← Назад
Решение #2822271 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 478 | — | code_article |
Текст решения
19 545 символов
4-2006-2501/4927-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 14 январ
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси
А.Саноев котиблигида, даъвогар вакиллари – Ш.Сафаров ва Ж.Файзиевлар (ишончнома
асосида), (жавобгар вакили иштирок этмади), низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб биллан арз қилмайдиган учинчи шахслар – “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят
бошқармаси вакили – Н.Шарапов (ишончномага асосан, Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили – Д.Давронов (ишончнома асосида), “Ҳудудгаз” ГТБ мутахассиси, метролог –
Б.Давронов (ишончномасиз) иштирокида даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик
жамиятининг
жавобгар
–
“Баракабобо”
фермер
хўжалигидан
16825248 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Баракабобо” фермер хўжалигидан 16825248 сўм
етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгарга тегишли бўлган
иссиқхонада ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси тўхтаб қолганлиги сабабли, уни соз ҳолга
келтириш учун истеъмолчи иштирокида ечиб олинганлигини ва соз ҳолатга
келтирилганлигини, газ ҳисоблаш ускунасининг архив маълумотлари кўрилганда, 2023 йил
январ ойида 11 сутка давомида электрон газ ҳисоблаш ускунаси тўхтаб қолганлиги
аниқланганлигини ва ушбу кунларга жавобгарнинг 2 дона сув иситиш қозони учун унинг
лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан иситиш қозонининг ўртача газ сарфи учун 18973 метр
куб миқдорида газ сарфи ҳисобланиб, 18973152 сўм зарар ҳисобланганлигини ва бу ҳақда
2023 йил 07 февралда газ корхонаси ходимлари томонидан маълумотнома
расмийлаштирилганлигини, жавобгар ҳисобланган ушбу зарар суммасиини тўлиқ тўлаб
берганлигини, кейинчалик, яъни 2025 йил 18 сентябрда “Ўзэнергоинспекция”нинг Навоий
вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари А.Матимуродов ва Ш.Аҳроровлар томонидан
филиалда текширув ўтказилгганлигини, текширувда юқорида ҳисобланган зарар филиал
ходимлари томонидан асоссиз равишда нотўғри ҳисобланганлигини, яъни ушбу даврда
35798 метр куб газ ҳисобланиши лозимлигини ва зарар миқдори шунга мос равишда
35798400 сўмни ташкил қилганлигини, орадаги фарқ 16825248 сўмни ташкил
қилганлигини, ушбу қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида судга даъво аризаси
киритилганлигини, жавобгар ушбу суммани тўлаб бермаганлигини, жавобгар томонидан
электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлигини, у томонидан
ғайриқонуний ва айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этилмаганлигини, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
“Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят
ҳудудий бошқармаси ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасининг топшириғига асосан “Ромитангаз” филиалида
текширув ўтказишганлигини, ўтказилган текширувда филиал ходимлари томонидан
“Баракабобо” фермер хўжалигида 2023 йил январ ойи учун асоссиз равишда 11 суткага
иситиш қозонинг соатлик газ сарфи камайтириб кўрсатилиб, номаълум 0.53 коэффицентни
қўллаган ҳолда 18973 метр куб газ сарфи ҳисобланганлигини, ваҳоланки, иситиш
қозонининг 24 соат ишлаши ҳисобидан 35798 метр куб газ сарфи ҳисобланиши лозим
бўлганлигини, шу сабабли, ушбу давр учун 35798400 сўм газ сарфи ҳисоблаб
берилганлигини, чунки ўша пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг
123-125-бандларида 24 соат ҳисобидан газ сарфи ҳисобланиши белгиланганлигини,
текширув давомида оралиқ далолатнома тузилганлигини маълум қилиб, кўрсатма
беришган.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси мутахассиси Н.Шарапов “Ромитантумангаз” ГТБ ходимлари томонидан
истеъмолчидан 2023 йил январ ойи газ истеъмоли ҳисоботлари жамиятга қарашли электрон
газ ҳисоблаш ускунаси архив маълумотлари олинганда 11 сутка мобайнида ишламаганлиги
аниқланганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунаси ишламаган кунлар учун ўша пайтда
амалда
бўлган
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг тегишли
бандлари асосида қайта ҳисоб-китоб қилиниши тушунтирилганлигини, газ сарфи иситиш
қозонининг ўртача суткалик сарфи ҳисобидан ҳисоб-китоб қилинганлигини,
