Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9332 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0d33b23f-7cf6-4941-b563-99a475b2e4fe Claim ID PDF Hash b0d69d8becde2653... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 611 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, аризачи “*****” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар “*****” фермер хўжалигига нисбатан молиявий жарима санкциясини қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар рахбари *****, Бухоро туман “*****” давлат муассасаси мутахассиси ***** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “*****” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 7.725.000 сўм молиявий жарима қўлашни сўраган. Суднинг 2026 йил *****ажримига асосан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро туман “*****” жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар рахбари ариза талабини тан олиб, жарима миқдорини камайтиришни сўради. Учинчи шахс вакили Б.Асадов Бухоро туман “***** давлат муассасасида ишлашини, жавобгарга тегишли экин экилган ер майдонларида сув ва сувдан фойдаланиш юзасидан текшириш ўтказилганлигини ва текшириш натижасига кўра жавобгар томонидан экилган *****гектар шоли экини ер майдони учун жами ***** сув сарфланганлигини маълум қилди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафларнинг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан 2025 йил *****сонли буйруқ ва тегишли дастур асосида жавобгарнинг фаолиятида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати текширилган. Текшириш ўтказиш тартиби ва муддатлари бузилмаган. Текширишда жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун *****гектар ер майдонига рухсатсиз режалаштирилмаган шоли экини экиб ва бунинг учун сув истеъмоли бўйича шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан ҳудуддаги “Корякин” каналидан ***** м3 миқдордаги оқар сувдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 14 октябрь куни далолатнома тузилган ва мазкур далолатнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда, хусусан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Жавобгар томонидан ***** м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги текшириш далолатномаси, Бухоро туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг маълумоти, хулосаси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, огоҳлантириш хати, жавобгар раҳбарининг тушунтириш хати, аризачи ва учинчи шахс вакилининг тушунтиришлари ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Шунга кўра аризачи томонидан жавобгарга нисбатан Низомнинг 60-бандига мувофиқ аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан сув миқдорига нисбатан ***** (ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи) ***** сўм жарима тўғри ҳисобланган ва мазкур жаримани ўн кунлик муддатда ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2025 йил *****-сонли талабнома юборилган, бироқ жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Демак, ариза талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан аризачи фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, мазкур тоифадаги ишлар юзасидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192, 215-217, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан 3 тасдиқланган “*****”ги Низомнинг 60-бандига асосан 7.725.000 сўм жарима санкцияси қўлланилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати аризачи “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья *****