Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2501/11541 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3a47315-0704-4a86-a6c1-825e7e0e5139 Claim ID PDF Hash a406554a074e0b4b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 57-моддаси онуни 57 law
Текст решения 5 233 символов
4-1502-2501/11541-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 14-январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Х.Баходиров (ишончнома асосида), қарздор вакиллари М.Абдуллаев, Т.Лапасов (ишончномалар асосида), муваққат бошқарувчи С.Минаваровларнинг иштирокида, кредитор “Даъвогар номи” АЖнинг қарздор “Жавобгар номи” АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида видеоконференцалоқа режимида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Даъвогар номи” АЖ (кейинги матнларда кредитор деб номланади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жавобгар номи” АЖ (кейинги матнларда қарздор деб номланади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили, иш бўйича иш юритиш тугатилмаслигини, ариза рад қилинган бўлса яна ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини, апелляция инстанцияси судининг қарори устидан шикоят бериш унинг ҳуқуқи эканлигини, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 57-моддаси талаби бўйича иш умумий тартибда кўриб чиқилиши лозимлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Қарздор вакили Т.Лапасов суд мажлисида, аризачи айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича ариза билан мурожаат қилганлигини, 2023 йилда шу талаб билан судга мурожаат қилганлигини, 2023 йилдаги аризасини фақат санаси ва рақамини ўзгартириб 2025 йилда қайтадан мурожаат қилганлигини, аризачининг ушбу аризаси Қўқон туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб рад қилинганлигини, апелляция инстанция судида ҳам қарздорни банкрот деб топиш рад қилинганлигини, қарор қонуний кучда эканлигини, апелляция инстанциясининг қарори устидан шикоят берилмаганлигини билдириб, суддан ИПКнинг 110моддаси 2-бандига асосан иш юритишдан тугатишни сўради. Муваққат бошқарувчиси суд мажлисида, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор 24.11.2025 йил куни 11/25сонли ариза билан судга мурожаат қилиб, “Жавобгар номи” АЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Шунингдек, кредитор айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича 29.08.2023 йил куни 79/08-сонли ариза билан мурожаат қилганлиги, кредиторнинг 29.08.2023 йил кунги аризаси Қўқон туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, 01.11.2023 йил кунги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад қилинганлиги аниқланди. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб берилган кредитор “Даъвогар номи” АЖнинг апелляция шикояти Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 12.02.2024 йил кунги қарори билан даъвогар “Даъвогар номи” АЖнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 01.11.2023 йил кунги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвогар “Даъвогар номи” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилмасдан, қарздорни банкрот деб топиш рад қилинган. Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 февраль кунги қарори устидан шикоят берилмаган. Ҳозирги кунда, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 февраль кунги қарори қонуний кучда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110моддасининг 2-бандида, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади. “Даъвогар номи” АЖнинг Қўқон туманлараро иқтисодий судига 2023 йил 29 август куни 79/-08-сонли аризаси бўйича қонуний кучга кирган суднинг қарори маужуд бўлган бўлсада, 29.10.2025 йил куни 10/-19-сонли ариза билан айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича қайтадан судга мурожаат қилган. Юқоридагиларга кўра, суд мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, кредитор ҳисобидан Олий суднинг депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 166, 195моддасини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Кредитор “Даъвогар номи” АЖнинг аризаси бўйича қўзғатилган 4-15022501/11541-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўланган 1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати кредитор “Даъвогар номи” АЖ зиммасида қолдирилсин. Кредитор “Даъвогар номи” АЖ ҳисобидан Олий суднинг депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Г.Холматова