Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/7311 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси
Source ID 503db973-4588-48ab-9ad8-716d6e2e0fdf Claim ID PDF Hash 8d8975e080cf545b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения 8 088 символов
4-1503-2501/7311-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматовнинг қатнашувида, тарафлар иштирокисиз, даъвогар “---------------” АЖ, жавобгар ---------------ҳисобидан 16102710 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан кўринишича, “---------------” АЖнинг Ўзбекистон туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси ўртасида 2025 йил 26 март кунида 430107-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар “---------------” АЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб --------------ҳисобидан 16102710 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ҳамда учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни ва учинчи шахсларни иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида прокурор даъво бўйича ўз фикрини баён этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 9 январь кунги суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, жавобгар асосий қарзларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини, бу ҳақда тегишли маълумот тақдим этиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. 2025 йил 9 январь кунги суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия боқармаси вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўткаганлигини ғазначилик хизматидан маълумот олиш мақсадга мувофиқлигини, ғазначиликдан рўйхатдан ўтган бўлса, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд, прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича тарафлар ўртасида 2025 йил 26 март кунида 430107-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Гарчанд Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили суд мажлисига келмаган бўлса-да, бошқарманинг судга киритган 2026 йил 12 январь кунги маълумотномасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 26 март кунги 430107-сонли шартнома 2025 йил 26 март кунги 17233-сон билан ғазначиликлан рўйхатдан ўтганлиги қайд этилган. Бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмаганлиги оқибатида, 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига, ҳисобланган пенядан 16102710 сўм қарздорлиги вужудга келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисоб китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Даъвогар томонидан ҳисобланган пеня ишдаги ҳужжатлар, даъвогар вакилининг аввалги суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган. Қарздорнинг ҳисоб рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бу ҳолатда, суд даъвони асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мажбуриятни бажариш даражасини ҳамда кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 2 300 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасининг 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб суд, иш бўйича жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 2300000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни, шунингдек жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 234, 333,468, 474-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ---------------ҳисобидан: даъвогар --------------- АЖ фойдасига, 2300000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов