Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22416 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ff36dfd1-440f-41a5-831c-09964fa6da86 Claim ID PDF Hash c5fb5ad5a9f60138... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
онунини 144-моддаси онунини 144 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 065 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь 4-1501-2502/22416-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд бошқарувчи А.Абдураззоқов, жавобгар вакили З.Ахмедова (ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “**********************” масъулияти чекланган жамиятидан 149 999 800 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “**********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 149 999 800 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан талабномага жавоб берилмагани, ўтказилган суммада жавобгар ташкилотни номи кўрсатилмагани сабабли, судга даъво аризаси киритганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, судга тўлов топшириқномаси тақдим қилиб, жавобгар томонидан 150 000 000 сўм асосий қарз тўланганини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суднинг 2025 йил 15 май кунги 4-1503-2501/2285-сонли ҳал қилув қарори билан “**********************” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси А.Абдуразаков тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини 144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган. Тугатиш бошқарувчи томонидан банкрот ташкилотни банк айланмалари ўрганилганида “**********************” масъулияти чекланган жамияти томонидан “**********************” масъулияти чекланган жамиятига жами 594 431 800 сўмлик текстил маҳсулотлари етказиб берилгани, ушбу маҳсулотлар учун 444 432 000 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, қолган 149 999 800 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларни асос қилиб суд тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси киритган. Судда аниқланган ҳолатлар бўйича низо махсулот етказиб бериш шартномавий муносабатлардан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарларни олувчиларга жўнатиш тўғрисида сотиб олувчининг сотувчига кўрсатмалар бериш ҳуқуқи (жўнатиш разнарядкаси) назарда тутилган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи товарларни жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган олувчиларга жўнатади (топширади). Жўнатиш разнарядкасининг мазмуни ва уни сотиб олувчи томонидан маҳсулот етказиб берувчига юбориш муддати маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланади. Агар жўнатиш разнарядкасини юбориш муддати шартномада назарда тутилган бўлмаса, у маҳсулот етказиб берувчига маҳсулот етказиб бериш даври бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборилиши лозим. Сотиб олувчининг белгиланган муддатда жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслиги маҳсулот етказиб берувчига ё маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортиш, ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берувчи жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслик туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 442-моддасига кўра товарларни олиб бориб бериш етказиб бер вчи томонидан ларни маҳс лот етказиб бериш шартномасида назарда т тилган транспортда ва нда белгиланган шартларда жўнатиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Ушб модданинг иккинчи қисмига кўра маҳс лот етказиб бериш шартномасида олиб бориб бериш қайси транспорт т рида ёки қандай шартларда амалга оширилиши белгиланган бўлмаса, олиб бориб бер вчи транспорт т рини танлаш ёки товарни олиб бориб бериш шартларини белгилаш ҳ қ қига эга бўлади, башарти қон нчиликдан, мажб риятнинг моҳияти ёки иш м омаласи одатларидан бошқача тартиб англашилмаса, деб белгиланган. Суд мажлисида жавобгар вакили томонидан 2024 йил 09 февраль кунги 3-сонли даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамиятига 150 000 000 сўм ўтказилганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномаси тақдим қилинди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан 149 999 800 сўм ундириш талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъвогардан Республика бюджетига 2 999 996 сўм миқдорида давлат божини ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Бинобарин, суд ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамиятидан 2 999 996 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С. Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь 4-1501-2502/22416-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд бошқарувчи А.Абдураззоқов, жавобгар вакили З.Ахмедова (ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “**********************” масъулияти чекланган жамиятидан 149 999 800 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамиятидан 2 999 996 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С.Махмудова