← Назад
Решение #2822264 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 421 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/23070-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова даъвогар
«**********************»
АЖнинг
жавобгар
«**********************»
масъулияти чекланган жамиятидан 6 048 009 сўм қарздорлик ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «**********************» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «**********************»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 6 048 009 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга
унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “**********************” АЖ Қўқон
минтақавий темир йўл узели филиали билан жавобгарга тегишли вагонларни
фронтлари бўйлаб жойлаштириш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатган. 30.04.2023
йил кунги 335-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 675 210 сўм, 30.06.2023 йил
кунги 530-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 512 816 сўм, 31.03.2024 йил кунги
104-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 675 210 сўм, 30.04.2024 йил кунги 203сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 167 521 сўм ва 30.04.2024 йил кунги 297-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 335 042 сўмлик хизматлар бажарилиб, бу хизматлар
учун тўлаб берилган суммадан қолган 6 048 009 сўм қарздорлиги мавжуд.
Даъвогарнинг 11.11.2024 йил кунги 351-сонли, 18.08.2025 йил кунги 107-сонли
дебитор қарздорликнинг бартараф этиш ҳақидаги талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга
хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
6 048 009 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 6 048 009 сўм қарздорлик, тўланган 412 000 сўм
давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
“**********************”
АЖ
фойдасига
жавобгар
«**********************» масъулияти чекланган жамиятидан 6 048 009 сўм асосий
қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова.