454 048 000 сўм асосий қарз ва 90 809 600 ўм жаримани ундиришни
сўраган.
Фарғона шаҳар ИИБ 3-сон ИИБ профилактика инспекторининг 2025 йил
19 август кунги жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорига кўра,
“F rg’ n Sh ms F zi” МЧЖ раҳбари Д.Сулаймоновни кўрсатмаларида,
ҳақиқатдан ҳам 2025 йилнинг март ойида даъвогарни раҳбари билан келишиб,
ундан жами 380 дона бетон таянчлари ҳамда М-1 хамудларни шартнома
асосида сотиб олиб, ушбу таянчлар ҳамда боғловчиларни Сўх туманида
жойлашган Зангат ва Лембур қишлоқларига электр тармоқлари тортганлиги
ҳолатлари баён қилинган.
Шунингдек, биринчи инстанция судида иштирок этган жавобгар жамият
раҳбари ўз тушунтиришларида ҳақиқатдан ҳам жами 380 дона бетон таянчлари
ҳамда М-1 хамудларни шартнома асосида сотиб олганлигини билдирган.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга
солиш юзасидан маълумотномасига кўра, жавобгарга етказиб берилган
берилган 380 дона бетон таянчлари (380*1 008 000 = 383 040 000) ҳамда 20 дона
М-3 траверсларнинг (20*224 000 = 4 480 000) жами қиймати 387 520 000 сўмни
ташкил қилиши маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 387 520 000,01 сўм асосий қарзни ундириш, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга
келган.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
2.2-бандига мувофиқ, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ етказиб
берилган маҳсулотлар учун тўлов қийматининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
90 809 600 ўм жарима ундиришни сўраган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан жарима ундиришга ҳақли.
4
Биринчи инстанция суди томонидан ундирилиши сўралган жарима талаби
муҳокама қилиниб, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи
ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган 454 048 000 сўм қарздорликка
2025 йил 24 февралдан 2025 йил 30 август кунигача, яъни 188 кунга пеня
ҳисобланганлиги, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра
кечиктирилган тўлов қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
сўралганлиги аниқланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли қарори
2-бандининг иккинчи қисмига кўра, “Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари
шарт”
деб,
4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли”, деб тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасини қўллаб, юқоридаги
Пленум қарорининг қайд этилган тушунтиришларини инобатга олиб, жавобгар
манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши сўралган жарима миқдорини
камайтириб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 32 752 000 сўм миқдорида
жарима ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Гарчанд, жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисида иштирок этган
вакилининг берган тушунтиришларида даъвогар вакили томонидан ҳисобварақфактура, транспорт юк хати ва бошқа бухгалтерия ҳужжатлари судга тақдим
қилинмаганлигини,
маҳсулотнинг
қиймати
топшириш-қабул
қилиш
далолатномаси асосида эмас, балки ҳисобварақ-фактура асосида ҳисобга
олинишини,
даъвогар
томонидан
эса
мақбул
далиллар
тақдим
қилинмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати
жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмади.
Чунки, ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим
этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга
олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш
айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
522-сон Қарори иловаси билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида
электрон
шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланиш
тартиби
5
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни
тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари
орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат
ҳисобланади.
Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятида жавобгар вакили биринчи
инстанция судида иштирок этмаганлиги, жавобгар томонидан қарздорликни тан
олиш ҳақида тушунтириш берилмаганлиги важ қилиб келтирган бўлса-да,
бироқ судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмади.
Чунки, жавобгарнинг собиқ раҳбари Сулаймонов Даврон Абдурахмонович
томонидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
2025 йил 24 сентябрь кунги суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахс
вакилининг шахсга доир анкетаси тўлдирилган ва суд муҳокамасини 2025 йил
30 сентябрь куни соат 14-00 га қолдирилганлиги тўғрисидаги тилхатни
имзолаган.
Бинобарин, 2025 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида
юритилган баённомага нисбатан ишда иштирок этувчи шахслар ёзма
фикр-мулоҳазалар келиб тушмаган.
Қолаверса, жавобгарнинг собиқ раҳбари шартнома юзасидан товарларни
олганлиги ҳақида тушунтиришлар берганлигини даъвогар вакили ҳам
тасдиқлади ҳамда суриштирув органига жавобгар собиқ раҳбари томонидан
берилган тушунтириш хати нусхаси ҳам даъвогар вакили томонидан апелляция
инстанцияси судида тақдим этилган бўлиб, унда даъвогарнинг собиқ раҳбари
Д.Сулаймонов шартнома асосида даъвогардан маҳсулотларни қабул қилиб
олганлигини тан олган.
Жавобгар ишни биринчи инстанция судида кўриш мобайнида, шунингдек,
ишни кассация инстанциясида қайта кўриш чоғида унга нисбатан билдирган
даъво талабларига асос қилиб келтирган ҳолатларни асосли далиллар билан
исботлаб бера олмади. Юзага келган қарздорлик эса ишдаги ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
6
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Мазкур ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикояти беришда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб,
ундан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан
боғлиқ 4 650 240 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 297, 299, 300, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“F rg’ n Sh ms F zi” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати “F rg’ n
Sh ms F zi” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“F rg’ n Sh ms F zi” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 4 650 240 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б. Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Ф. Миров
М. Умматова