Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/10740 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dd89289b-1d02-4fa2-9b37-d108af865590 Claim ID PDF Hash 901b264d27d3cd22... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
Текст решения 5 482 символов
4-1505-2501/10740-сонли иш ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар *******нинг жавобгар “*******” фермер хўжалигига нисбатан даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 27 февралдаги 177-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили А.Тажиматов (ишончнома асосида), Риштон туман фермерлар кенгаши вакили К.Урмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*******” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 27 февралдаги 177-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномасини бекор қилишни сўраган. Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Кенгаш вакили ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди Суд, мавжуд далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Даъво аризасига илова этилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномасини 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарни тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш бўйича 2025 йил 7 ноябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилган бўлиб, даъвогар томонидан даъво аризаси судга 2025 йил 19 декабрь куни киритилган. Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво аризаси тақдим этишда, тарафлар ўртасида тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномасининг 20-бандида белгиланган шартларга риоя қилмасдан, жавобгарни шартномани бекор қилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилганидан уч ой муддат ўтмасдан, даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 3-банди, саккизинчи кичик бандининг иккинчи хатбошисига кўра, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 170-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ******* томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. тўланган Даъвогар ******* ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев