← Назад
Решение #2822282 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 354 | — | law | |
| ФК | 358 | — | law | |
| ФК | 113 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
17 558 символов
4-15015-2501/20503-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, тарафлардан фермерлар кенгаши вакили Н.Исақов
(ишончнома асосида), даъвогар раҳбари А.Отабоев (паспорт асосида), жавобгар
вакили Д.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ф рғон тум н
ф рм рл р к нг шининг даъвогар “ индон Абдур xмон” ф рм р xўж лиги
м нф тид ж вобг р “Ф рғон ҳудудий эл ктр т рмоқл ри корxон си”
кциядорлик ж миятиг нисб т н ш ртном нинг ҳисоб-китоб қилиш т ртиби
қисмини ҳ қиқий эм с д б топиш ҳ мд ш ртном нинг ушбу қисмини
Ўзб кистон P спублик си B зирл р
xк м сининг 320-сонли қ рориг
мувофиқл штириш м жбуриятини юкл ш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 19 ноябрь кунги ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, Ф рғон тум н ф рм рл р к нг ши томонидан “ индон Абдур xмон”
ф рм р xўж лиги м нф тид киритилган апелляция шикояти асосида ишни
вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ф рғон тум н ф рм рл р к нг ши (бундан буён матнда “фермерлар
кенгаши” деб юритилади) “ индон Абдур xмон” ф рм р xўж лиги (бунд н
буён м тнд “д ъвог р” д б юритил ди) м нф тид судг д ъво риз си бил н
мурож т қилиб, “Ф рғон
ҳудудий эл ктр т рмоқл ри корxон си”
кциядорлик ж мияти (бунд н буён м тнд “ж вобг р” д б юритил ди)
ўрт сид тузилг н 2025 йил 5 янв рь кунги 2570-сонли “Улгуржи
ист ъмолчил рг эл ктр эн ргияси тк зиб б риш ш ртном си”нинг III бўлими
ҳисоб-китоб қилиш т ртиби қисмини ҳ қиқий эм с д б топишни ҳ мд
ж вобг р зимм сиг ш ртном нинг ушбу бўлимини Ўзб кистон P спублик си
B зирл р
xк м сининг 320-сонли қ рори бил н т сдиқл нг н Низомг
мувофиқл штириш м жбуриятини юкл шни сўр г н.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 ноябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб фермерлар кенгаши
даъвогар манфаатида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
2
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан фермерлар кенгашининг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганлигини, суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози эканлигини,
хусусан биринчи инстанция суди томонидан мазкур низо юзасидан фермерлар
кенгаши даъво аризаси билан даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эмаслиги асос қилиб келтирилганлигини, бироқ суднинг хулосаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади) 148-моддасининг биринчи қисми 3-бандида
кўрсатилган талабларга мутлақо зид эканлигини билдириб, судлов ҳайъатидан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган фермерлар кенгаши вакили апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов
ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция шикоятини
ва фермерлар кенгаши вакилининг фикрларини қўллаб-қувватлаб, судлов
ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига
ва даъвогар вакилларининг тушунтиришларига нисбатан эътироз билдириб,
шикоят асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов
ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар
шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш
бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади,
тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан
мустасно.
3
ФК 358-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, ташкилот
томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига
кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт
бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги
вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи
ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона
хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади.
Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар (Истеъмолчи) билан жавобгар
(Т ъминотчи корxон ) ўрт сид 2025 йил 5 янв рь куни 2570-сонли “Улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида”ги шартнома
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу электр энергияси таъминоти
ш ртном сиг мувофиқ, “Т ъминотчи корxон ”, “Ист ъмолчи”г эл ктр
эн ргиясини ул нг н т рмоқ орқ ли тк зиб б риш в “Ист ъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияни етказиб бериш
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, электр таъминоти
шартномасида
белгиланган
муддатларда
олдиндан
ҳақ
тўламаган
истеъмолчилар (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган
истеъмолчилар бундан мустасно) электр тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилиши
белгиланган.
ФК 357-модд сининг биринчи қисмиг кўр , шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Даъво аризасида жавобгар даъвогар билан шартнома тузишда Ўзб кистон
P спублик си Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қ рори
ва мазкур қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол
қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда
кўрсатилган сув тежовчи технологияларни қўллаб пахта-ғалла ҳосили
етиштирган фермер хўжаликлари истеъмол қилган электр энергия қийматининг
100 фоизи давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағидан қоплаш
тартибини шартнома лойиҳасига киритмаганлиги, аксинча қонунга
мувофиқлаштирмаганлиги, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган шартнома
лойиҳасини имзоламаса электр энергияни тармоқдан узиб қўйиши билан
қўрқитиб имзолаттирганлиги ва иккинчи аслини даъвогарга бермай келганлиги,
ҳозирга келиб ана шу шартномани асос келтириб, истеъмол қилинган электр
энергия қийматини даъвогардан ундириш учун судга даъво ариза тақдим қилиб,
суд қарорини чиқартирганлиги баён қилинган ҳамда ушбу ҳолатлар даъво
талабларига асос қилиб келтирилиб, жавобгар билан даъвогар ўрт сид
тузилг н эл ктр эн ргияси тк зиб б риш ш ртном сини қисман ҳ қиқий эм с
д б топиш ва ж вобг р зимм сиг ш ртном нинг III бўлимини B зирл р
М ҳк м сининг
320-сонли
қ рори
бил н
т сдиқл нг н
Низомг
мувофиқл штириш м жбуриятини юкл ш сўр лг н.
