← Назад
Решение #2822233 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 478 | — | code_article |
Текст решения
20 738 символов
4-2006-2501/4935-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 14 январ
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси
А.Саноев котиблигида, даъвогар вакиллари – Ш.Сафаров ва Ж.Файзиевлар (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари А.Эшонхонов, низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
биллан арз қилмайдиган учинчи шахслар – “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят
бошқармаси вакили – Н.Шарапов (ишончномага асосан, Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили – Д.Давронов (ишончнома асосида), “Ҳудудгаз” ГТБ мутахассиси, метролог –
Б.Давронов (ишончномасиз) иштирокида даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик
жамиятининг жавобгар – “ GG gr gr nh us gr u ” масъулияти чекланган жамиятидан
298641000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ GG gr gr nh us gr u ” масъулияти чекланган
жамиятидан 298641000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгарга тегишли бўлган
иссиқхонада ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси тўхтаб қолганлиги сабабли, уни соз ҳолга
келтириш учун истеъмолчи иштирокида ечиб олинганлигини ва соз ҳолатга
келтирилганлигини, газ ҳисоблаш ускунасининг архив маълумотлари кўрилганда, 2023 йил
декабр ойида 7 сутка давомида электрон газ ҳисоблаш ускунаси тўхтаб қолганлиги
аниқланганлигини ва ушбу кунларга жавобгарнинг газ ҳисоблаш ускунаси архив
маълумотларига асосан ўртача бир кунлик газ сарфи учун 45850 метр куб миқдорида газ
сарфи ҳисобланиб, 68775000 сўм зарар ҳисобланганлигини ва бу ҳақда 2024 йил 04 январда
газ корхонаси ходимлари томонидан маълумотнома расмийлаштирилганлигини, жавобгар
ҳисобланган ушбу зарар суммасиини тўлиқ тўлаб берганлигини, кейинчалик, яъни 2025
йил 17 сентябрда “Ўзэнергоинспекция”нинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
ходимлари А.Матимуродов ва Ш.Аҳроровлар томонидан филиалда текширув
ўтказилгганлигини, текширувда юқорида ҳисобланган зарар филиал ходимлари томонидан
асоссиз равишда нотўғри ҳисобланганлигини, яъни ушбу даврда 244944 метр куб газ
ҳисобланиши лозимлигини ва зарар миқдори шунга мос равишда 367416000 сўмни ташкил
қилганлигини, орадаги фарқ 298641000 сўмни ташкил қилганлигини, ушбу қайта ҳисобкитоб далолатномаси асосида судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар ушбу
суммани тўлаб бермаганлигини, жавобгар томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига
ташқи таъсир кўрсатилмаганлигини, у томонидан ғайриқонуний ва айбли ҳатти-ҳаракатлар
содир этилмаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан олмаслигини,
ҳақиқатдан ҳам 2023 йил декабр ойида электрон газ ҳисоблаш ускунаси тўхтаб қолганлиги
сабаабли, Ромитан газ корхонасига мурожаат қилганлигини ва ушбу мурожаатига асосан
электрон газ ҳисоблаш ускунаси газ корхонаси ходимлари томонидан текшириш учун ечиб
берилганлигини, текширишдан олдан унинг архив маълумоти олинганлигини ўртача
суткалик газ сарфи ҳисобидан 7 сутка учун газ сарфи 68775000 сўм миқдорида
ҳисобланганлигини, ушбу суммани ўша пайтда тўлиқ тўлаб берганлигини, бироқ
инспекциянинг Навойи вилоят бошқармаси ходимлари томонидан 2025 йил 17 сентябрда
асоссиз
равишда
7
сутка
учун
иситиш
қозонининг
қуввати
бўйича
24 соатлик газ сарфи ҳисобидан зарар қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, ваҳоланки,
электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлигини ёки бирор-бир
ғайриқонуний ҳаракат амалга оширилганлиги аниқланмаганлигини, буни даъвогарнинг ўзи
ҳам тан олиб турганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномада истеъмолчиннинг
айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз бўлганда, унинг маълумотлари асосида газ
миқдори ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлигини, даъвогар асоссиз равишда бугунги
кунда ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 123-125-бандларида
кўрсатилган ҳаракатлар учун максимал қувватда 24 соат газ сарфини ҳисоблаганлигини,
қайта ҳисоб-китоб даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларда
истеъмолчи айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолатга келиб қолганда газ
сарфи ҳисоботи кўрсаткичларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши
белгиланганлигини, даъво талаби асоссизлигини, уни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
“Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят
ҳудудий бошқармаси ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасининг топшириғига асосан “Ромитангаз” филиалида
