← Назад
Решение #2822099 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 811 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/22959-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлар
вакиллари
иштирок
этмаган
ҳолда,
даъвогар
**************************нинг жавобгар «**************************»
хусусий корхонасидан 3 019 588 сўм ажратма ва суд харажатлари ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
************************** (бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«**************************» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 019 588 сўм ажратма ва суд харажатлари
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади.
Даъвогар ва жавобгарнинг юридик манзилига юборилган суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида юборилган суд ажрими почта алоқаси томонидан
даъвогар ва жавобгарнинг юридик манзилига етказиб берилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб
ишни даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб
топди.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2025 йил 27 июнь кунги
200272189-сонли оммавий офертасига асосан Фарғона шаҳар, Кўприк хўжалиги
кичик саноат зонаси ҳудуди 16,17-лотларда мебель маҳсулотлари ишлаб
чиқариш цехлари бино-иншоотларини қурилиши объектида қурилиш-монтаж
ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини
текширувини амалга ошириш учун инспекциядан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
Қарори 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга
оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга
ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона
миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
28 майдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда – Регламент деб
юритилади) 7-бандига кўра, хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат
хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (бундан буён
матнда - ЯИДХП деб юритилади) давлат хизматидан электрон шаклда
фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 369-моддасининг иккинчи бандига кўра,
шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган
шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган
шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган
таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади.
Регламентнинг 8-бандида, хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат
этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция
томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта билан
таништиради. Хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг давлат
хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг
хабарномани электрон шаклда тўлдиради. Хабарнома юборувчилар ЯИДХП
орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар
ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентга мувофиқ шакл бўйича
хабарномани электрон шаклда тўлдиради.
Мазкур қонун талабларига кўра, қурилиш-монтаж ишлари устидан амалга
ошириладиган назорат учун даъвогарга тўланадиган ажратма суммаси
3 019 588 сўм эканлиги белгиланган.
Регламентнинг 15-бандига кўра, хабарнома юборувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган
муддатда тўлаши шарт.
Бироқ, жавобгар инвойсда кўрсатилган суммани (ажратмани) белгиланган
муддатда тўламаган.
Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 3 019 588 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаш учун
жавобгарга 2025 йил 17 сентябрь куни 01-10/2939-сонли талабнома юборилган,
аммо талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд солиштирма далолатнома, хабарнома,
талабнома ва бошқа ишга алоқадор дилиллар билан ўз тасдиғини топади.
Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-
мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Фуқаролик кодексининг 237-моддасида, мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
3 019 588 сўм ажратмани ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли ҳисоблайди
ва қаноатлантиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бу ҳолатда суд, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 3 019 588 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**************************
фойдасига
жавобгар
«**************************» хусусий корхонаси ҳисобидан 3 019 588 сўм
асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/22959-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлар
вакиллари
иштирок
этмаган
ҳолда,
даъвогар
**************************нинг жавобгар «**************************»
хусусий корхонасидан 3 019 588 сўм ажратма ва суд харажатлари ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**************************
фойдасига
жавобгар
«**************************» хусусий корхонаси ҳисобидан 3 019 588 сўм
асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
С.Махмудова