4
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб
топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар,
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Ўзбеки тон Ре публика и Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори
деб юритилади)нинг 3-бандида берилган тушунтиришларга кўра, битимларни
ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 - 126 моддаларида назарда тутилган
асослар бўйича йўл қўйилади, битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг
ғайриқонунийлиги асос бўлади.
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим
ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Пленум қарорининг 12-бандида, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, агар
битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига зид
бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўзўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Даъво аризасида жавобгар даъвогар билан шартнома тузишда Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қ рори ва у билан тасдиқланган
Низомда кўрсатилган тартибни шартнома лойиҳасига киритмаганлиги
ва қонунга мувофиқлаштирмаганлигини даъво талабларига асос қилиб
келтирсада, лекин бу ҳолатлар даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмайди.
Чунки, Ўзб кистон P спублик си Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
3 майдаги “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари
истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 320-сонли қ рори ва ушбу Қарор билан тасдиқланган Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш
қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади) 1-б ндининг
биринчи х тбошисида, ушбу Низом насос агрегатлари ва суғориш
қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини
ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари ташкилотидан
рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга нисбатан татбиқ этилиши кўрсатилган
бўлиб, лекин Низомда электр тармоқлари ташкилоти билан истеъмолчилар
ўртасида тузиладиган шартномаларга ушбу Низом билан белгиланган тартибни
киритиш ёки унга мувофиқлаштириш назарда тутилмаган.
5
Аксинча, Низомнинг 4-б ндида белгиланишича, истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш, уларни рўйхатдан
ўтказиш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб
бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш,
шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий
муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун
томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сон
ҳамда 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
22-сон қарор (мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган)ларига асосан
тартибга солинади.
Даъво аризасида жавобгар ва даъвогар ўртасида тузилган шартнома
шартлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид эканлиги исботланмаган
ҳамда ушбу битим даъвогарнинг қайси ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир
қилганлигини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаган.
ФК 123-моддасининг биринчи қисмига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир
тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун
ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Пленум қарорининг 14.3-бандида берилган тушунтиришларга кўра,
қўрқитиш таъсирида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун битим
тузишга мажбурлаш мақсадида шахс (унинг яқин қариндоши ёки яқин шахси)га
руҳий таъсир кўрсатиш факти мавжуд бўлиши керак. Қўрқитиш деганда,
битимни тузишга мажбурлаш мақсадида жисмоний зўрлик қилиш, руҳан азоб
бериш, ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш,
молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки бошқа
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан шахснинг хоҳиш-иродасига руҳий
таъсир кўрсатиш тушунилади. Ушбу асос бўйича битимни ҳақиқий эмас деб
топиш учун қўрқитишнинг жиддийлиги ва унинг ҳаққонийлиги зарурий шарт
ҳисобланади.
Бироқ, бу ҳолатда жавобгар шартнома тузишга мажбурлаш мақсадида
ўзининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан даъвогарнинг хоҳиширодасига руҳий таъсир кўрсатганлиги факти мавжуд эмас.
Жавобгар томонидан шартнома тузишда даъвогарга руҳий таъсир
кўрсатилганлиги далиллар билан исботланиши керак. Бундай далиллар эса
Кенгаш ёки даъвогар томонидан судга тақдим этилмаган, улар иш
материалларида ҳам мавжуд эмас.
6
Қайд этиб ўтилган ҳолатлардан кўринадики, жавобгар даъвогар билан
шартнома тузишда Низомда кўрсатилган тартибни шартнома лойиҳасига
киритмаганлиги ва қонунга мувофиқлаштирмаганлиги, жавобгар шартнома
тузишга мажбурлаш мақсадида ўзининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан
даъвогарнинг хоҳиш-иродасига руҳий таъсир кўрсатганлиги, яъни
қўрқитганлиги ҳақидаги даъвогарнинг важлари асоссиздир ва шу боисдан
унинг бу важлари билан келишиб бўлмайди.
Зеро, ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Кенгаш ва даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида,
шунингдек, апелляция шикоятида жавобгарга нисбатан билдирган даъво
талабларига асос қилиб келтирган ҳолатларни асосли далиллар билан исботлаб
бермаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, даъво аризаси асоссиз ва унда
билдирилган даъво талаблари исботлаб берилмаган. Бундай ҳолатда эса
Кенгашнинг даъво аризасида билдирилган ш ртном ни қисм н ҳ қиқий эм с
д б топиш ва м жбурият юкл ш тўғрисидаги даъво талабларини
қаноатлантириб бўлмайди ва мазкур талабларни қаноатлантириш рад этилиши
керак.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди фермерлар
кенгашининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний ва
асосли тўхтамга келган, деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида баён қилинган важларни биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига
юклайди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
7
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгардан Фарғона вилоят судининг
депозитига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278, 280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ф рғон
тум н ф рм рл р к нг шининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 ноябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун “ индон Абдур xмон” ф рм р
xўж лигидан Фарғона вилоят судининг депозитига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова