Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/18950 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 03532fba-f246-448f-9d1c-fd84a3e8dc26 Claim ID PDF Hash df2c9252b02c944e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати ИПК 274-моддасининг 4-қисми айъати ИПК 274 4 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ли билан тузилган деган важлар билан ФК 354-моддаси ли билан тузилган деган важлар билан ФК 354 law
ва ФК 123-моддаси ва ФК 123 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 324 символов
4-1501-2503/18950-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Х.Жамолиддинов Апелляция инстанцияда маърузачи судья - Ф.Миров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Ф.Мировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 707 285 240 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва “ХХХХ” фермер хўжалигининг “ХХХХ” акциядорлик жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 5 февралдаги 455114-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Фарғона вилояти фермерлар кенгашининг “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти асосида ишни вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “МухамадАли” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 707 244 040 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар судга қарши даъво аризаси тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 05 февраль кунги 455114 - сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 октябрь кунги ажрими билан жавобгарнинг қарши даъво аризаси қабул қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрь кунги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган ва қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Фарғона вилояти фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “фермерлар кенгаши” деб юритилади) судга жавобгар манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, фермер хўжалиги қудуқлардан амалда фойдаланганлигини, фермер хўжалигини шартнома тузишга мажбурлаш ёки уни алдов йўли билан тузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, жавобгар дастлаб давлат-хусусий шерикчилик шартномасини, кейин электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузганлигини асос сифатида келтириб, асосланмаган қарор қабул қилганлигини, жавобгарнинг келтирган важлари инобатга олинмаганлиги, Фуқаролик кодексининг 113, 114, 123, 364-моддалари тартибида даъвогарнинг даъво талаблари асоссизлиги ва жавобгар манфаатида киритилган қарши даъво талаблари асослилиги ҳақидаги ва апелляция шикоятидаги шу каби бошқа важлар баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда дастлабки даъво талабини рад этиш ва қарши даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган тарафлар ва фермерлар кенгашидан суд мажлисига вакиллар келмаган. Шу билан бирга жавобгар вакили судга ариза тақдим этиб, ишни кўриб чиқишни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасинниг 4-қисмига асосан апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ИПК 274-моддасининг 4-қисмига асосан ишни тарафлар ва Фермерлар кенгаши вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ишга тақдим қилинган далилларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 05 февраль кунги 455114-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши ва ўз навбатида жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида даъвогарга ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни муддатида амалга оширмаган. Натижада, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 707 285 240 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 707 285 240 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига биноан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 333-моддасига биноан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда “Қоида” деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади, Қоиданинг 84-бандида ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилиши белгиланган. Қоидаларнинг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъво талабида келтирилган қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Юқорида қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қарздорлик жавобгар томонидан амалда фойдаланилган электр энергияси истеъмоли натижасида ҳосил бўлганлиги, қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогар фойдасига 707 244 040 сўм қарздорликни тўлиқ ундириш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди томонидан иш юритувига қабул қилинган қарши даъво аризасида жавобгарга шартнома шартлари таништирилмаганлиги, аксинча шартноманинг охирги вароғига шартнома тузишга ваколатсиз шахслар томонидан имзо қўйдириб олинганлиги, шунингдек, шартнома алдов ва мажбурлаш йўли билан тузилган деган важлар билан ФК 354-моддаси ва ФК 123-моддаси талабларига кўра шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўралган. Ишда мавжуд ҳужжатларга асосан, жавобгар томонидан 2024 йил 19 ноябрдаги мурожаатида Оқариқобод ҳудудидаги 47/1, 48, 49, 51, 125, 127, 128, 203-суғориш қудуқларидан фойдаланиши кўрсатилган бўлиб, унинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва жавобгар ўртасида ушбу қудуқлар бўйича 2024 йил 27 декабрда давлат-хусусий шериклик асосида битим тузилган. Ушбу битимга асосан давлат шериги ўзига тегишли сув қудуқларини хусусий шерикка фойдаланишга топшириши, хусусий шерик эса ушбу объектлардан тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланиши, якунда сифатли ва соз ҳолатда давлат шеригига топшириши белгиланган. Жавобгар Оқариқобод ҳудудидаги 47/1, 48, 49, 51, 125, 127, 128, 203-суғориш қудуқларидан амалда фойдаланиб, фермер хўжалиги ер майдонларини суғориб келган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 5 февралда тузилган 455114-сонли шартноманинг 4.2-бандида истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси тўғрисида таъминотчини хабардор қилиб бориши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалаллари тўғрисида”ги 2024 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 14-бандида алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилиши, алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкинлиги, алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Жавобгар томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида ва апелляция шикоятида ўзининг даъво талабларини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган ва ўзининг даъвосини исботламаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар ер майдонларини суғоришда сув қудуқларидан фойдаланиш учун дастлаб давлат хусусий шерикчилик асосида, сўнгра электр энергияси етказиб берувчи ташкилот билан ихтиёрийлик асосида шартнома тузган. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан қарши даъво аризаси талаблари мақбул далиллар билан исботлаб берилмаган деб ҳисоблайди. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги боис, қарши даъво аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди ва биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳамда суд мажлисида билдирган важлари асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, Фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида киритган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида ҳам билдирилганлигини, ушбу важлар ишдаги мавжуд далиллар билан инкор этилишини, келтирилган важлар биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва апелляция шикоятини қаноатлантиришга асос бўла олмаслигини инобатга олиб ушбу важларни қабул қилмайди. Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгар вакили томонидан ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, тақдим этилган ариза асослантирилмаганлигини, апелляция шикоятини ишда мавжуд далиллар билан кўриш мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар вакилининг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарори 3-бандининг учинчи хатбошисини инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди учун давлат божини жавобгардан ундирмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида келтирган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, фермерлар кенгаши томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 169, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: Жавобгар вакилининг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилояти фермерлар кенгашининг жавобгар “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Фарғона вилояти фермерлар кенгаши томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова Ф.Миров