← Назад
Решение #2822201 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law |
Текст решения
6 070 символов
4-1503-2501/6830-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили
А.Рахмонов (ишончнома асосида), қарздор раҳбари Н.Эсоналиев (паспорт
асосида), қарздор вакили А.Ғуфронов (ишончнома асосида), аризачи кредитор
---------------, қарздор "---------------" масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи – --------------- (кейинги матнларда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "---------------" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда қарздор деб юритилади)ни иқтисодий
ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини
бажаришга қодир эмаслиги сабабли, уни соддалаштирилган банкрот деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,
қарздор солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан бўлган қарзини қисман
тўлаган бўлсада, тўлиқ тўламаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили кўргазма бериб, жамият ҳамда
буюртмачи “B sh riq krush r” МЧЖ ўртасида 2025 йил 16 июнь куни 4-сонли
олди сотди шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан жамият
томонидан бюртмачига тарафлар томонидан электрон тартибда тасдиқланган
ҳисоб фактураларга асосан жами 17100000000 сўмлик буғдой маҳсулоти
етказиб берганлигини, ушбу шартномадан ҳақдорлиги мавжудлигини, суд
муҳокамаси кунига қадар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун жами
61000000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, жамиятнинг тўловга
қобилиятсизлик аломати мавжуд эмаслигини баён қилиб, аризани рад этишни
сўради.
Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг ариза
талабини қаноатлантиришни рад лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор юридик шахс сифатида 2013 йил 7
июнда давлат рўйхатига олинган.
Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, унинг солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги 2025 йил 10 ноябрь
ҳолатига жами 145765987,45 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида,
кредитор томонидан тегишли қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор кредитор томонидан Мажбурий ижро бюросининг
Бешариқ туман бўлимига ижро этиш учун юборилган.
Аммо, МИБнинг Бешариқ туман бўлими томонидан қарор “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 40-моддаси учинчи қисмига асосан
кредиторга ижросиз қайтарилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни (бундан буён матнларда –қонун деб юритилади)нинг 6-моддасига
кўра, банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Қонуннинг 241-модасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди.
Бироқ суд муҳокамаларида жавобгар бажарувчи "---------------"
масъулияти чекланган жамияти ҳамда буюртмачи “B sh riq krush r” МЧЖ
ўртасида 2025 йил 16 июнь куни 4-сонли олди-сотди шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартномага асосан қарздор жамият томонидан
бюртмачига тарафлар томонидан электрон тартибда тасдиқланган ҳисоб
фактураларга асосан жами 17100000000 сўмлик буғдой маҳсулоти етказиб
берганлиги, ушбу шартномадан жамиятнинг ҳақдорлиги мавжудлиги
аниқланди.
Қолаверса, суд муҳокамаси кунига қадар солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар учун жами 61000000 сўм тўловларни амалга оширганлиги
аниқланди.
Демак жавобгар ҳозир бўлмаган қарздор ҳисобланмайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9моддаси 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона
органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни рад этишни, тўланган 41200 сўм почта харажатини
аризачининг зиммасида қолдиришни, аризачи томонидан тугатиш
бошқарувчиси иш ҳақи учун тўлаган 1236000 сўм маблағни унинг аризасига
асосан қайтаришни, аризачидан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг 6,241,242-моддалари ва ИПКнинг 36,118,170,176179,186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
аризачи ---------------нинг, қарздор "---------------" масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
аризачи --------------- томонидан тўланган 41200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Аризаси --------------- томонидан тугатиш бошқарувчисига иш хақи учун
олдиндан тўланган 1236000 сўм маблағ унинг аризасига асосан қайтарилсин.
аризачи ---------------дан давлат божи ундирилмасин.
Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида
мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга (протест
келтириш) ҳақли.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов