Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/21653 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый F rg n gr Unit
Source ID 9cece27d-09a9-4280-bac1-27d5314a278a Claim ID PDF Hash 9c3bdb5798a805b0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Ер кодексининг 16-моддаси Ер кодекси 16 code_article
Ер кодекси 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
Ер кодекси 20-моддаси Ер кодекси 20 code_article
Ер кодексининг 31-моддаси Ер кодекси 31 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Текст решения 23 982 символов
4-1501-2503/21653-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ф.Мировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “F rg n gr Unit” масъулияти чекланган жамиятига ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган апелляция шикояти ва Фарғона шаҳар прокурори томонидан келтирилган апелляция протести асосида ишни даъвогар вакиллари М.Топволдиев, А.Рашидов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Умаров (жавобгар раҳбари) ва Р.Хамидов (ишончнома асосида), Давлат Кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси вакили Х.Отажонов, Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси вакили А.Эрқўзиев (ишончнома асосида), Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Шомуродовларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “F rg n gr Unit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга ажратиб берилган 12-контурдаги 3,5 гектар ер майдонини олиб қўйишни ва мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга Давлат Кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ходими мутахассис сифатида жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатилган. 2 Даъвогар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ер қонунчилиги бўйича ҳоким қарорида кўрсатилган 3,5 гектар ер майдонига қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарда ҳуқуқ тўлиқ вужудга келмаган деб қонунчилик ҳужжатини нотўғри талқин этиб, иш учун аҳамиятли ҳуқуқ нормаларини тўлиқ ўрганиб чиқмасдан туриб даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида адолатсиз хулосага келганлиги, ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сон қарори билан 1-иловага мувофиқ тасдиқланган (1-илова 2018 йил 29 декабрга қадар амалда бўлган) “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг белгиланган тартибда ваколатланган вакиллари тегишли давлат ҳокимияти органларининг қарори ёки бошқа асослар бўйича ер участкаси олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида ер участкасининг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари лозимлиги белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан унга ажратиб берилган 3,5 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ваколатли органга бир ойлик муддатда ариза берилмаганлиги, бу ҳолатда эса суд томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжати қўлланилмаганлиги, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжати нотўғри қўлланилганлиги ҳақидаги важлар келтирилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан Фарғона шаҳар прокурори томонидан келтирилган апелляция протестида биринчи инстанция суди ҳоким қарорида кўрсатилган 3,5 гектар ер майдонига қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарда эгалик ҳуқуқи тўлиқ вужудга келмаган деб, нотўғри хулосага келганлиги, жавобгар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилиб, ҳоким қарори билан ажратиб берилган 3,5 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ваколатли органга бир ойлик муддатда ариза берилмаганлиги, суд томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжати қўлланилмаганлиги, қонунчилик ҳужжати нотўғри талқин қилинганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, суд ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, шошмашошарлик билан даъвони қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақидаги важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида апелляция шикояти ва апелляция протестини қувватлаб, берган тушунтиришларида апелляция шикоятида баён қилинган важларни келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини ва апелляция протестини қаноатлантиришни сўради. 3 Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция протестини ва даъвогарнинг апелляция шикоятини қувватлаб, протест ва шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг апелляция шикоятига ва прокурорнинг апелляция протестига нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришларида даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини, ер майдонлари ўз вақтида ажратиб берилмаганлигини, ер участкаси чегаралари белгилаб берилмаганлигини, қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари 3,5 гектар майдон учун тайёрланганлигини, лекин амалда 2,4 гектар майдон ажратиб берилганлигини, шу боис лойиҳа бўйича қурилиш ишларини бошлаш имкони бўлмаганлигини, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини ва апелляция протестини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахс Давлат Кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси вакили суд мажлисида апелляция шикоятида келтирилган ҳолатларни тасдиқлаб, ҳоким қарори билан жавобгарга 3,5 гектар ер майдони ажратиб берилганлигини, шундан жавобгарнинг мурожаатига асосан 2024 йил 19 июнда 2,4 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, жавобгар бунга қадар ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб мурожаат қилмаганлигини, шу боисдан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишга жалб қилинган мутахассис Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ходими суд мажлисида берган тушунтиришида ҳоким қарори билан жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонида жавобгар томонидан чорвачилик фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва амалга ошириш учун ўша вақтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмаганлиги, ҳоким қарорининг ўзи етарли бўлганлигини, жавобгарга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари ва мутахассиснинг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида ва апелляция протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикояти ва апелляция протестини қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Иш материалларидан аниқланишича, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февралдаги 169-сонли қарорига асосан жавобгарга Фарғона шаҳар Ёруғлик кўчасида жойлашган, шаҳар захирасида бўлган бўш ер майдонида 4 чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш ва атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 3,5 гектар ер майдони ажратиб берилган. Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ва 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли Қарорлари ижроси юзасидан Фарғона шаҳрида махсус ваколатли органлар билан ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати амалга оширилган. Ўрганиш давомида жавобгарга чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш учун 3,5 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлсада, ушбу ер участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги, ер майдонидан оқилона фойдаланилмасдан 3,5 гектар ер майдони ташландиқ ҳолатга келтирилиб, қаровсиз қолдирилганлиги, мақсадсиз фойдаланилаётганлиги, натижада Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 10-бандлари талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил 27 октябрь куни далолатнома расмийлаштирилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан жавобгарга 2025 йил 4 ноябрь кунги 01-07/663-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2024 йилда ўтказилган ўрганиш мобайнида ҳам жавобгарга ажратилган 3,5 гектар ер майдонидан жавобгар мақсадли фойдаланмасдан ташландиқ ҳолатга келтириб қўйганлик ҳолатлари аниқланиб, жавобгарга 2024 йил 31 июль кунги 07/01/024-120-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобгар огоҳлантирилгандан кейин ҳам унга ажратилган 3,5 гектар ер участкасида қурилиш ишларини бошламаган, ер участкасидан оқилона фойдаланмасдан қаровсиз қолдирган. Жавобгар огоҳлантирилганидан кейин Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими Фарғона шаҳар ҳокимига жавобгарнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш ва мазкур ер майдонини шаҳар ҳокимлиги захира ерлари фондига қайтариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш ҳақида тақдимномалар киритган. Даъвогарнинг 2025 йил 4 ноябрь кунги 1642-01-22-сонли огоҳлантириш хати билан жавобгар шу вақтга қадар ажратилган ер майдонидан бир неча йиллардан буён оқилона ва самарали фойдаланмаганлиги учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида огоҳлантирилган. 5 Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаблари билан судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер кодексининг 16-моддасига мувофиқ, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади. Жавобгарга 3,5 гектар ер майдони 2018 йилда чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш ва атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш учун ажратиб берилган. Бироқ, жавобгар ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан, мақсадсиз фойдаланиб, етти йил мобайнида қурилиш ишларини амалга оширмаган, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февралдаги 169-сонли қарорида белгиланган талабларни бажармаган. Бу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар, хусусан 2025 йил 27 октябрь кунги ердан мақсадли фойдаланилиши устидан амалга оширилган давлат назорати натижалари бўйича тузилган далолатнома, огоҳлантириш хатлари, ер майдони жойлашган жойдан олинган фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар билан исботланган. Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; 7-бандига асосан, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда; 10-бандига мувофиқ эса, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ер кодекси 20-моддасининг учинчи қисмига биноан, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган. Жавобгарга 3,5 гектар гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 2018 йилда ажратиб берилган бўлсада, шундан 2,4 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ 2024 йилда давлат рўйхатига олиниб, қолган 1,1 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан 6 ўтказилмаган. Бу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар, хусусан 2025 йил 27 октябрь кунги далолатнома, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг 2024 йил 20 июндаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги R-F RS13100465-сонли давлат реестридан кўчирма ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Қонунчиликда эса, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган. Демак, бу ҳолатда жавобгарда унга ажратиб берилган ер майдонидан 1,1 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 24-бандида бу тоифадаги ишларни кўришда судлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат (ҳоким қарори, савдо баённомаси, шартномаси ва бошқалар) тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганлигини текширишлари лозимлиги; агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага келмаганлиги асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиб, ер участкасини олиб қўйиш талабини қаноатлантириши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Таъкидлаб ўтилган қонунчилик талабларига, шунингдек ушбу Пленум қарори тушунтиришларига асосан, даъвогарнинг жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонини (ер участкасини) олиб қўйиш талаби асослидир. Шунинг учун бу даъво талаби қаноатлантирилиши лозим. Жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер участкасидан 2,4 гектар қисмига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олиниб, қолган 1,1 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли жавобгарда ушбу 1,1 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келмаган. Шу сабабдан даъвогарнинг жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, 2,4 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши ва талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиши керак. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ҳоким қарори билан жавобгарга 3,5 гектар ер майдони чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш ва атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш учун ажратиб берилиши кўрсатилган бўлсада, лекин ушбу ер майдони амалда жавобгарга ажратиб берилмаганлиги, жавобгарга фақатгина 2,4 гектар ер майдони Давлат кадастрлари палатасининг 2024 йил 20 июндаги R-F RS13100465-сонли 7 давлат реестридан кўчирмасига асосан тегишли ҳисобланиши, суд даъвогарнинг жавобгар қурилиш ишларини бажармаган деган важлари билан келишмаслиги, чунки ҳоким қарорида кўрсатилган 3,5 гектар ер майдонига қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарда ҳуқуқ тўлиқ вужудга келмаганлиги, ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган вазифалар лозим даражада бажарилмасдан, ҳоким қарори асосида фақатгина 2,4 гектар ер участкаси ажратиб берилганлиги, бу натижада жавобгар томонидан лойиҳада кўрсатилган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кечиктирилишига сабаб бўлганлиги, жавобгарда 3,5 гектар ер участкасига нисбатан ҳуқуқ тўлиқ вужудга келмаганлиги, ушбу ер участкасининг фақатгина 2,4 гектар қисмига нисбатан ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган сана 2024 йил 20 июндан бошлаб вужудга келганлиги, ушбу ҳолатлар бўйича даъвогарга келгусида жавобгар ер участкасидан (ҳуқуқ вужудга келган давр 2024 йил 20 июндан бошлаб) икки йил мобайнида фойдаланилмаганлиги ҳолатлари бўйича қайта судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмаслигини кўрсатиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этган бўлсада, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг бу хулосалари билан келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сон қарори (2023 йил 31 октябрдан ўз кучини йўқотган) билан 1-иловага мувофиқ тасдиқланган (1-илова 2018 йил 29 декабрга қадар амалда бўлган) “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг белгиланган тартибда ваколатланган вакиллари тегишли давлат ҳокимияти органларининг қарори ёки бошқа асослар бўйича ер участкаси олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида ер участкасининг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари лозимлиги белгиланган. Лекин жавобгар томонидан унга ажратиб берилган 3,5 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ваколатли органга бир ойлик муддатда ариза берилмаган. Шунингдек, ишга жалб қилинган мутахассиснинг суд мажлисида берган тушунтиришига кўра, ҳоким қарори билан жавобгарга ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонида жавобгар томонидан чорвачилик фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлаткич бинолари қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва амалга ошириш учун ўша вақтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмаган, балки ҳоким қарорининг ўзи етарли бўлган. Демак, жавобгарнинг қурилиш ишларини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи ҳеч қандай омиллар мавжуд бўлмаган. 8 Шу сабабдан, жавобгар келтирган ер майдонлари ўз вақтида ажратиб берилмаганлиги, ер участкаси чегаралари белгилаб берилмаганлиги, қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари 3,5 гектар майдон учун тайёрланганлиги, лекин амалда 2,4 гектар майдон ажратиб берилганлиги, шу боис лойиҳа бўйича қурилиш ишларини бошлаш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги важлар жавобгарга 2018 йилда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан, етти йил мобайнида лойиҳада назарда тутилган ишларни амалга оширмаслигига асос бўла олмайди. Негаки, жавобгар қонунчилик талабига кўра ер участкасидан икки йил мобайнида оқилона фойдаланилиши ва лойиҳада белгиланган ишларни амалга ошириши зарур эди. Зеро, Ер кодексининг 36-моддасида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Қайд этиб ўтилган ҳолатлар биринчи инстанция судининг даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун келтирган асослари нотўғри эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Бироқ, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики биринчи инстанция суди томонидан мазкур иқтисодий ишни кўришда ва даъво талабларини муҳокама қилиб, даъво бўйича қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган, уларга атрофлича қонуний баҳо берилмаган, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Натижада даъвони рад этиш ҳақида барвақт хулосага келиниб, нотўғри қарор қабул қилинган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикояти ва апелляция протестини қаноатлантириш, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги тўхтамга келди. 9 Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, ундан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 8 240 000 сўм давлат божи, даъвогарнинг фойдасига даъво аризаси беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, апелляция шикояти беришда тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 4 202 400 сўм ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси, Ер кодексининг 16, 36, 38-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Фарғона шаҳар ҳокимлигининг апелляция шикояти ва Фарғона шаҳар прокурорининг апелляция протести қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Фарғона шаҳар ҳокимлигининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “F rg n gr Unit” масъулияти чекланган жамиятига ажратиб берилган 12-контурдаги 3,5 гектар ер майдони олиб қўйилсин ва 2,4 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “F rg n gr Unit” масъулияти чекланган жамиятидан: республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 8 240 000 сўм давлат божи; Фарғона шаҳар ҳокимлиги фойдасига даъво аризаси беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати, апелляция шикояти беришда тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 4 202 400 сўм ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи инстанция суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф. Миров Ҳайъат аъзолари Б. Мамадалиев М. Умаров