0.53 коэффицент иситиш қозонининг лойиҳа ҳужжатида унинг ўртача суткалик сарфи
сифатида белгиланганлигини, чунки иситиш қозони автоматик тарзда ҳароратни созлаши
ҳисобига сутка давомида бир хил газ сарфламаслигини, филиал томонидан электрон газ
ҳисоблаш ускунаси ечилганда унга ташқи таъсир кўрсатилганлиги ёки истеъмолчининг
айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги аниқланмаганлигини, электрон газ ҳисоблаш
ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги экспертиза хулосаси асосида аниқланиши
лозимлигини, Қоидаларнинг 125-бандида истеъмолчининг айбли ҳатти-ҳаракатлари
оқибатидагина суткалик газ сарфи ҳисобланиши белгиланганлигини, тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 3.13-бандида электрон газ ҳисоблаш ускунасининг
истеъмолчиннинг айбисиз носоз ҳолга келганда электрон газ ҳисоблаш ускунаси
ТГНҲАТга уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотарини олиш имкони бўлганда ҳисобкитобни амалга оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланиши белгиланганлигини,
2025 йил 18 сентябрда қайта ҳисоб-китоб қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 яннвардаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар ўз
кучини йўқотганлигини, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 31 майдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар кучга кирганлигини,
ушбу Қоидаларда истмеъмолчининг айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга
келганида ўртача газ сарфи миқдорида ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлигини,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс –
“Узтрансгаз” АЖ Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ муттахассиси метролог
Б.Давронов ҳақиқатдан ҳам жавобгарнинг электрон газ ҳисоблаш ускунаси архив
маълумотлари олинганда 2023 йил январ ойида 11 сутка мобайнида ишламаганлиги
аниқланганлигини, шу сабабли, жавобгарда мавжуд иситиш қозонининг ўртача кунлик
сарфи миқдорида газ сарфи ҳисобланганлигини, 0.53 коэффицент иситиш қозонининг
ўртача кунлик сарфини билдиришини, ушбу коэффицент иситиш қозонининг лойиҳа
ҳужжатида акс этганлигини, жавобгар томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи
таъсир кўрсатилмаганлигини ва газдан фойдаланишда ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар
содир этилмаганлигини, шу сабабли ўртача миқдорда газ сарфи ҳисобланганлигини,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили илгари амалда бўлган
ва 2018 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган Қоидалариннг 123-125-бандларида истеъмолчининг айбли
ҳатти-ҳаракатлари натижасида газ сарфи 24 соат ҳисобидан ҳисобланиши
белгиланганлигини, кейинчалик 2024 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларда истеъмолчининг
айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганида электрон газ ҳисоблаш
ускунаси архив маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўртача миқдор ҳисобидан газ сарфи
ҳисобланиши белгиланганлигини, филиал томонидан газ сарфи ҳисобланганда
истеъмолчининг айби аниқланмаганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи
таъсир кўрсатилганлигини аниқлаш юзасидан экспертиза ўтказилмаганлигини, электрон
газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлиги ва истеъмолчининг айбисиз
электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганлиги сабабли, 24 соат миқдорида
асоссиз равишда газ сарфи ҳисобланганллигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад ээтишни, давлат божини даъвогардан
ундириб, почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ
томонидан жавобгар – “Баракабобо” фермер хўжалигида 2023 йил январ ойида электрон
газ ҳисоблаш ускунасининг табиий газдан фойдаланиб турган ҳолатда тўхтаб қолганлиги
аниқланиб, соз ҳолатга келтириш учун истеъмолчи иштирокида ечиб олинган ва бу ҳақда
далолатнома тузилган. 2023 йил 07 феврал жавобгарнинг 2023 йил январ ойи табиий газ
ҳисоботи учун электрон газ ҳисоблаш ускунасининг архив маълумотидан носоз ҳолда
бўлган 11 сутка олиниб, мавжуд 2 дона сув иситиш қозонининг 11 сутка учун ўртача 18973
метр куб газ сарфи ҳисоб-китоб қилинган ва 18973152 сўмлик газ сарфи ҳисобланган. Бу
ҳақда 2023 йил 07 февралда маълумотнома расмийлаштирилган.
Кейинчалик, “Ўзэнергоназоратинспекцияси” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ Ромитан
туман филиалида текшириш ўтказилиб, юқорида кўрсатилган газ сарфи ҳисоб-китоби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20118 йил 12 январдаги 22-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”га зид равишда
асоссиз соатлик газ сарфи камайтириб кўрсатилганлиги ва номаълум 0.53 коэффицент
қўлланилганлиги важи билан Қоидаларнинг 123-125-бандларига мувофиқ иситиш
қозонининг 24 соат миқдорида 11 сутка учун 35798 метр куб газ сарфи қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, газ сарфи учун 35798400 сўм ҳисобланган ва бу ҳақда 2025 йил 18 сентябрда қайта
ҳисоб-китоб далолатномаси расмийлаштирилган.
Даъвогар қайта ҳисоб-китоб натижасида жавобгардан тўланмай қолган
16825248 сўм зарарни ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 477-моддаси биринчи қисмида
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддаси иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу
параграф қоидалари қўлланади.
2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий
газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 11-бобида табиий газдан фойдаланиш қоидалари
бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг
123-бандида истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган
тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар
бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан
ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ
қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади:
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш;
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини
ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга
олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича
аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан
мустасно;
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш
режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.
Юқоридаги
Қоидаларнинг
125-бандида
эса
истеъмолчилар
(маиший
истеъмолчилардан ташқари) томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу
хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари
қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан
фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб
чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада
максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган
табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг
конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш
приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда —
рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг
айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл
қўйилганда — маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш
ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш
имкони бўлмаганда — охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб
кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал
ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида
фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси
тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса — Бюро ёки газ таъминоти
ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан
ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас
линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда — охирги хатловдан
ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби
билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли
кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга
олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда)
— бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
е)
истеъмолчи
томонидан
газлаштириш
учун
зарур
ҳужжатларни
расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда — бир
ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта
ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун
бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш қабул қилиш тўғрисидаги шартноманинг 3.13-банди “е” кичик бандида ҳисоблаш
прибори истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганда, ҳисоблаш прибори ТГНҲАТга
уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотлар олиш имкони бўлганда, ҳисоб-китоб амалга
оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланишилиши белгиланган.
2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий
газдан фойдаланиш Қоидалари”да истеъмолчининг айбисиз газ ҳисоблаш ускунаси носоз
ҳолга келганда газ сарфини ҳисоблаш тартиби белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 130-бандида
истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолга келиши (тўхтаб
қолиши), ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда
маълумотларнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши ҳолатлари вужудга келганда, истеъмолчи
жавобгарликка тортилмаслиги, бироқ газ ҳажмининг амалдаги сарфи бўйича ҳисобкитоблар амалга оширилиши белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари” амалда
бўлган даврда даъвогар томонидан жавобгар (истеъмолчи)нинг айбли ҳатти-ҳаракатлар
содир этилганлиги ҳолатлари аниқланмаганлиги ва жавобгарликка тортилмаганлиги, газ
ҳисоблаш ускунаси истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганлиги сабабли, газ ҳисоблаш
ускунасининг носоз даври муддатига Қоидаларнинг 123-125-бандларига асосан газ сарфи
тўлиқ 24 соат ишлаши ҳисобидан асоссиз равишда газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган
деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг 16825248 сўм етказилган зарарни ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, олдиндан тўланган почта харажатини
даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 468, 477,
478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179, 180- моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин давлат божини ундириш учун ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция (кассация) тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров