Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/12226 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 651f0009-5fc3-4707-aade-352819d05814 Claim ID PDF Hash 419a3a9971ccce45... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
оролик кодексининг 386-моддаси оролик кодекси 386 code_article
оролик кодексининг 421-моддаси оролик кодекси 421 code_article
оролик кодексининг 422-моддаси оролик кодекси 422 code_article
аролик кодексининг 383-моддаси аролик кодекси 383 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения 16 440 символов
4-1502-2502/12226-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 14-январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Махаматов (15.12.2025 йил кунги 40-02/132-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари У.Акбаров (04.11.2025 йил кунги 90сонли ордер асосида), Ш.Тожибоев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг, “Даъвогар номи”АТБ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 426295569,84 сўм муддати ўтган фоиз, 107919420,39 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас мол-мулкларини банк балансига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” АТБ Қўқон БХМ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 27.07.2023 йил куни 01сонли олди-сотди (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, банк томонидан сотиб олувчига Фарғона вилояти Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас мол-мулкларини (кейинги матнларда объект деб номланади) сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса шартнома шартлари асосида объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги кўчмас мулк объектини топшириш тўғрисидаги далолатномага асосан Банк томонидан сотиб олувчига кўчмас мулк объекти топширилган, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ объектни қабул қилиб олган. Жавобгар шартномага асосан, белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловларни ўз вақтида тўламасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан тўловларни тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Даъвогар номи АТБ манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 426295569,84 сўм муддати ўтган фоиз, 107919420,39 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас мол-мулкларини банк балансига қайтаришни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъвонинг предметини ўзгартириш ва даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисида судга ариза тақдим қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 135221169,89 сўм пеня, мулкнинг умумий баҳоси 5934557937,28 сўмдан ЖИБ Данғара туман судининг 14.04.2025 йил кунги ҳукми банк фойдасига ундирилиши белгиланган 2791386,987 сўмни чиқариб ташлаб, 3143170950,28 сўм асосий қарз ундириш, ундирувни таъминот сифатида гаровга турган деб ҳисобланган Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас молмулкларига (0001-литерда кўрсатилган иссиқхона биносини бузиб ташлаган қисмини чиқариб) қаратиш ва тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Даъвогарнинг даъвогар даъвонинг предметини ўзгартириш ва даъво талабларининг миқдорини кўпайтириши суднинг ажрими билан иш юритишга қабул қилинди. Асосий қарз ундириш янги талаб бўлганлиги учун қабул қилинмади. Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини, 360 млн. сўм банкнинг ҳисобига келиб тушмаганлигини, жавобгар шартномага асосан тўловларни тўламаганлигини, шу сабабли судга мурожаат қилганлигини, жавобгар билан келишишмаслигини, юқори турувчи банк томонидан розилик берилмаганлигини, иссиқхонани бузиб чиқиб кетган шахс даъвогар банкида ишлаб чиқиб кетганлигини, иссиқхонани бузганида у Агробанкда ишлаётган бўлганлигини, иссиқхонани бузиб, сотилган пул маблағларидан 360 млн сўмини жавобгар жамиятининг устав фондини шакллантириш учун ўтказилганлигини, иссиқхонани бузган шахс жавобгар раҳбари билан танишлигини, объектни иккаласи шерикчиликда олиш учун банкка мурожаат қилганлигини, иссиқхона даъвогар банк томонидан бузилмаганлигини, 2023 йил май ойида бузилган бўлса, июль ойида далолатнома билан қабул қилиб олганлигини, иссиқхона бузилган бўлсада, 2023 йил сентябрь ойида мулк жавобгар томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги, эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқи жавобгардалиги, тасарруф ҳуқуқи даъвогардалиги учун мулкни банк балансига қайтариш талабини ундирувни мулкларга қаратиш деб ўзгартиришни, даъво аризасидаги муддати ўтган фоиз қарзи ва пеня 16.10.2025 йил куни ҳолатига ҳисобланганлигини, 19.12.2025 йил кунига қадар муддати ўтган фоиз қарзи ва пеня ошганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 135221169,89 сўм пеня, мулкнинг умумий баҳоси 5934557937,28 сўмдан ЖИБ Данғара туман судининг 14.04.2025 йил кунги ҳукми банк фойдасига ундирилиши белгиланган 2791386,987 сўмни чиқариб ташлаб, 3143170950,28 сўм асосий қарз ундиришни, жавобгар томонидан шартнома тузилганидан кейин жами 121170872,23 сўм тўланганлигини, бошқа тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида, жавобгар жамиятига тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига асосан берилган биноиншоотларнинг 0001-литеридаги иссиқхона бино-иншоотлари 2023 йилнинг май, июнь ойларида бузиб олиб чиқиб кетилганлигини, жавобгарнинг мурожаатларига асосан жиноий иш қўзғатилганлигини, иссиқхона бузиб сотиб юборилганлиги жиноят ҳукми билан ўз тасдиғини топишини, иссиқхона бузиб олиб чиқиб кетилганлиги учун фаолият кўрсатмаганлигини, муддати ўтган қарзи йўқлигини, 121 млн сўмдан ташқари 360 млн сўм ҳам тўлаганлигини, иссиқхонани бузиб ундан тушган пул маблағларидан 360 млн сўмини жавобгар жамиятининг устав фондини шакллантириш учун ким томонидан ўтказилганлигини билмаслигини, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 7.1-бандида, шартнома юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчилик ва низоларни музокара ва келишув йўли билан ҳал қилиниши белгиланган бўлсада, даъвогар шартноманинг 7.1-бандига риоя қилмаганлигини, даъвогар билан келишувга эришиб, фаолиятини давом эттирмоқчи бўлганлигини, лекин даъвогар келишув битими тузмаганлигини, даъвогар ким билан тузишни тушунтиришмаганлигини, вилоят банкига мурожаат қилишса улар келишув битими тузиш учун уларнинг ваколати йўқлигини билдиришганлигини, шунингдек, даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгар жамиятига юборилмаганлигини, фаолият кўрсатмаётганлиги учун молиявий ҳолати яхши эмаслигини, пеня ҳам кўп миқдорда ҳисобланганлигини билдиришиб, суддан даъвони рад қилишни сўрашди. Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли, суд ишни палата вакили иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, судга тақдим қилинган ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Фуқоролик кодексининг 386-моддасига асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Фуқоролик кодексининг 388-моддасга кўра, сотувчи сотиб олувчига олдисотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” АТБ Қўқон БХМ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 27.07.2023 йил куни 01сонли олди-сотди (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, банк томонидан сотиб олувчига Фарғона вилояти Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас мол-мулкларини (кейинги матнларда объект деб номланади) сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса шартнома шартлари асосида объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, объектнинг ҚҚС билан умумий баҳоси 5934557937,28 сўмни ташкил қилади. Тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги кўчмас мулк объектини топшириш тўғрисидаги далолатномага асосан, Банк томонидан сотиб олувчига кўчмас мулк объекти топширилган, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ объектни қабул қилиб олган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Данғара туман филиали томонидан 06.09.2023 йил куни №1730236/R-А4217531-сонли рақам билан “Жавобгар номи” МЧЖ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан мулк ҳуқуқи давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган. Жавобгар шартномага асосан, объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан муддати ўтган фоиз қарзига йўл қўйган. Даъвогар томонидан тўловларни тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар даъвонинг предметини ўзгартириш ва даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасида, муддати ўтган фоиз қарзи 16.10.2025 йил куни ҳолатига 426295569,84 сўмни ташкил қилган бўлса, 19.12.2025 йил куни ҳолатига муддати ўтган фоиз қарзи 466618046,08 сўмни ташкил қилишини баён қилиб, 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тақдим қилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тўланмаганлиги аниқланди. Бундай ҳолда, суд даъвонинг 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар 135221169,89 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида, объект учун ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун сотиб олувчи сотувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пеня миқдори кечиктирилган сумманинг умумий баҳосининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Жавобгар томонидан график бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Бу ҳолатда, суд пеня миқдорини 20300000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ундирувни таъминот сифатида гаровга турган деб ҳисобланган Данғара тумани, Тангриқул МФЙ, Тангриқул кўчаси 165-уйда жойлашган иссиқхона бино-иншоатлари кўчмас мол-мулкларига (0001-литерда кўрсатилган иссиқхона биносини бузиб ташлаган қисмини чиқариб) қаратишни сўраган. Ушбу даъво талабини гаров тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тартибида кўриб чиқиш лозим бўлади. Фуқоролик кодексининг 421-моддасига кўра, товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб унинг ҳақи тўлаб бўлингунга қадар насияга сотилган товар сотиб олувчи томонидан товар ҳақини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун сотувчида гаровда турган деб ҳисобланади. Фуқоролик кодексининг 422-моддасига асосан, агар сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни товарга қаратишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 6.3-бандининг 2-қисмига кўра, ундирувни объектга қаратиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йил кунги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 221-бандида, судларнинг эътибори ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабнинг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мослигини текшириш лозимлигига қаратилиши, бунда - гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас эканлиги ва гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мос келмаслиги, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабни рад этишга асос бўлиши инобатга олиниши лозимлиги тушунтирилган. Бундай ҳолда, суд даъво талабининг миқдори мол-мулкнинг қийматига мос келмаслиги сабабли, даъвонинг кўчмас мол-мулкларга қаратиш талабини рад қилишни лозим ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Фуқаролик кодексининг 383-моддасига мувофиқ, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан- иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига асосан, жавобгар тўлов графиги бўйича белгиланган муддатларда тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, тўлов графигига риоя қилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан, жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисида юборилган 16.10.2025 йил кунги таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бундай ҳолда, суд даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талабини асосли деб топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига, жавобгар ҳисобидан 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 20300000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01сонли олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига (466618046,08+135221169.89 = 601839215,97 х 2% = 12036784,32 + 4120000+ 412000) 20276784,32 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 382, 383, 386, 388, 421, 422моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Даъвогар номи”АТБнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи”АТБ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 466618046,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 20300000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 20276784,32 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи”АТБ ва жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ўртасида тузилган 27.07.2023 йил кунги 01-сонли олди-сотди шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова