Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2502/15852 Дата решения 14.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Cross gros Ответчик / Подсудимый
Source ID 751479f7-e33b-40de-ac91-f00408bafdb3 Claim ID PDF Hash 1d257548bdd8652f... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 2 327 символов
4-1504-2502/15852-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 14 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, даъвогар “Cross gros” МЧЖнинг жавобгар Қўштепа туман Тиббиёт бирлашмасидан 381 202 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ў.Исроилов (раҳбар), А.Мўйдинов (2025 йил 23 декабрдаги 54-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари М.Махмудов (2026 йил 14 январдаги 01-01/398-сонли ишончнома асосида), К.Ғозиев (2026 йил 14 январдаги 01-01/399-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Cross gros” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, Қўштепа туман Тиббиёт бирлашмасидан 381 202 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризаси 2025 йил 23 декабрда Н.Абдуллаев томонидан имзоланган. Аниқланишича, Н.Абдуллаев даъвогарнинг собиқ раҳбари бўлиб, 2025 йил 30 апрелдан буён даъвогарнинг раҳбари Ў.Исроилов ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Cross gros” МЧЖдан республика бюджети даромадига 7 624 040 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “Cross gros” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Судья А.Имомов