Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/18965 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый St r Wind ws Gr u
Source ID d82cab9b-7bc2-4552-acf1-8684c8f12526 Claim ID PDF Hash 6748c7d4694182f6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения 13 421 символов
4-1501-2501/18965-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар “St r Wind ws Gr u ” масъулияти чекланган жамиятидан 400 039 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар вакили Ж.Жўраев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида), Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Шомуродовларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “St r Wind ws Gr u ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 400 039 000 сўм (зарар) компенсация тўловининг 95 фоизини республика бюджетига, 5 фоизини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси ва Қувасой шаҳар ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 400 039 000 сўм (95 фоизи республика бюджетига ҳамда 5 фоизи 2 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига) компенсация тўлови (зарар) ундирилиши белгиланган, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган. Ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдосаноат палатаси ҳудудий бошқармаси деб юритилади) жавобгар манфаатида апелляция шикояти берган ва шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги Ф-106-сонли “Фарғона вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган айрим ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида”ги Фармойишининг 2-банди ижроси вақтида таъминланмаганлиги, аукцион савдоларидан олдин ҳам, савдо баённомаларида ҳам, “Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция” билан тузилган ижара шартномасида ҳам нобудгарчилик масаласи умуман келтириб ўтилмаганлиги ҳақидаги важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва жавобгарга нисбатан нобудгарчилик учун белгиланган 400 039 000 сўмлик компенсация тўловини асоссиз деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ва ишга жалб қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ва судлов ҳайъатидан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз киритилганлигини, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга 3 муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш материалларидан кўринишича, жавобгар Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, Пакана МФЙ ҳудудидан “El ktr n- nl n uksi nl rni t shkil tish m rk zi” давлат унитар корхонасининг 2024 йил 19 февраль кунги “El ktr nnl n uksi n n tij l ri t ‘g‘risid ”gi YU-1015853-сонли, YU-1015849-сонли, YU-1015854-сонли, YU-1015852-сонли, YU-1015850-сонли, YU-1015845-сонли, YU-1015842-сонли, YU-1015847-сонли баённомалари билан умумий ер майдони 0,7326 га ер участкалари ғолиби бўлган. Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Қувасой шаҳар филиалининг 2025 йил 28 октябрь кунги 02-07/1091-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар Қувасой шаҳар, Пакана МФЙ, А.Икромов массиви, қишлоқ хўжалиги харитасининг 382-қисман контурида жойлашганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Фарғона вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган айрим ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида”ги Ф-106-сонли Фармойишининг 1-бандига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 424,9 гектар суғориладиган ер участкаларини 1-иловага мувофиқ, ер фондининг бошқа тоифаларига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган. Ушбу Фармойишнинг 1-иловасига мувофиқ, суғориладиган жами 19,0 га ер майдони ичида, жавобгарга ажратилган Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, Пакана МФЙ ҳудудидаги, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги, 382-контуридаги тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 38,2 баллга тенг бўлган 0,7326 гектар суғориладиган ер майдони ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган. “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ “Фарвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги 106-сонли Фармойиши билан Қувасой шаҳар ва Фарғона туманида ер фондининг бошқа ер фонди тоифасига ўтказилган ер майдонларига ҳисобланган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқарилиши нобудгарчилик маблағларини ҳисоблаш (жадвали) маълумотномасига кўра, жавобгар тўлаб бериши учун 400 039 000 сўм зарар ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш 4 тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 17-бандининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади. Низомнинг 21-бандида белгиланишича, ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади: суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади. Низомнинг 22-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди. Юқоридагиларга асосланиб, даъвогар жавобгардан 400 039 000 сўм (зарар) компенсация тўловининг 95 фоизини республика бюджетига, 5 фоизини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ундириш тўғрисидаги талаб билан судга даъво аризаси киритган. 5 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари талабларига асосан, даъвогарнинг жавобгардан 400 039 000 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талаби асослидир. Шу боис бу талаб қаноатлантирилиши керак. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 400 039 000 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқилган, тарафларнинг келтирган важлари муҳокама қилиниб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган. Шунинг учун апелляция шикоятида келтирилган барча важлар асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта кўриш билан боғлиқ 4 000 390 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. 6 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати “St r Wind ws Gr u ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. “St r Wind ws Gr u ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 000 390 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б. Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умаров