текширув ўтказишганлигини, ўтказилган текширувда филиал ходимлари томонидан “ GG
gr gr nh us gr u ” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил декабр ойи учун асоссиз
равишда 7 суткага ўртача кунлик газ сарфи миқдорида 45850 метр куб газ сарфи
ҳисобланганлигини, ваҳоланки, иситиш қозонининг 24 соат ишлаши ҳисобидан 244944
метр куб газ сарфи ҳисобланиши лозим бўлганлигини, шу сабабли, ушбу давр учун
367416000 сўм газ сарфи ҳисоблаб берилганлигини, чунки ўша пайтда амалда бўлган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 123-125-бандларида 24 соат ҳисобидан газ сарфи
ҳисобланиши белгиланганлигини, текширув давомида оралиқ далолатнома тузилганлигини
маълум қилиб, кўрсатма беришган.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси мутахассиси Н.Шарапов “Ромитантумангаз” ГТБ ходимлари томонидан
жавобгар вакили иштирокида 2024 йил 04 январда хатлов далолатномаси тузилганлигини,
истеъмолчидан 2023 йил декабр ойи газ истеъмоли ҳисоботлари жамиятга қарашли
электрон газ ҳисоблаш ускунаси архив маълумотлари олинганда 7 сутка мобайнида
ишламаганлиги аниқланганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунаси ишламаган кунлар
учун ўша пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг тегишли
бандлари асосида қайта ҳисоб-китоб қилиниши тушунтирилганлигини, газ сарфи кунлик
ўртача қийматда ҳисоб-китоб қилинганлигини, филиал томонидан электрон газ ҳисоблаш
ускунаси ечилганда унга ташқи таъсир кўрсатилганлиги ёки истеъмолчининг айбли ҳаттиҳаракатлар содир этганлиги аниқланмаганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи
таъсир кўрсатилганлиги экспертиза хулосаси асосида аниқланиши лозимлигини,
Қоидаларнинг 125-бандида истеъмолчининг айбли ҳатти-ҳаракатлари оқибатидагина
суткалик газ сарфи ҳисобланиши белгиланганлигини, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.13-бандида электрон газ ҳисоблаш ускунасининг истеъмолчиннинг
айбисиз носоз ҳолга келганда электрон газ ҳисоблаш ускунаси ТГНҲАТга уланган бўлиб,
тизимдан архив маълумотарини олиш имкони бўлганда ҳисоб-китобни амалга оширишда
ушбу маълумотлардан фойдаланиши белгиланганлигини, 2025 йил 17 сентябрда қайта
ҳисоб-китоб қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 яннвардаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар ўз кучини йўқотганлигини,
унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар кучга кирганлигини, ушбу Қоидаларда
истмеъмолчининг айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганида ўртача
газ сарфи миқдорида ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлигини, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс –
“Узтрансгаз” АЖ Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ муттахассиси метролог
Б.Давронов ҳақиқатдан ҳам жавобгарнинг электрон газ ҳисоблаш ускунаси архив
маълумотлари олинганда 2023 йил декабр ойида 7 сутка мобайнида ишламаганлиги
аниқланганлигини, шу сабабли, архив маълумотлари асосида ўртача кунлик газ сарфи
миқдорида газ сарфи ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан электрон газ ҳисоблаш
ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлигини ва газдан фойдаланишда ғайриқонуний
ҳатти-ҳаракатлар содир этилмаганлигини, шу сабабли ўртача миқдорда газ сарфи
ҳисобланганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили илгари амалда бўлган
ва 2018 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган Қоидалариннг 123-125-бандларида истеъмолчининг айбли
ҳатти-ҳаракатлари натижасида газ сарфи 24 соат ҳисобидан ҳисобланиши
белгиланганлигини, кейинчалик 2024 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларда истеъмолчининг
айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганида электрон газ ҳисоблаш
ускунаси архив маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўртача миқдор ҳисобидан газ сарфи
ҳисобланиши белгиланганлигини, филиал томонидан газ сарфи ҳисобланганда
истеъмолчининг айби аниқланмаганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи
таъсир кўрсатилганлигини аниқлаш юзасидан экспертиза ўтказилмаганлигини, электрон
газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлиги ва истеъмолчининг айбисиз
электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганлиги сабабли, 24 соат миқдорида
асоссиз равишда газ сарфи ҳисобланганллигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад ээтишни, давлат божини даъвогардан
ундириб, почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ
томонидан жавобгар – “ GG gr gr nh us gr u ” масъулияти чекланган жамиятида
2023 йил январ ойида электрон газ ҳисоблаш ускунаси текшириш учун истеъмолчи
иштирокида ечиб олинган ва бу ҳақда 2024 йил 04 январда хатлов далолатномаси тузилган.
