← Назад
Решение #2822079 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФК | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 416 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/21941-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Хамидовни
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “***************” ҲАЖ манфаатида жавобгар
“***************” АЖдан 8 500 000 000 сўм пул маблағларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси “***************” ҲАЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“***************” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 500 000 000 сўм пул маблағларини ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Аввалги суд мажлисида қатнашган жавобгар вакиллари даъвога
эътироз билдириб, депозитдан пуллар келиб тушмаганини, суднинг
ажримида янглиш тарзда “ўтказилган” деган жумла ёзилган бўлиши
мумкинлигини ва ажримда фуқароларга қайтарилиши белгиланган суммалар
тўлиқ қайтариб берилганлигини билдириб, кейинги суд мажлисида
қайтнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда тилхат асосида хабардор қилинганлиги сабабли, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд
бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларига қараганда, “***************” ҲАЖ ўзига тегишли
омборларда “***************” АЖга тегишли минерал ўғитларни сақлаш
учун қабул қилиб, уларни доимий сақлаб келган.
“***************” АЖга тегишли бўлган 3.2 минг тонна аммиакли
селитра минерал ўғити “***************” ҲАЖ томонидан ишлатиб
юборилган ва бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси томонидан жамиятга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида “***************” АЖга етказилган
зарарнинг умумий миқдори 19 607 590 039 сўмни ташкил қилиб, ундан 8,524
млрдлик зарар айнан “***************” ҲАЖ томонидан етказилган.
Тергов давомида “***************я” ҲАЖ томонидан етказилган
зарар тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси депозит
ҳисобрақамига ўтказиб берилган. Шунингдек, етказилган зарар (8,524 млрд
сўм) ва “***************” АЖ олдидаги мавжуд қарздорлик (5 762 400 000
сўм) ҳисобига “***************” ҲАЖнинг Бағдод туман филиали
марказий омбори ҳамда Қува туман филиали марказий омборлари
“***************” АЖга ўтказиб берилган.
“***************” ҲАЖ томонидан зарарни қоплаш мақсадида 2022
йил 16 май кунги 01-02/283-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасига
асосан “***************” ҲАЖ тегишли бўлган Фарғона вилояти, Қува
тумани, М.Хасанов МФЙ, Тараннум кўчаси, 17-уйда жойлашган, кадастр
рақами 15:06:01:01:02:1523 бўлган ер участкаси 9 537 954 461 сўмга, 2022
йил 16 май кунги 01-02/284-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасига
асосан “***************” ҲАЖ тегишли бўлган Фарғона вилояти, Боғдод
тумани, Ўзбекистон МФЙ, Орзу кўчаси, 45-уйда жойлашган, кадастр рақами
15:01:01:01:01:0208 бўлган ер участкаси 5 573 525 166 сўмга баҳоланиб, жами
15 111 400 000 сўмга “***************” АЖ ҳисобига ўтказилган ва ортиқча
тўловлар жамиятга қайтарилган.
Фарғона вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 август кунги ажримига кўра,
“***************” ҲАЖ ходимлари ва бошқа шахслар “***************”
АЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, сақлов учун топширилган минерал
ўғитларларнинг сақловдалиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, ушбу минерал
ўғитларни турли хўжалик юритувчи субъектларга бериб юбориб, растрата
йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган. Ўзлаштирилган ва
растрата қилинган мол-мулклар бўйича умумий зарар миқдори
19 607 590 039 сўмни ташкил қилиб, судланганлар томонидан дастлабки
тергов ва суд муҳокамаси давомида 9 054 995 734 сўм маблағлар моддий
зарарни қоплаш мақсадида тергов органи депозит рақамига топширилган.
Суднинг ажримида судланганлар томонидан етказилган моддий зарарни
қоплаш мақсадида топширилган 9 054 995 734 сўм “***************” АЖ
фойдасига ўтказилсин деб белгиланган.
Фарғона вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси мазкур жиноий иш бўйича 2023 йил 4 август куни
ажрим қабул қилиб, ушбу ажрим билан биринчи инстанция судининг хукми
қисман ўзгартирилиб, судланганлар томонидан етказилган моддий зарарни
қоплаш мақсадида топширилиб, “***************” АЖ фойдасига
ўтказилган 9 054 995 734 сўмнинг 195 166 195 сўми судланган Э.Сатторовга,
973 813 805 сўми Ш.Абдубанноповга қайтарилсин деб белгиланган.
Судга тақдим қилинган 29.09.2022 йилдаги 3403-сонли тўлов
ҳужжатига кўра, МИБ Яшнабод бўлими ҳисобидан “***************” АЖ
ҳисобига 7 480 590 639 сўм пуллар ўтказиб берилган.
Якунда, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга етказилган моддий зарар мулкларни ўтказиш йўли билан
қоплангани, депозитга тўланган пуллар ҳам жавобгарга ўтказиб берилгани,
пуллар ўтказилганлиги тўғрисида жиноий иш ҳужжатларидан олинган тўлов
топшириқномасини тақдим қилиб, натижада етказилган зарар учун икки
мартадан тўлов амалга оширилиб қолганини, ушбу суммаларни қайтаришни
сўраб жавобгарга бир неча маротаба мурожаатлар қилганига қарамасдан,
жавобгар томонидан ушбу суммалар даъвогарга қайтарилмаганлиги сабабли
ушбу суммаларни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 14-моддасида зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг
бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши ҳамда агар қонун ёки
шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага
маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий
суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа
ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда
иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар
бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган
ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва
улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд
учун мажбурийдир.
ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Суд, жавобгарнинг депозитдан пуллар келиб тушмагани, суднинг
ажримида янглиш тарзда “ўтказилган” деган жумла ёзилган бўлиши
мумкинлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Биринчидан, иш
ҳужжатларида 29.09.2022 йилдаги 3403-сонли тўлов ҳужжати мавжуд.
Иккинчидан, гарчи ушбу тўлов ҳужжатида 7 480 590 639 сўм пуллар
ўтказиб берилгани акс этган бўлсада, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган
Фарғона вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг мазкур жиноий иш бўйича 2023 йил 4 август кунги
ажримида ушбу суммалар тўлиқ ўтказилган деб кўрсатилган ва ушбу ажрим
бугунги кунда қонуний кучида.
Учинчидан, жавобгар вакиллари ўз кўрсатмаларида, Фарғона вилоят
суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2023 йил 4 август кунги ажримида кўрсатилган судланганлар томонидан
етказилган
моддий
зарарни
қоплаш
мақсадида
топширилиб,
“***************” АЖ фойдасига ўтказилган 9 054 995 734 сўмнинг
195 166 195
сўми
судланган
Э.Сатторовга,
973 813 805
сўми
Ш.Абдубанноповга қайтарилсин деб белгиланган қисми бўйича пул
маблағлари фуқароларга қайтарилганлиги тасдиқлаган.
Юқорида баён қилинганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 8 500 000 000 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига
кўра,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
8 500 000 000 сўм пул маблағлари ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини,
Республика бюджетига 170 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
“***************”
ҲАЖ
фойдасига
жавобгар
“***************” АЖ ҳисобидан 8 500 000 000 сўм пул маблағлари ва
тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***************” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига
170 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
(хулоса қисми)
4-1501-2502/21941-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Хамидовни
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “***************” ҲАЖ манфаатида жавобгар
“***************” АЖдан 8 500 000 000 сўм пул маблағларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
“***************”
ҲАЖ
фойдасига
жавобгар
“***************” АЖ ҳисобидан 8 500 000 000 сўм пул маблағлари ва
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***************” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига
170 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С.Махмудова