2024 йил 04 январ жавобгарнинг 2023 йил декабр ойи табиий газ ҳисоботи учун электрон
газ ҳисоблаш ускунасининг архив маълумотидан носоз ҳолда бўлган 7 сутка олиниб, ушбу
давр учун ўртача кунлик газ сарфи миқдорида 45850 метр куб газ сарфи ҳисоб-китоб
қилинган ва 68775000 сўмлик газ сарфи ҳисобланган. Бу ҳақда 2024 йил 04 январда
маълумотнома расмийлаштирилган.
Кейинчалик, “Ўзэнергоназоратинспекцияси” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ Ромитан
туман филиалида текшириш ўтказилиб, юқорида кўрсатилган газ сарфи ҳисоб-китоби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20118 йил 12 январдаги 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”га зид равишда
асоссиз ўртача кунлик газ сарфи миқдрида зарар ҳисобланганлиги важи билан
Қоидаларнинг 123-125-бандларига мувофиқ иситиш қозонининг 24 соат миқдорида 7 сутка
учун 244944 метр куб газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, газ сарфи учун 367416000 сўм
ҳисобланган ва бу ҳақда 2025 йил 17 сентябрда қайта ҳисоб-китоб далолатномаси
расмийлаштирилган.
Даъвогар қайта ҳисоб-китоб натижасида жавобгардан тўланмай қолган
298641000 сўм зарарни ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 477-моддаси биринчи қисмида
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддаси иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу
параграф қоидалари қўлланади.
2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий
газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 11-бобида табиий газдан фойдаланиш қоидалари
бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг
123-бандида истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган
тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар
бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан
ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ
қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади:
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш;
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини
ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга
олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича
аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан
мустасно;
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш
режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.
Юқоридаги
Қоидаларнинг
125-бандида
эса
истеъмолчилар
(маиший
истеъмолчилардан ташқари) томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу
хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари
қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан
фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб
чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада
максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган
табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг
конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш
приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда —
рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг
айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл
қўйилганда — маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш
ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш
имкони бўлмаганда — охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб
кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал
ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида
фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси
тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса — Бюро ёки газ таъминоти
ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан
ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас
линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда — охирги хатловдан
ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби
билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли
кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга
олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда)
— бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
е)
истеъмолчи
томонидан
газлаштириш
учун
зарур
ҳужжатларни
расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда — бир
ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта
ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун
бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш қабул қилиш тўғрисидаги шартноманинг 3.13-банди “е” кичик бандида ҳисоблаш
прибори истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганда, ҳисоблаш прибори ТГНҲАТга
уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотлар олиш имкони бўлганда, ҳисоб-китоб амалга
оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланишилиши белгиланган.
2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий
газдан фойдаланиш Қоидалари”да истеъмолчининг айбисиз газ ҳисоблаш ускунаси носоз
ҳолга келганда газ сарфини ҳисоблаш тартиби белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 130-бандида
истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолга келиши (тўхтаб
қолиши), ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда
маълумотларнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши ҳолатлари вужудга келганда, истеъмолчи
жавобгарликка тортилмаслиги, бироқ газ ҳажмининг амалдаги сарфи бўйича ҳисобкитоблар амалга оширилиши белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари” амалда
бўлган даврда даъвогар томонидан жавобгар (истеъмолчи)нинг айбли ҳатти-ҳаракатлар
содир этилганлиги ҳолатлари аниқланмаганлиги ва жавобгарликка тортилмаганлиги, газ
ҳисоблаш ускунаси истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганлиги сабабли, газ ҳисоблаш
ускунасининг носоз даври муддатига Қоидаларнинг 123-125-бандларига асосан газ сарфи
тўлиқ 24 соат ишлаши ҳисобидан асоссиз равишда газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган
деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг 298641000 сўм етказилган зарарни ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, олдиндан тўланган почта харажатини
даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 468, 477,
478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179, 180- моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджетига 5972820 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин давлат божини ундириш учун ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция (кассация) тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров